[go: nahoru, domu]

Jump to content

Дўстлик (метро бекати)

From Vikipediya
Метро бекати
«Дўстлик»
русча: Дружба
Очилиш санаси 7-ноябр 1987-йил
Аввалги номлари Чкаловская[1]
(2012-йилгача)
Ном лойиҳалари Аэродромная
Туман Яшнобод тумани
Тури бир устунли
Платформалар сони 1
Платформа тури оролчали
Платформалар узунлиги 102
Платформа меʻморлари О. Айдинова, Д. Дашкевич, Б. Қурбонхўжаев
Платформа муҳандислари А. Зокиров
Кўчаларга чиқиш Элбек кўчаси
Алимкент кўчаси
ГМ Узбекистан механика заводи
Боку кинотеатри
Дўстлик истироҳат боғи
Бекатларга ўтиш Дўстлик-2 (метро бекати)
Ерусти транспорти А: 10, 15, 22, 28, 49, 54, 148, 155;
М: 72м, 115м, 137м, 166м.
Очилиш вақти 5:00[2]
Ёпилиш вақти 0:00[2]
До'стлик
Платформа
Машинасозлар

„Дўстлик“ – Тошкент метрополитенининг Ўзбекистон йўлидаги энг жанубий бекатдир. Машинасозлар бекати сўнг жойлашган. 1987-йили 7-ноябрида ишга туширилган бу бекат 2012-йил 5-октабргача совет синовчи-учувчиси Валерий Чкалов шарафига Чкалов деб номланган. Бекат типи бир қуббали, саёз. Иккита ерости вестибули бор. Вестибюл ва зиналари оқ мармардан, поли қора гранитдан ишланган. 2017-йил октабрдан бошлаб ушбу метро бекатидан Қўйлиқ массивига қадар қурилиши режалаштирилган. Ерусти ҳалқа йўлининг ерусти метро линиясини барпо этиш ишлари бошлаб юборилди. 2020-йил 30-август куни линия ишга тушди.

Тарихи

[edit | edit source]

Ноқулай экологик шароит туфайли стансия „Машинасозлар“ (олдинги Ташселмаш) стансияси билан биргаликда икки марта ёпилган[3].

1-марта 1989-йил 18-сентябрда ёпилган ва 1989-йил 6-ноябрда Ўзбекистон линиясининг учинчи қисми „Алишера Навоий“ ва „Чорсу“ метро бекатлари билан бирга қайта очилган.

2-бор 1990-йил апрел ойида ёпилиб, 1991-йил 30-апрелда Ўзбекистон линиясининг тўртинчи қисми „Чорсу“ ва „Беруний“ бекатлари билан бирга очилган.

Метро 2012-йил 5-октябргача синовчи учувчи, Совет Иттифоқи Қаҳрамони В. П. Чкалов номи билан аталган[4].

Тавсифи

[edit | edit source]

Чкалов метро бекати қурилишида гумбазли темирбетон конструкцияси ишлатилган.

Шифт феруза рангга бўялган ва капалаклар шаклидаги электр лампалар билан безатилган бўлиб, залга парвоз муҳитини беради.

Залнинг марказида радарлар шаклида ясалган алюминий устунлар мавжуд.

Қабулхона ва зинапоялар деворлари оқ газган мармар билан, пол юзаси эса кулранг ва қора гранит билан қопланган. Фоенинг ён деворларидан бирида тарихда биринчи марта Москвадан (СССР) Шимолий қутб орқали Ванкуверга (Канада) тўхтовсиз парвозни амалга оширилган Валерий Чкаловнинг 50 йиллигига бағишланган панно тасвирланган. 2012-йил октябр ойида ушбу дизайн элементлари демонтаж қилинган[5].

Чиқиш йўлларидан бири Тошкент механика заводининг (собиқ В. П. Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси) кириш қисми билан бирлаштирилган[6].

Платформа қурилишида меъморлардан О. Айдинова, Д. Дашкевич ва Б. Қурбоновлар ҳамда муҳандис А. Зокиров иштирок этган.

Бекатдан Элбек, Алимкент кўчаларига, ГМ Узбекистон механика заводига, Боку кинотеатрига чиқилади[7][8].

Бекат эрта тонг соат 5:00 да очилиб, тунги 0:00 да фаолиятини тўхтатади.

Метро йўли

[edit | edit source]

Дўстлик метро бекатининг орқасида олтита боши берк кўчага, шунингдек, „Ўзбекистон“ электр йўли депосига олиб борадиган йўл бор.

Стансия атрофидаги иншоотлар

[edit | edit source]

Галерея

[edit | edit source]

Манбалар

[edit | edit source]