[go: nahoru, domu]

Jump to content

Бақорилар

From Vikipediya

Бақорилар (Плеcоптера) — энг қад. ҳашаротлар туркуми. Перм давридан маълум. Қанотлари икки жуфт, тўрси-мон ва шаффоф, ёйилганида 10 — 80 мм келади. Боши йирик, мўйловлари узун. оғиз органлари кемирувчи типда тузилган. Кўпчилик турларининг етуклик даврида оғиз органлари редуксияга учрайди. Личинкаси сувда, етук даврида қуруқликда яшайди. У 1 — 3 йил давомида ривожланиб, вояга етади. Етук даврида бир неча кундан бир неча ҳафтагача яшайди. Урғочиси сув устида учиб юриб, тухумини сувга ташлайди. Тухумлари сув тубида ривожланади. Вояга етаётган личинкалар сувдан чиқиб туллайди ва қанот чиқариб, етук ҳашаротга айланади. Кўпчилик турларининг қанотлик даври баҳор фаслига тўғри келади. Етук ҳашаротлар тухум қўйиб ҳалок бўлади. Б. ифлосланмаган оқар сувларда, айниқса тоғ дарёлари ва сойлари тубида (бентосда) кўп учрайди. Сувдаги ҳар хил микроорганизмлар билан озиқланади, айрим турлари йиртқич. Б.нинг 2000 га яқин, жумладан Ўрта Осиёда 50 дан ортиқтури маълум. Кўпчилик турлари Ўрта Осиё фаунаси учун эндемик ҳисобланади. Ўзбекистонда 25 га яқин тури (6 оиласи) тарқалган. Б. балиқларнинг асосий озиғи ғисобланади.

Адабиётлар

[edit | edit source]
  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил