[go: nahoru, domu]

Jump to content

Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

From Vikipediya
Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
Тури инвестициялар ва ташқи савдо
Мақоми Вазирлик
Ишга тушган санаси 2019-йил 28-январ
Ҳудудий хизмати Ўзбекистон
Вазир Жамшид Хўжаев
Вебсайти мифт.уз/уз
Тил(лар)и Ўзбек тили

Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги — ягона давлат инвестиция сиёсатини амалга ошириш, хорижий, биринчи навбатда тўғридан тўғри инвестицияларни жалб қилишни мувофиқлаштириш, халқаро молия институтлари (бошқарув офислари) ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш, шунингдек, ташқи савдо, халқаро иқтисодий ҳамкорлик, республикага ташқи беғараз кўмак (грантлар, техник кўмак, мақсадли беғараз ёрдам) маблағларини жалб қилиш соҳасида ягона давлат сиёсатини шакллантириш ва мувофиқлаштириш учун масъул ваколатли давлат органи ҳисобланади.[1]

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28-январдаги №5643 рақамли «Инвестиция ва ташқи савдо соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Инвестициялар бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат қўмитаси ва Ташқи савдо вазирлигини қўшиш йўли билан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо Вазирлиги ташкил этилди.

Вазифалар

[edit | edit source]

Давлат тараққиёт дастури ва инвестиция дастурини, шунингдек соҳавий ва ҳудудий инвестиция дастурларини ишлаб чиқишни мувофиқлаштириш ҳамда самарали амалга оширишни таъминлаш бўйича давлатнинг ягона инвестиция сиёсатини  ҳаётга татбиқ этиш;

чет эл инвестициясини жалб қилиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш, халқаро иқтисодий ва молия институтлари билан, хорижий ҳукуматга қарашли молия ташкилотлари билан икки томонлама ва кўп томонлама форматда ўзаро самарали ҳамкорлик қилиш;

давлат органлари ва ташкилотлари, Ўзбекистон Республикасининг халқаро ва чет эл молия ва иқтисодий институтларидаги доимий вакиллари фаолиятини, шунингдек Ташқи ишлар Вазирлигининг Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги муассасаларида  ташқи иқтисодий фаолият масалалари билан шуғулланаётган ходимлари билан  биргаликда мувофиқлаштириш;

Ўзбекистон Республикасининг инвестициявий ҳамкорлик масалалари бўйича халқаро шартномаларни тайёрлаши, келишув ва имзолашида иштирок этиш;

Инвесторлар билан доимий ўзаро қарама-қарши алоқани таъминлаш, инвестицияларини жалб қилишда ҳудудларни ва маҳаллий компанияларни қўллаб-қувватлаш, инвестициявий таклифларни ишлаб чиқишни ташкиллаштириш;

Ташқи савдода ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, экспортни қўллаб-қувватлаш Миллий тизимларнинг самарали фаолиятини таъминлаш, ташқи савдони тартибга солиш соҳасида давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш;

савдода тарифли ва тарифсиз тартибга солиш чораларни қўллаш билан боғлиқ тадбирларни мувофиқлаштириш, шунингдек электрон савдо ишларини такомиллаштириш;

Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлар билан савдо ҳамкорликларини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, товарлар, ишлар ва хизматлар экспортини қўллаб-қувватлаш;

Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнини ва бошқа кўп томонли иқтисодий ташкилотлар билан ҳамкорликларини мувофиқлаштириш;

улгуржи ва биржа савдоларини тартибга солиш масалаларини мувофиқлаштириш, бозор ҳолатини таҳлил қилиш ва мониторингини юритиш ва маркетинг тадқиқотларини олиб бориш ва товарлар нархлари ҳақида маълумотларни таҳлил қилиш;

ташқи савдо инфратузилмаларини ривожлантириш масалаларини илгари суриш, жумладан транзит имкониятлари даражасини ошириш, логистика ва транспорт йўлакларини янада такомиллаштириш, шунингдек экспорт йўналишларини диверсификация қилиш.[2]

Қуйи ташкилотлар

[edit | edit source]

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги инвестиция лойихаларини ишлаб чиқиш Маркази

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги экспортни рағбатлантириш Агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги хорижий инвестицияларни жалб қилиш Агентлиги [3]

Манбалар

[edit | edit source]

Ҳаволалар

[edit | edit source]