Адвексия
Appearance
Адвексия (лот. адвеcтио — эл-тиш), метеорологияда — ҳаво ва у билан бирга физик хоссалари (температура, намлик ва ҳоказо)нинг горизонтал (ётиқ) йўналишда кўчиши. Бирор ҳудуддаги об-ҳаво ва уни ташкил қилувчи метеорология унсурлари иккинчи бир ҳудудга горизонтал кўчганда А. юз беради. Шу ҳудуднинг температураси А. туфайли кўтарилса, илиқпик А. си, аксинча, пасайса — салқинлик А. си деб аталади. А. натижасида юз берадиган атмосфера ҳодисалари адвектив ҳодисалар деб аталади, мас, адвектив туманлар, момақалдироқ, аёз ва бошқа Совуқ ва иссиқ, қуруқ ва нам ҳаво массалари А. си об-ҳавонинг қандай бўлишида муҳим рол ўйнайди (яна қаранг Конвексия).
Адабиётлар
[edit | edit source]- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |