[go: nahoru, domu]

Jump to content

Эргономика

From Vikipediya

Эргономика (юнонча: — иш, меҳнат ва — қонун) — киши (кишилар гуруҳи)ни ишлаб чиқариш фаолияти шароитлари билан боғлиқ ҳолда комплекс ўрганадиган фан; меҳнат қуроллари, шароитлари ва жараёнларини такомиллаштириш мақсадларида инсон, техника, ишлаб чиқариш муҳитининг ўзаро таъсири ва алоқаларини тадқиқ этади. Қадимдан мукаммал меҳнат қуролини ихтиро қилиш, меҳнат жараёнида инсон организми ҳолатини ўрганиш бирор ишини бажариш учун энг мақбул шароитлар яратиш мақсадлари билан боғлиқ бўлган. Инсоннинг меҳнат фаолията учун энт ўнғай меҳнат қуроллари, энг қулай меҳнат шароитлари яратиш йўлидаги дастлабки қадамлар 20-аср бўсағасида бошланди. Бу соҳада биринчи кенг миқёсдаги амалий тадқиқотлар америкалик амалиетчимуҳандис ва менежер, илмий бошқариш мактаби асосчиси У.Ф.Тейлор (қаранг Тейлоризм) томонидан бажарилди. Э. ишлаб чиқаришнинг амалиёт эҳтиёжлари таъсирида, корхоналар фаолиятида инсон омили ролининг ортиб бориши, фантехника тараққиёти натижасида илмиямалий фан сифатида пайдо бўлди. Экспериментал психология, физиология ва меҳнат гигиенаси таъсирида шаклланди; тиббиёт, биол., биомеханика, антропометрия, психофизиология, социология, мат., инженерлик ва технологик фанлар маълумотлари ва методологиясидан, меҳнатни ташкил этиш ва нормалаш тамойилларидан фойдаланади, умумий ва ижтимоий психология, меҳнат иқтисодиёти, иқтисодийматематик моделлаштириш билан боғлиқ.

Эргономик тадқиқотларининг мақсади — ходимнинг ишлаб чиқаришдаги табиий, ижтимоийпсихологик ва техникташкилий шароитларга мослашувини осонлаштиришдан иборат. Э. диққат марказида ишлаб чиқаришдаги аниқ шароитларда инсон фаолияти, ишлаб чиқариш муҳитини инсон организми хусусиятлари ва имкониятларига мослаштириш йўллари ва усулларини топиш туради. Э. ўз тадқиқотлари асосида меҳнат шароитларини яхшилаш ва меҳнат жараёнини қайта ташкил этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади.

"Э." термини 1949-йил Англияда шу соҳа бўйича тадқиқот ишлари олиб борувчи жамият томонидан амалиётга киритилган. Э.да яна иккита тамойил бўлиб, улар инсонни ишга, ишни инсонга мослаштириш омилларидан иборат. Биринчисида самарадорликни таъминлаш, иккинчисида инсонга қулайлик яратиш кўзда тутилади.

Э. кишининг бутун иш куни давомида юқори ишчанлик қобилиятини таъминлаш учун меҳнат ва дам олиш режимини ҳам ўрганади.

Э. бўйича барча амалга ошириладиган ишлар ишлаб чиқариш самарадорлигинй ошириш, ишловчилар учун қулайликлар яратиш ва айни пайтда уларнинг саломатлигини таъминлашга қаратилади. Шунинг учун барча меҳнат воситалари, қуроллари, машиналар Э. талабларини ҳисобга олиб лойиҳалаштирилади ва ишлаб чиқарилади. Э. билан фирма ва компанияларда дизайнерлар шуғулланадилар.

Ўзбекистоннинг барча техника соҳасидаги олий ўқув юртларида Э. фани ўқитилади. Тошкент техника университети, Тошкент архитектурақурилиш, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат, Тошкент санъат интларида Э. бўйича мутахассислар тайёрланади.

Манбалар

[edit | edit source]