[go: nahoru, domu]

Jump to content

Актиноидлар

From Vikipediya

Актиноидлар, актинидлар — Менделеев даврий системасининг ИИИ гуруҳи 7даврида актинийдан кейин турадиган 14 та элементнинг умумий номи. Уларнинг тартиб рақами 90 дан 103 гача: торий Тҳ (№ 90), протактиний Ра (№ 91), уран У (№ 92), нептуний Нп (Нб 93), плутоний Пу (№ 94), америций Ам (№ 95), кюрий Cм (№ 96), беркелий Бк (№ 97), кали-форний Cф (№ 98), эйнштейний Эс (№ 99), фермий Фм (№ 100), менделеэвий Мд (Нб 101), нобелий Но (№ 102), лоу-ренсий Лр (№ 103). Бу элементларнинг аксарисида сиртқи 1-ва 2-қаватларидаги электронлар сони бир хил бўлиб, сиртдан ҳисобланганда 3-қаватларида элек-тронлар сони бир хил эмас, актинийдан лоуренсийга ўтган сари электронлар сони ортиб бориб, 32 тага етади; атом ва ион радиуслари кичиклашади; уларнинг барчаси радиоактив; уран изотоплари — уран-235 (У 235) ва уран-233 (У 233) ҳамда плутоний-239 (Пу 239) ядро реак-торларида ёқилғи ва атом бомбаларида 277портловчи моддалар сифатида ишлатилади. А. оқиш-кумуш рангли металлар. Кўпчилик А.нинг с.оф. 20 г/см3 га яқин. Нептуний ва плутонийнинг эриш температураси 640° атрофида, бошқаларининг эриш температуралари 1000° дан юқори. А. водород, кислород, ол-тингугурт, азот, галлогенлар ва бошқа металлмаслар билан кимёвий реаксияга осон киришади. Кимёвий хоссалари жиҳатидан уран, нептуний, плутоний ва америций бир-бирига жуда яқин. Бер-келий, фермий, менделеэвий, нобелий ва лоуренсийлар эса кимёвий хоссаларига кўра лантаноидларга яқиндир.[1]

Манбалар[edit | edit source]

  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил