[go: nahoru, domu]

Jump to content

Дурронийлар

From Vikipediya

Дурронийлар — афғонларнинг йирик қабилалар уюшмаси. Умумий сони 3 млн. дан ортиқ (1996). Афғонистоннинг жан.-ғарбий қисмида, шунингдек, мамлакатнинг йирик шаҳарларида, қисман Покистонда яшайдилар. Пушту тилида гаплашади. Исломнинг сунна мазҳабига эътиқод қилади. Д. илгари абдаллар деб номланган. Афгон давлатининг асосчиси Аҳмадшох томонидан Дурроний деб ўзгартирилган (1747). Д. зирак ва панжпо тармоқларига бўлинади. Зирак папалзои, ал-козои, баракзои ва ацакзои кабилалари, панжпо нурзои, ализои, ишоқ-зои қабилаларидан иборат. Деҳ-қончилик, кўчманчи ва ярим кўчманчи чорвачилик билан шуғулланадилар (яна қ. Афғонистон, Дурронийлар давлати).

Адабиёт

[edit | edit source]
  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил