[go: nahoru, domu]

Jump to content

Бурсит

From Vikipediya
Бурсит

Бўғим шиллиқ халтачаларининг яллиғланиши
КХК-10 М70-М71
КХК-9 727.3
МедлинеПлус 000419
эМедиcине эмерг/74

Бурсит (юн. бурса — халтача) — бўғим шиллиқ халтачасининг (бўғим атрофидаги ва айрим суяк бўртмалари устидаги) яллиғланиши. Ҳароратнинг кўтарилиши ва халтачада суюқлик (экссудат) тўпланиши билан кечади. Касалликнинг кечишига кўра ўткир, ўртача ўткир, сурункали ва қайталайдиган, шунингдек спесифик (захм, сил, ревматизм, бруцеллёз ва ҳ. к.) ҳамда носпесифик хиллари тафовут қилинади. Ўткир Б.га ҳар хил шикастланишлар (лат ейиш, шилиниш, чақаланиш), баъзан ўткир ёки сурункали инфексиялар (томоқ оғриғи, тумов), диатез сабаб бўлади. Сурункали Б. касбга оид бўлиб, кўпроқ иш жараёнида тизза ва тирсак бўғимига зўр келадиган кишиларда кузатилади[1].

Этиологияси ва патогенези.

[edit | edit source]

Инфексия бўғим халтаси шиллиқ пардасига тўғридан-тўғри (яралардан, шилинган жойлардан) ва гематоген (грипп ёки ангинадан сўнг) йўл билан, шунингдек, яқин атрофдаги йиринг ўчоғида кечаётган жараён орқасида ўтади. Камдан-кам ҳолларда спесифик „сил ёки сўзак“ бурситлар кузатилади. Узоқ вақт давом этувчи травматизация туфайли келиб чиқадиган (масалан, наққошларда, кон қазувчиларда, асфалт ётқизувчиларда) касб билан боғлиқ хроник бурситлар характерлидир.

Патологик-анатомик манзараси

[edit | edit source]

Сероз ёки йирингли яллиғланиш манзараси, бўғим халтаси шиллиқ пардасининг гиперемияси, тўқималарнинг шишганлиги кузатилади. Шиллиқ пардали халтада сероз, шилимшиқ-фибриноз ёки йирингли экссудат тўпланади. Травматик бурсит ҳолатларида экссудат геморрагик бўлиши мумкин. Хроник ва ўткир бурситлар бир-биридан фарқланади.

Клиник манзараси

[edit | edit source]

Ўткир бурситга унинг тез кечиши, оғриқ ҳароратнинг баландлиги хосдир. Бунда бўғим халтасининг шишганлиги, унинг усти қизарганлиги, баъзан эса флюктуация аниқланади. Агар шиллиқ пардали халта бўғим бўшлиғи билан туташса (масалан, тизза бўғимида), яллиғланиш жараёни бўғим халтасига ўтиши мумкин. Йиринглаш кўпроқ бўғим ташқарисида аниқланади, аҳён-аҳёнда тери перфорацияси юз беради, битмайдиган оқма яралар пайдо бўлади. Хроник бурситда ҳам бўғим халтаси шишганлиги ва ўртача маҳаллий оғриқ кузатилади. Яллиғланишнинг айрим ҳолларида халта сезиларли равишда катталашади. Халта деворлари қалинлашади, у сероз экссудат билан тўлади, экссудат таркибида эса кўпгина фибрин бўлади. Фибрининг қуюқлашиши гуруч донасига ўхшаш ва „бўғим сичқонлари“ („манс артигуларе“) деб аталувчи ёт жисмларнинг пайдо бўҲшига олиб келади, уларнинг мавжудлиги эса вақти-вақти билан касалланган қои ёки оёқ функсиясини бузиб туради.

Дифференсиал диагнози

[edit | edit source]

Бурситни артритдан, остеомиелитдан, тери ости абссессидан ва флегмонадан фарқ қилиш лозим.

Давоси

[edit | edit source]

Ўткир бурсит авж олганда дастлаб касалланган қўл ёки оёқни тинч сақлаш, иммобилизация қилиш ҳамда иссиқ муолажаларни қўллаш зарур. Шиллиқ пардали халта бир неча марта пунксия қилинади, экссудат чиқариб ташланади ва бўшлиққа антибиотиклар юбонлади, шундан сўнг эса қисувчи боғлов билан боғланади. Йирингли бурситларда йиринг ўчоғи ёрилади. Хроник ҳолларда радикал операция — шиллиқ пардали халта экстирпацияси ўтказилади[2].

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Ўзбекистон миллий энсиклопедияси. Тошкент, 2000-йил
  2. Орипов О.. Умумий хирургия Янги аср авлоди 2008.