[go: nahoru, domu]

Jump to content

давлат

From Vikilug‘at
Revision as of 04:29, 26 February 2024 by Muzaffar Murodovich (talk | contribs) (clean up, replaced: Meh-robdan chayon → Mehrobdan chayon using AWB)
(diff) ← Older revision | Latest revision (diff) | Newer revision → (diff)
Википедия
Википедия
Википедияда давлат ҳақида маълумотлар бор:


Ўзбекча (уз)

[edit]

давлат И

[edit]

Морфологик ва синтактик хусусиятлари

[edit]

дав-лат

Айтилиши

[edit]

Этимологияси

[edit]

арабча دَوْلَة — мамлакат

Маъновий хусусиятлари

[edit]

Маъноси

[edit]

Ўз фуқароларининг ижтимоий-сиёсий ҳуқуқлари-ни ҳимоя қилувчи, бунга қарши турувчи кучларнинг қаршилигини синдирувчи ҳокимият органлари ва сиёсий ташкилотлари тизимига эга бўлган мустақил мамлакат. ◆ Ўзбекистон давлати. Темурийлар давлати. Давлат аппарати. Давлат бюджети. Давлат герби. Давлат интизоми. Давлат мулки. ят Чиндан ҳам вақтли ҳукумат давлат тепа-сига чиқди-ю, лекин амалда подшонинг халққа қарши сиёсатини давом эттирди. К. Яшин, „Ҳамза“ . ◆ Темур томонидан тузилган давлатнинг системаси ҳам қизиқарлидир. "Фан ва турмуш" . ◆ Давлат қуриб берсин, деб ўтирмай, ҳашар билан битириб қўяди. У. Ў. Ҳошимов, „Қалбингга қулоқ сол“ .

Синонимлари

[edit]

Антонимлари

[edit]

давлат ИИ

[edit]

Морфологик ва синтактик хусусиятлари

[edit]

дав-лат

Айтилиши

[edit]

Этимологияси

[edit]

а. cЖжж - бойлик

Маъновий хусусиятлари

[edit]

Маъноси

[edit]

1. Бойлик, мол-дунё, мол-мулк. ◆ Яхши ният — ярим давлат. Мақол . ◆ Давлат тугар, билим тугамас. Мақол . ◆ Маблағ, давлат, сармоя! Бизда ўша йўқ. К. Яшин, „Ҳамза“ . ◆ Рихсибой ака давлат келадиган манбани ахтара бошлади. Р. Файзий, „Чўлга баҳор келди“ . ◆ Одам ишлаштиш хўп яхши нарса-да. Хизматкорлар ҳар кўпи давлатимга давлат қўшади. Ойбек, „Танланган асарлар“ .

Аркони давлат Давлатнинг улуғлари, давлатнинг таянчлари. ◆ Аркони давлат Чам-билда бежой кўп деб, Шиғирлатиб опкеп кийим ташлади. "Гулнорпари" . ◆ Икки ёнида аркони давлат қуллуқ мақомида турибди. С. Сиёев, „Ёруғлик“ . Давлати кўтаради Мол-дунёси кўп; қурби етади. ◆ Биз катта боймиз.. давлатимиз кўтаради. Ойбек, „Танланган асарлар“ . Тахти давлат Давлат ҳукмронлиги, подшоқлик. ◆ Бу ерда тахти давлатинг, Кетар мендайин улфатинг.. "Эрали ва Шерали" .

2.кўчма Маънавий бойлик; бахт, омад. ◆ Соғлигинг — давлатинг. Мақол . ◆ Ҳамжи-ҳатлик — давлат, Ёлғизлик —кулфат. Мақол . ◆ Давлатинг ота-онанг. Мақол. ◆ Муқаддас мозордан сенга узоқ умр, кетмас давлат, инсоф ва тавфиқ тилаганман, болам! К. Яшин, „Ҳамза“ ◆ Давлат қўнса бир чивиннинг бошига, Семурғ қушлар салом берар қошига. "Муродхон" .

3.кўчма (ў.-п.к. билан) Орқасида, соя-сида, кўмагида. ◆ Отангнинг давлатида тезроқ тўйни қилиб, бу таранг қўғирчоқни тезроқ бағрингга босмайсанми, ландавур! Мирмуҳсин, „Меъмор“ . ◆ Қариб, ўғил-қизларнинг давлатида еб-ичиб, кийиб, яйраб ўтирадиган пайтида.. С. Зуннунова, „Олов“ .

4. Давлат (эркаклар ва аёллар исми).

Бошига давлат қуши қўнмоқ Толеи очилмоқ, омади келмоқ. ◆ [Сифат буви Жамилага:] Айланай, қизим! Наҳотки бошингга давлат қуши кўнса-ю, уни калтак олиб, ўзинг қувласанг! Ҳамза, „Бой ила хизматчи“ . Дав-латингиз (ёки давлатлари) кўланкасида (ёки соясида) ёки сояйи давлатларида (ёки давлатингизда) Сизнинг паноҳингизда, ҳи-моянгиз, ғамхўрлигингиз остида (мулозамат юзасидан, кўпинча кириш ибораси сифатида ишлатилади). ◆ Сиз оқпошшонинг давлати соясида юрт сўраб, умрингиз айш-ишрат, нашъу намо биланўтяпти. К. Яшин, „Ҳамза“ . ◆ -Иигит-ларингизнинг барчаси ҳам қуруқ қолмадими? -Давлатингиз соясида, тақсир! А. Қодирий, „Ўтган кунлар“ . ◆ -Худога шукур, давлатлари кўланкасида, — деб қўрбоши тавозеланди ва қўл қовуштириб, қушбегининг яқинига чўккашди. А. Қодирий, „Ўтган кунлар“ . Давлатлари ёри берса Ўзларининг мададлари билан бахтимиз чопса, омадимиз келса. ◆ Давлатлари ёри берса, албатта, бизнинг муддао ҳам шунда! А. Қодирий, „Ўтган кунлар“ . ◆ Ўғрилардан биттаси тутилди, давлатлари ёри берса, қолганлари ҳам ушланур, деб ўйлаиман! А. Қодирий, „Ўтган кунлар“ . Давлат қуши 1) эртакларда: валиаҳди бўлмаган хон ўлганда, хон қилиб кўтариладиган кишини аниқлаш учун учирилган қуш. ◆ Давлат қуши келиб, Рустамзоднинг бошига қўнди. М. Маҳмудов, Булбулигўё; 2) кўчма бир келиб қолган бахт, омад, толе. ◆ Бахтинг бунчалик кулган экан.. давлат қушини қўлдан учириш куфрони неъмат, болам! А. Қодирий, „Меҳробдан чаён“ . ◆ Олтмиш деган ёшингда давлат қуши бошингда. Ҳабибий, „Девон“ .

Синонимлари

[edit]

Антонимлари

[edit]

ДАВЛАТ. Ўзбек тилининг изоҳли луғати (2022) маълумотларидан фойдаланилган; қ.Адабиётлар рўйхати.

Таржималари

[edit]

От

[edit]

давлат (кўплик давлатлар)

Тиллар

[edit]

давлат И
государство, держава; // государственный; ◆ демократик ~ демократическое государство; ◆ совет ~ и советское государство; ◆ ~ арбоби государственный деятель; ◆ ~ плани государственый план; ◆ ~ тили государственный язык; ◆ ~ тузуми государственный строй.