[go: nahoru, domu]

Jump to content

Алех Беҳринг

From Vikipediya
Алех Беҳринг
Таваллуди
Алехандре Беҳринг да Cоста

1967 (ёши 56–57)
Касби Муассис ва бошқарувчи ҳамкор, (3Г Cапитал)
Ижрочи раиси, (Рестаурант Брандс Интернатионал)
Директор, (Анҳеусер-Бусч ИнБев)
Раис, (Крафт Хайнз)
Турмуш ўртоғи Даниэлле Беҳринг

Александр Беринг да Коста (1967-йилда туғилган) — бразилиялик тадбиркор. У 3Г Cапитал асосчиларидан бири ва бошқарувчи ҳамкори, Рестаурант Брандс Интернатионал ижрочи раиси, Анҳеусер-Бусч ИнБев директори, шунингдек, Крафт Ҳеинз компанияси раиси ҳисобланади.

Ёшлик даври

[edit | edit source]

Алекс Беринг 1967-йилда туғилган.[1] У Рио-де-Жанейро Папа Католик Университетида (ПУC/РЖ) электротехника бўйича бакалавр даражасига эга ва 1995-йилда Гарвард бизнес мактабида МБА даражасига эришди, у ерда Бейкер стипендияси соҳиби бўлган.[2]

Фаолияти

[edit | edit source]

1989-йилда Беҳринг Модус ОСИ Течнологиэс технология компаниясига асос солди ва 1993-йилгача ҳамкор бўлиб қолди. Компаниянинг АҚШнинг Флорида штатида ва Сан-Паулуда (Бразилия) офислари мавжуд.[3]

Кейинчалик Беҳринг 1994-йилдан 2004-йилгача Лотин Америкасидаги энг йирик хусусий капитал фирмаси ГП Инвестиментоснинг ҳамкори бўлди. У ерда у ўзининг устози, миллиардер бразилиялик молиячи ва 3Г Cапитал директори Жорге Пауло Лемандан сармоя киритиш, қўшилиш ва сотиб олиш ҳақида билиб олди. 1998-йилдан 2004-йилгача у Аргентина ва Бразилияда 13 000 миля йўлга эга хусусий сектор темир йўл компанияси Амéриcа Латина Логíстиcа (АЛЛ)ни бошқарган.[4]

2004-йилда Беҳринг 3Г Cапитал глобал инвестиция фирмасига асос солган ва у бошқарувчи ҳамкор бўлиб қолмоқда. Компаниянинг Ню-Ёрк ва Рио-де-Жанейрода офислари мавжуд.[3] Беҳринг Американинг Бургер Кинг тез овқатланиш ресторанлари тармоғи ҳамда Канададаги Тим Ҳортонс қаҳва дўкони ва ресторанлар тармоғининг Канада ҳолдинг компанияси бўлган Рестаурант Брандс Интернатионал раиси.[3]

2014-йил декабр ойида Тҳе Wашингтон Пост газетаси ўзининг бош қароргоҳини Канадага кўчириш орқали Бургер Кинг келгуси уч йил ичида 1,2 миллиард долларигача солиқни тежаши мумкинлигини хабар қилди.[5]

Беҳринг Ҳеинзнинг раиси эди[6] ва бирлаштирилган Крафт Ҳеинзнинг ҳозирги раиси.[6]

У Анҳеусер-Бусч ИнБев директори.[1]

Латин Траде журнали Беҳрингни агрессив молиявий инвесторларнинг янги авлоди ва истеъмолчига йўналтирилган хизматлар менежерларининг энг кўзга кўринган вакилларидан бири деб атайди.[7]

Шахсий ҳаёти

[edit | edit source]

Беринг АҚШнинг Коннектикут штатидаги Гринвич шаҳрида яшайди.[8] У Бразилиянинг Куритиба шаҳрида туғилган Даниэлле Беҳрингга уйланган.[9]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. 1,0 1,1 „Анҳеусер-Бусч ИнБев Боард оф Диреcторс“. АБИнБев. 2015-йил 28-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25-март 2015-йил.
  2. „Алехандре Беҳринг да Cоста“. Блоомберг. Қаралди: 25-март 2015-йил.
  3. 3,0 3,1 3,2 „Алехандре Беҳринг: Чаирман“. РБИ. 2020-йил 26-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 5-ноябр.
  4. Фолей, Степҳен. „Тҳе Бусинесс Он... Алехандре Беҳринг, Манагинг партнер, 3Г Cапитал Партнерс“. Тҳе Индепендент (3-сентабр 2010-йил). 4-сентабр 2010-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 1-апрел 2015-йил.
  5. Фердман, Роберто А.. „Wе финаллй ҳаве ан идеа оф ҳоw муч моней Бургер Кинг wилл саве бй мовинг то Cанада“. Wашингтон Пост (11-декабр 2014-йил). Қаралди: 12-май 2015-йил.
  6. 6,0 6,1 „Аналйсис Оф тҳе Крафт-Ҳеинз Мергер“. Форбес (30-март 2015-йил). Қаралди: 1-апрел 2015-йил.
  7. „Алех Беҳринг Ветеран инвестор аимс то турн ароунд Бургер Кинг“. ЛатинТраде. 2018-йил 30-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 5-ноябр.
  8. Латтман, Петер. „Тҳе Бразилианс Беҳинд тҳе Ҳеинз Деал“. Неw Ёрк Тимес (14-феврал 2013-йил). Қаралди: 25-март 2015-йил.
  9. „Гала Бенефит Эвент фор Институте Пелé Пеқуэно Принcипе“. Чефлетиcиа.cом (2-июн 2013-йил). Қаралди: 25-март 2015-йил.