балчиқ
[edit]
Морфологик ва синтактик хусусиятлари
[edit]бал-чиқ
Айтилиши
[edit]Этимологияси
[edit]БАЛCҲИҚ ’тупроқнинг суюқ лой ҳолати’. Тупроҳ йўл кечаги ёмғирдан кейин б а л ч и ҳ бўлиб ҳолиб-ди. Бу от қадимги туркий тилдаги 'намлан-’, 'сувлан-’ маъносини англатган ба:л- феълининг бал- шаклига кучайтириш маъносини ифодаловчи -чï қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган шаклидан -қ қўшимчаси билан ясалган (Девон, И, 434); кейинчалик ўзбек тилида а ун — лиси ä унлисига алмашган, ï унлисининг қаттиқлик бел-гиси йўқолган: (бал- + чï = балчï-) + қ = балчïқ > бäлчиқ.
Ўзбек тилининг этимологик луғати (И-жилд) маълумотларидан фойдаланилган; қ. Адабиётлар рўйхати.
Маъновий хусусиятлари
[edit]Маъноси
[edit]1 Ёғингарчиликдан ёки сув босгандан кейин ҳосил бўладиган суюқ, ёпишқоқ лой.◆ Гавҳар балчиққа тушгани билан қиммати ўзгармас. Мақол.◆ Олтин балчиқда ҳам олтин. Мақол.◆ шт Устма-уст ёққан баҳор ёмғирлари йўлларни балчиқ қилиб юборди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар.
2 Сув ҳавзалари (ариқ, дарё, ҳовуз, кўл-лар) тагига чўккан лой қатлами.◆ Билсангиз, буҳовузда балчиқ йўқ, Назар ота. М.М.Дўст, Лолазор.◆ Қумрини чиқариб олиши билан Қамчининг ўзи ҳам балчиққа ботиб қолди. Ҳ. Ғулом, Машъал.
3 кўчма Оғир шароит; қийинчилик.◆ Вақ-ти келганда, жиян, дўстлар қўлтиғингга кириб, балчиқдан тортмайдилар. Ойбек, Танланган асарлар.◆ Мен балчиқда ётган бир аёлни ҳалоллаб олиб, савоб учун қўл чўзсам, ҳеч бўлмаганда худодан қайтар, деб ўйла-гандим. К. Яшин, Ҳамза.
4 кўчма Нотўғри, номақбул турмуш тар-зи; жаҳолат.◆ Болаликнинг мусаффо дунёсидан чиқиб, балчиққа ботганлар кимлар? Ким-ларнинг фарзандлари? "УТА". Муҳиддин мингбошидан тортиб қишлоқ қозиларигача ҳафталаб шу ерда айш-ишрат балчиғига ботиб ётишмасмидилар?\. Шамс, Душман.
</а>Балчиққа қормоқ (ёки ботирмоқ) Би-
ровни ҳадсан ташқари ёмонламоқ, бировга ноҳақ туҳмат қилмоқ.◆ Раият олдида уламо-ларни балчиққа қориб булғаш яхшими? С. Сиёев, Аваз.◆ Худо кўрсатмасин, бир ёмон-лашга тушсак, уриб қулоғигача балчиққа ботириб юборамиз. С. Нуров, Нарвой.
Синонимлари
[edit]Антонимлари
[edit]БАЛЧИҚ. Ўзбек тилининг изоҳли луғати (2022) маълумотларидан фойдаланилган; қ.Адабиётлар рўйхати.