Г'арбий Фракия
Фракия | |
---|---|
41°6′0″Н 25°24′0″Э / 41.10000°Н 25.40000°Э | |
Мамлакат | Греция |
Ҳукумат | |
• Вазир о'ринбосари | Ставрос Калафатис |
Майдон | 857,775 км2 (331,189 кв ми) |
Расмий тил(лар)и | Юнон |
Аҳолиси (2011-йил) |
384 978 |
Зичлиги | 43 киши/км2 |
Миллий таркиб | Турклар, Юнонлар |
Конфессиявий таркиб | Ортодокслар |
Телефон коди | +30 2694 |
Почта индекс(лар)и | 25001 |
|
Ғарбий Фракия (грекча: Δυτική Θράκη, болгарча: Беломорска Тракия, Западна Тракия, туркча: Батı Тракя) ёки Фракияга тегишли (грекча: Θράκη) Грециянинг шимоли-шарқий қисмидаги тарихий минтақа, Болқон ярим оролининг шарқидаги каттароқ тарихий минтақа бўлган Фракиянинг таркибий қисмларидан бири[1][2].
Ғарбий Фракия ғарбда Нестос (Места) ва шарқда Эврос (Марица) дарёлари орасида жойлашган. Шимолда минтақа Болгария билан чегара ўтадигон Родоп тоғлари билан чегарадош. Фракиянинг собиқ (1986-йилгача) ма'мурий округи Ксанти, Родоп ва Эврос ҳудудларини ўз ичига олган. Фракия, шунингдек, 2010-йилгача Эврос ҳудудининг бир қисми бўлган Эгей денгизидаги Самотракия оролини ҳам ўз ичига олган. 1986-йилдан бери Ғарбий Фракия Шарқий Македония ва Фракиянинг периферия қисмидир. 2011-йилги аҳолини рўйхатга олиш ма'лумотларига кўра 384 978 киши ҳудудда истиқомат қилади. Майдони 8577,75 км². Фракиянинг ма'мурий маркази (ғарбий Фракиянинг асосий шаҳри) 2011-йилги аҳолини рўйхатга олиш ма'лумотларига кўра аҳолиси 50 990 кишидан иборат Комотини шаҳри[3] ҳисобланади.
Ғарбий Фракиянинг энг йирик шаҳарлари
[edit | edit source]Ғарбий Фракияда 536 та аҳоли пункти мавжуд. Улардан энг йириклари:
|
Тарихи
[edit | edit source]Ғарбий Фракия тарихи, бутун Фракияники каби, ХИИИ-ХИВ асрларда, шунингдек, ХХ аср бошларида жуда нотинч бўлган бўлиб, бу асосан географик жойлашуви ва стратегик жиҳатдан муҳим шаҳар ва ўрта асрлар православ дунёсининг маркази - Константинополга яқинлиги билан боғлиқ.
Қадимги тарихи
[edit | edit source]Милоддан аввалги ВИ асрда Ғарбий Фракия ҳудудида милоддан аввалги В—ВИ асрларда ўзининг энг юқори қудратига эришган Одрис қироллиги ташкил топди. Милоддан аввалги ИВ асрда қадимги Македония аҳолиси уни эгаллаб оладилар ва асосан ҳинд-европа ва фракия қабилаларидан иборат Фракия аҳолисининг прогрессив эллинлашуви бошланади. Милодий 45-йилда бу ерлар расман Рим империяси юрисдиксиясига ўтади ва 395-йилда Византия таркибига киради.
Ўрта асрлар тарихи
[edit | edit source]ВИ-ИХ асрларда Фракиянинг катта қисмини славян қабилалари босиб олган, улардан автохтон аҳоли иштирокида болгар этноси шаклланган. Юнон аҳолиси асосан Эгей денгизи соҳилида ва Марица водийсида ўрнашиб қолади. Лотин империяси ғарбий Фракияни ўз таркибига киритади, кейин вилоят Византия назоратига қайтди, аммо узоқ вақтга эмас. Сербия ва Болгария ҳудудий да'воларини ХИВ аср ўрталарида минтақа мусулмон турклар ҳукмронлиги остига ўтгунга қадар ўзгариб туради. ХВ—ХВИ асрларда автохтон насроний аҳолининг кўп қисми исломлашган, кўп юнонлар ва камроқ даражада болгарлар турк тилига ўтган.
ХХ аср бошидаги Болқон урушлари бошларида туркийзабон мусулмонлар минтақа аҳолисининг 70% га яқинини, юнон православлари эса атиги 17% ни ташкил қилган.
Замонавий тарихи
[edit | edit source]ХИХ аср охири - ХХ аср бошида ғарбий Фракия мустақил Болгария ва Грециянинг да'волари об'эктига айланади. 1912-1920-йиллардаги Болқон урушлари пайтида иттифоқчилар Туркияга қарши курашда сезиларли муваффақиятларга эришдилар, лекин ғарбий Фракияда уларнинг ҳаракатлари исён кўтарган мусулмон аҳолисининг кучли қаршилигига дуч келди. Натижада, Гюмуржин республикаси 1913-йил 31-августда ташкил топади. 1913-йил 25-октябргача мавжуд бўлган ва 8578 км² майдонга эга бўлган давлатнинг маркази замонавий Комотини шаҳрида сиёсат юритади. Маҳаллий мусулмонлар Туркияга қайта киришга ҳаракат қилишди. Бироқ, 1913-йил сентябр ойида тузилган Константинопол шартномасига кўра, ғарбий Фракия Болгарияга берилади.
Биринчи жаҳон урушида Болгария мағлубиятга учрагач, 1919-йилда тузилган Неуиллй шартномаси ғарбий Фракияни "асосий иттифоқчи кучлар" юрисдикциясига ўтказилади.
1923-йилда Кичик Осиёдаги ҳалокатдан сўнг ғарбий Фракия Лозанна шартномасига биноан Грецияга ўтказилди. Шундан сўнг Шарқий Фракия ва Константинопол шаҳри (Истанбул) ниҳоят Туркияга топширилади. Шарқий Фракиянинг бутун юнон аҳолиси (Истанбулдан ташқари) юнон-турк аҳоли алмашинуви орқали Грецияга (Эврос (Марица) дарёсининг ғарбий томонига) кўчиб ўтишга мажбур бўлади. Шу билан бирга, ғарб давлатлари ғарбий Фракия мусулмонларига (86 минг киши) ан'анавий яшаш жойларида қолишга рухсат берадилар. Натижада минтақадаги юнон православ аҳолисининг улуши 17 фоиздан 67 фоизга ошди, мусулмон аҳолиси эса 29 фоизга қисқарди.
1941-йил, Иккинчи Жаҳон уруши пайтида Болгария фашистлар Германиясининг иттифоқчиси сифатида ғарбий Фракияни босиб олади. Ҳудуд 1944-йилда Юнонистон халқ озодлик армияси - ЭЛАС томонидан озод қилинади.
Шунингдек
[edit | edit source]- Ғарбий Фракия турклари
- Шарқий Фракия
Ҳаволалар
[edit | edit source]- ↑ Географический энциклопедический словарь: географические названия / Гл. ред. А. Ф. Трёшников. — 2-е изд., доп. — М.: Советская энциклопедия, 1989. — С. 517. — 592 с. — 210 000 экз. — ИСБН 5-85270-057-6..
- ↑ Фра́кия // Словарь географических названий зарубежных стран / отв. ред. А. М. Комков. — 3-е изд., перераб. и доп. — М. : Недра, 1986. — С. 396..
- ↑ 3,0 3,1 „Πίνακας αποτελεσμάτων Μόνιμου Πληθυσμού-Απογραφής 2011“ (эл). Ελληνική Στατιστική Αρχή (2014-йил 20-март). 2015-йил 13-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 22-октябр.