[go: nahoru, domu]

Jump to content

Гландуляр хейлит

From Vikipediya
Гландуляр хейлит

Лаб чека қисмида жойлашган сўлак безларининг гиперплазияси касаллиги
Тери йирингсиз касаллиги
КХК-10 К13.0
КХК-9 528.5
ДисеасесДБ [1]
МедлинеПлус 002036

Гландуляр хейлит — лаб қизил ҳошияси, унинг чека қисмида жойлашган сўлак безларининг гиперплазияси, гиперфунксияси, айрим ҳолларда эса гетеротопияси туфайли вужудга келади. Гландуляр хейлитнинг икки хил шакли мавжуд;

  1. Бирламчи гландуляр хейлитлар;
  2. Иккиламчи гландуляр хейлитлар фарқланади.

Бирламчи гландуляр хейлит кўпроқ учраб, тахминан 3-6 % ҳолларда кузатилади. Кўпинча 40 дан ошган кишиларда учрайди. Эркакларда аёлларга нисбатан 2 марта кўп кузатилади[1].

Клиникаси

[edit | edit source]

1. Бирламчи гландуляр хейлит типик кўринишга эга. Шиллиқ парданинг лаб қизил ҳошиясига ўсиш қисмида, айрим ҳолларда эса қизил ҳошия юзасида қизил нуқтага ўхшаш, сўлак безларининг кенгайган учи кўринади, улардан сўлак томчилари ажралиб туради. Агар тери артиб қуритилса, 20-30 сониядан сўнг сўлак безлари чиқарув найчалари учидан сўлак томчилари ажрала бошлайди, сўлак томчилари, шудрингга ўхшаб лаб юзасида жойлашади. Кам ҳолларда сўлак безларининг кенгайган учлари майда тўғноғич учидек катталикда бўлиб, без тўқималарининг гипертрофияси туфайли ҳосил бўлади. Айрим ҳолларда эса сўлак безлари чиқарув найчалари атрофида лейкоплакия ўчоқлари ҳосил бўлади. Баъзан лаб шиллиқ пардаси қизил ҳошияси чегарали мугузланади. Гландуляр хейлит билан оғриган беморлар лаби доимий намланиб, шу сабаб ёриқлар, эрозиялар, кам ҳолларда эса турли хил рак олди касалликлари вужудга келиши мумкин.

2. Иккиламчи гландуляр хейлит турли хил сурункали яллиғланиш билан кечувчи касалликлар натижасида вужудга келади: қизил ясси темиратки, қизил югирик ва бошқалар. Тахмин қилинишича, жараён без тўқимасини таъсирлаб, безни гиперплазия ва гипертрофияга учратади. Бундай ҳолларда асосий касал­ликнинг клиник кўриниши билан бирга, лабда сўлак безларининг кенгайган чиқарувчи тешиклари кузатилиб, улардан сўлак томчилари ажралиб туради. Гландуляр хейлит ташхиси қийинчилик туғдирмайди[2].

Прогнози

[edit | edit source]

Хушфеълли, аммо рак касаллигига ўтиши мумкин[3].

Фотосурат билан таққослаш: 1) чанкер яраси - ог'из ичидаги яра, 2) герпес лабиалис, 3) бурчакли чеилит ва 4) ёрилган лаблар[4].
Дудоқ ялаш одатига эга бо'лган ёш эркакларда периорал дерматит деб номланувчи лаблар дерматити. Кейинчалик бу гландуляр хейлитга олиб келиши мумкин.
Периорал терига чо'зилган эритема.
Бурчакли чеилит - ог'из бурчагининг яллиг'ланиши.

Давоси

[edit | edit source]
Ямоқ синови

Толали электрод ёрдамида сўлак бези диатермокоагуляция қилинади. Агарда фақатгина чиқарувчи найнинг юқори қисмигина коагуляция қилиниб, без коагуляцияга учрамаса, ретенцион киста ҳосил бўлади. Гландуляр хейлитда кўпчилик безлар патологик ўзгарган бўлса, у ҳолда улар жарроҳлик йўли билан кесиб ташланади. Клейн қисмидан кесиб, гипертрофияга учраган сўлак безлари олиб (юлиб) ташланади. Агарда иккиламчи хейлит бўлса, асосий касаллик даволанади[5].

Манбалар

[edit | edit source]
  1. АДҲАМ ВАИСОВ. ТЕРИ ВА ТАНОСИЛ КАСАЛЛИКЛАРИ, 2009, Тошкент: «Янги аср авлоди» — 135-136-бет. ИСБН 978-9943-08-299-1. 
  2. Арифов, С.С.. Тери ва таносил касалликлари, 2009, Тошкент: «Янги аср авлоди», — 135-бет. ИСБН 978-9943-08-299-1. 
  3. Кҳадир, К; Ҳали, Ф; Тирҳазоуине, И; Замиати, С; Ларақуи, А; Лакҳдар, Ҳ; Бенчикҳи, Ҳ (Жануарй 2013). „[Грануломатоус маcрочеилитис: 19 cасес]“. Анналес де Дерматологиэ эт де Вéнéрéологиэ. 140 (1): 56-8. дои:10.1016/ж.анндер.2012.10.597. ПМИД 23328362.
  4. Дорфман, Ж. "Тҳе Cентер фор Спеcиал Дентистрй". Арчивед фром тҳе оригинал он 2015-08-01
  5. Леãо, ЖC; Ҳодгсон, Т; Сcуллй, C; Портер, С (Нов 15, 2004). „Ревиэw артиcле: орофаcиал грануломатосис“. Алиментарй Пҳармаcологй & Тҳерапеутиcс. 20 (10): 1019-27. дои:10.1111/ж.1365-2036.2004.02205.х. ПМИД 15569103. С2CИД 33359041.