[go: nahoru, domu]

Jump to content

Бахт

From Vikipediya
Лудовиcо Антонио Муратори, 1749

Бахт — маънавий-ахлоқий тушунча. Киши ўз фаолияти натижаларидан, ҳаётда қўлга киритган ютуқларидан тўла қониқиш, яшаш тарзидан мамнунлик, муайян мақсадга етганлик, орзу-умиднинг ушалиши, беармонлик ҳолати сифатида намоён бўлади.

Бахт қадимги даврда эвдемонизм фалсафасининг асосий тушунчаси бўлган. Унинг вакиллари Бахтга ҳаётнинг асосий мақсади, кишилар институтиладиган масрурликка эришилган ҳолатнинг , шод-хуррам бўлишнинг энг олий кўриниши сифатида қараганлар. Аристотел, Эпикур, Диогенлар ҳам шундай тушунганлар. Фаробий, Беруний, Ибн Сино, Саъдий, Навоий каби олим ва мутафаккирлар ижодида бу мавзу муҳим ўрин эгаллаган. Замонавий ўзбек адабиётида ҳам бу мавзуга катта эътибор берилмоқда.

Бахт нисбий тушунча, мутлоқ Бахт йўқ. Бахтни қандай маънода тушуниш шахснинг ижтимоий ўрнига, билими, ёши, дунёқарашига боғлиқ. Бахт ҳақидаги кишиларнинг тасаввурлари ижтимоий тузум ва ундаги ижтимоий муносабатлар мажмуаси билан узвий боғлиқ. Чинакам Бахтли бўлиш учун ҳар бир шахс эркин, тенг, ўз истеъдод ва қатъиятини ҳар томонлама намоён қилиши, моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш имкониятига эга бўлмоғи зарур. Шунингдек, Бахтга эришиш учун ҳар бир шахс жамиятда, оилада ўз ўрнини топган, бурч ва масъулиятни англаган бўлиши лозим. Одам ўз онги, тафаккури, дунёқараши, хатти-ҳаракати, хулқи, ақл-заковати билан Бахтли бўлиш учун интилиши ва курашиши керак. Инсон ўз тақдирини халқ, Ватан тақдири билан уйғунлаштиргандагина тўла Бахтли бўлиши мумкин.

Адабиётлар

[edit | edit source]
  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил