Грузия Совет Социалистик Республикаси
1921—1991 | |||||||||||||||||
Мақом |
Ярим мустақил давлат (1921–22) ЗСФСР таркибида (1922–36) Совет Иттифоқи республикаси (1936–91) | ||||||||||||||||
---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
Ҳукумат бошчиси | |||||||||||||||||
• 1922 |
Поликарп Мдивани | ||||||||||||||||
• 1990—1991 |
Тенгиз Сигуа | ||||||||||||||||
Давлат бошчиси | |||||||||||||||||
• 1990—1991 |
Звиад Гамсакҳурдиа | ||||||||||||||||
Тарихий эра | ХХ аср | ||||||||||||||||
|
Грузия Совет Социалистик Республикаси, Грузия ССР (грузинча: საქართველოს საბჭოთა სოციალისტური რესპუბლიკა; русча: Грузинская Советская Социалистическая Республика) — Совет Иттифоқи таркибига кирган республикаларнинг бири. Айрим манбаларда Совет Грузияси деб юритилади.
Грузия ССР 1801-йилда Россия империяси томонидан аннексия қилиниб олинишидан аввал Кавказда бир неча мустақил давлат сифатида мавжуд бўлган Грузиянинг анъанавий ҳудудида тузилган. 1918-йилда мустақилликка эришган Грузия Демократик Республикасини 1921-йилда Россия Совет Федератив Социалистик Республикаси ишғол қилган. Грузия 1922–1936-йилларда Закавказе Социалистик Федератив Совет Республикаси таркибида бўлган.
Грузия ССР пойтахти Тбилиси шаҳри бўлган. Республика 65 раёнга бўлинган, 58 шаҳар, 55 шаҳар типидаги посёлкаси бўлган.[1]
1989-йилнинг 18-ноябрида Грузия ССР суверенитет эълон қилди. 1990-йилнинг 14-ноябрида мамлакат Грузия Республикаси деб қайта номланди. 1991-йил 6-апрелда Грузия ўз мустақиллигини эълон қилди.
Тарихи
[edit | edit source]Грузияда синфий жамият милоддан аввалги 1-минг йилликлар бошларида таркиб топган. Милоддан аввалги 6-асрда Колхида подшолиги, 4–3-асрларда Иберия (Картли подшолиги) таркиб топган. 6-аср бошидан 10-аср бошларигача Сосонийлар сулоласи, Византия ва Араб халифалиги ҳукмронлиги остида бўлган. 6–10-асрларда грузин элати таркиб топган.
8–9-аср бошларида Кахети, Эрети, Тао-Кларжети феодал князликлари, Абхазия подшологи вужудга келган. 13–14-асрларда мўғуллар бостириб кирган ва Амир Темур қўшинлари Грузия ҳудудини эгаллаган. 16–18-асрларда Грузия ҳудуди Эрон ва Туркия ўртасида кураш майдонига айланган.
1801-йили Грузиянинг шарқий, 1803–1864-йиллари ғарбий қисмлари Россияга қўшиб олинган. 19-асрнинг 90-йилларида дастлабки социалист-демократик ташкилотлар тузилган. 1918-йилда Грузия Демократик Республикаси мустақил давлатига асос солинган.
1921-йилда Россия Совет Федератив Социалистик Республикаси Грузияни ишғол қилган ва у ерда Совет ҳокимиятини ўрнатган. 1921-йили 25-февралда Грузия ССР тузилган. Грузия 1922-йил 12-мартдан Закавказе Социалистик Федератив Совет Республикаси таркибида бўлган. 1936-йил 5-декабрдан иттифоқдош республика сифатида бевосита Совет Иттифоқи таркибига кирган.
1989-йилнинг 18-ноябрида Грузия ССР суверенитет эълон қилди. 1990-йилнинг 14-ноябрида мамлакат Грузия Республикаси деб қайта номланди. 1991-йил 6-апрелда Грузия ўз мустақиллигини эълон қилди.
Манбалар
[edit | edit source]- ↑ "Грузия ССР" (ўзбекча). Энсиклопедик луғат. 1. Тошкент: Ўзбек совет энсиклопедияси. 1988. п. 215. 5-89890-002-0.
Ҳаволалар
[edit | edit source]Викиомборда Грузия Совет Социалистик Республикаси ҳақида туркум мавжуд |