[go: nahoru, domu]

Jump to content

Николай Тихонов

From Vikipediya
Revision as of 12:00, 31 August 2023 by Laziz Baxtiyorov (talk | contribs) (→‎Manbalar)
(diff) ← Older revision | Latest revision (diff) | Newer revision → (diff)

Николай Семёнович Тихонов [1896.22.11(4.12), - Петербург - 1979.8.2] — рус ёзувчиси, жамоат арбоби. Ўзбекистон халқ шоири (1974). Биринчи жаҳон уруши (1914—18), фуқаролар уруши (1918—20) ва Иккинчи жаҳон уруши (1941 — 45) қатнашчиси. СССР Ёзувчилар уюшмаси бошқаруви котиби (1944-йилдан). 20-йилларда "Серапион муридлари" адабий тўгараги иштирокчиси. Илк достони "Сами" (1920). Т. 20—30-йилларда Грузия, Арманистон ва Ўрта Осиё бўйлаб саёҳат қилган. Таассуротлари асосида "Вамбери" (1925), "Денгиздан денгизгача" (1926), "Уруш" (1931) қиссаларини, "Хавфли одам", "Ҳарбий отлар" (1927), "Абадий транзит" (1934), "Кўчманчилар" каби ҳикоялар ва очерклар китобларини (1931), "Кахетия ҳақида шеърлар" (1935) тўпламини ёзган. "Грузия баҳори" туркум шеърлари (1948)да урушдан кейинги Кавказнинг мафтункор табиати, кишиларининг тинч турмуши, халкдар дўстлиги ифодаланган. Тинчлик учун курашувчиларнинг халқаро харакатида кўп йиллар иштирок этиши, Шарқ ва Ғарб мамлакатларига қилган саёҳатлари унинг "Дуст сояси" (1936), "Икки оқим" (1951), "Тинчлик тарафдорларининг иккинчи умумжаҳон конгрессида" (1953) каби туркум шеърларида, "Оқ мўъжиза" (1956), "Яшил зулмат" (1966) каби қиссалари ҳамда "Қўш камалак" (1964) китобида акс этган. Асарлари ўзбек тилида нашр қилинган. Ғафур Ғулом, Ойбек, Зулфия ва бошқа ўзбек шоирларининг шеърларини рус тилига таржима қилган.[1][2]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. "Тихонов Николай Семёнович" ЎзМЕ. Т-ҳарфи Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  2. Покистон ҳақида ҳикоялар, Т., 1953; Вамбери [қисса], Т., 1963; Яшил зулмат [қиссалар], Т., 1972