[go: nahoru, domu]

Jump to content

Ҳаллож Ҳусайн Ибн Мансур

From Vikipediya

Ҳаллож Ҳусайн Ибн Мансур (858— 922) — тасаввуфяати ўта сўл оқимнинг йирик вакили. Ғоявий жиҳатдан қарматларта яқин бўлган. Тур, Байдо, Басра, Бағдод шаҳарларида билим олган. Мусулмонларнинг айрим одатларига ва шариатнинг баъзи қоидаларига зид фикрлар айтган. исломнинг Аллоҳ тўғрисидаги тавҳид ақидасига зид равишда худо инсонда намоён бўлади, инсон ва умуман моддий олам худонинг жилоланиши, „Мен ҳақ (худо) ман („Ана-л-ҳаққ“), менинг ўзлигим — худонинг ўзлигидир“, деган фикрни илгари сурган ва бу фикр билан ваҳдати-вужуд таълимотига йўл очган. Ҳусайн ўз ғояларини Ўрта Осиё, Ҳиндистон, Ироқ ва бошқа мамлакатларда тарғиб қилган ва мухлислар орттирган. Шариат пешволари Ҳусайнни бидъатчиликда ва шаккокликда айблаб, қатл этишга ҳукм чиқарганлар.

  1. Ҳалложийлик тариқати ва унинг о`зига хос хусусиятлари.

Бутун дунёда кенг шуҳрат топган ва юксак ма’навий нуфузга эришган улуг` мутасаввуф Мансур Ҳаллож о`зининг “Анал-Ҳақ” (Мен Ҳақман) г`ояси билан танилган сиймодир.

Ҳаллож умри давомида фақат ҳақ ва ҳақиқат г`ояси билан яшаган. Чунки, ҳақиқатга эришган жойда янги олам, ҳаёт барқ уради. Аммо бу ё`л ниҳоятда машаққатли ҳисобланади. Шу сабабли Мансур Ҳаллож ва унга о`хшаган тасаввуф аҳллари бошданоқ қаттиқ қаршиликка учраган , бир-биридан ог`ир, қийноқли синовларга дуч келган.

Ма’лумки, тасаввуф арабча –“ жундан қилинган кийим, по`стин, кийим; со`фийлик ” деган ма’ноларни англатади. Исломда инсоннинг руҳий дунёси то`г`рисидаги , уни руҳий ва ахлоқий жиҳатдан комиллик сари ё`лловчи та’лимот, диний э’тиқод, со`фийлик саналади. [6, 69]

Тасаввуф олами то`хтовсиз равишда – Тариқат, Ма’рифат ва Ҳақиқат дарг`алари билан бойиб, кучайиб борган. Вақт о`тиши билан башарият ислом тасаввуфига бошқача қизиқиш, о`згача эҳтиромда қарай бошлади. Тасаввуфда жорий қилинган ма’навий-руҳий тажрибалар, энг аввало , диққатни инсонга қаратар, уни о`зининг илоҳий моҳиятини мушоҳада этишга илҳомлантиради. Тасаввуф инсоннинг Оллоҳга тобелигига алоҳида ург`у бераркан, инсоннинг инсонга қарам ва муҳтожлиги тушунчаларини тубдан ислоҳ айлашни ҳам тарг`иб қиларди. Бу гап ҳуррият, эркинлик, тенглик каби ақидаларга ҳам дахлдор эди. Буюк тариқатчиларнинг бирлари нафс, руҳ ва қалб тасфиясидан баҳс юритарди. Нафсини таниган- Раббини танир, деган ҳақиқатга қизиқиш баг`оят оммалашиб борарди [ 44,5] .

Бир қанча фан соҳаларининг о`заро яқинлашиши , улар орасида о`зига хос “ко`прик”нинг юзага келиши тасаввуф натижасидир. Бу фанлар доирасига фалсафа, дин, мантиқ, адабиёт, мусиқа каби соҳалар кирар эди. Аммо шунга қарамай, айрим масалалар хусусида тортишувлар , муаммолар пайдо бо`лар эди. Шу курашлар гирдобида қолиб, унинг қурбонига айланганлардан бири мутасаввуф , мутафаккир сиймо Мансур Ҳаллож эди.

Абума’фиб Абдулло бинни Аҳмад бинни Абутоҳир Мансури Ҳаллож милодий 857-йилда (ҳижрий 224) Эроннинг Бойзо (ба’зи сарчашмаларга ко`ра Тур) мавзеида туг`илган. Гарчи, Ҳаллож таваллуд топган о`лка ҳақида турли тахминлар бо`лса-да, ко`пчилик олимлар у туг`илган о`лкани Бойзо дея э’тироф этадилар. Унинг Ҳаллож (ҳаллож- пахта тозаловчи, пахта йигирувчи) деб аталишига сабаб, у бир куни пахтани чигитдан ажратиб о`тирган до`стига илтимос билан бир иш айтади. У рози бо`либ кетгач , Мансур мен до`стимнинг тирикчилигини зое қилдим, агар ишга буюрмаганимда ушбу юмушни тугатган бо`лурди, деб каромат билан қо`лида ишора қилиб бир қанча миқдор пахтани чигитдан ажратиб қо`яди. Шундан кейин у “Ҳаллож” деб атала бошланади.

Алишер Навоий ҳазратлари ҳам “Насойим ул-муҳаббат” асарларида шундай фикрларни келтирганлар: “…Кунияти Абулг`айз Форснинг Байзосидиндур. Аввал Ҳаллож эмас эрди. Бир ҳаллож до`конида эрдиким, анинг до`сти эрди. Ани бир ишга йиборди. Ко`нглига о`ттики, анинг ро`зг`оин зое қилдим. Бармог’и била ишорат қилди: момуг` чигитдан айрилди. Анго бу жиҳатдин Ҳаллож от қо`йдилар…” [12,105].

Бобоси Муҳаммад исмли бир мажусий бо`лган экан. Ҳалложнинг болалиги Бойзода кечади. Мансур Ҳаллож Қур’они Каримни о`н икки ёшида то`ла хатм қилади (ёд олади). Аҳли сунна вал жамоа таркибидаги ( Ҳанафия, Шофе’ия, Ҳанбалия, Моликия) то`рт мазҳабда о`з азимати билан амал қилади (бу мазҳабларга хоҳлаганига амал қилиш фақат ижтиҳодчиларга-диндаги комил олимларгагина рухсат берилади). Мансур Ҳаллож ҳаёти давомида ко`плаб шайхларга мурид бо`лган. Саҳл ибн Абдулло Тустарий, Абу Абдулло ибн Умар ибн Усмон Маккий, Жунайд Баг`додий сингари шайхлар шулар жумласидандир. О`н саккиз ёшида Тустарга келиб, икки йил Абдулло Тустарийнинг қо`лида та’лим олган. Усмон Маккий хизматида саккиз йил таҳсил ко`рган. Басра, Баг`дод, Ироқ каби шаҳарларга бориб илм о`рганган. Баг`додда Шиблий ,Жунайд Баг`додийлар билан ҳамсуҳбат бо`лган.

Ко`ринадики, Мансур Ҳаллож ҳаёти давомида бир қанча шаҳарларга бориб илм о`рганган ҳамда камолотга , комилликка эришиш ё`ллари, сир-у асрорларини мукаммал эгаллаган. Шу даврлар мобайнида тасаввуф босқичларини бир-бир босиб о`тади. У Тустар, Баг`дод, Басра, Макка, Аҳвоз, Синд, Мо`лтон, Кашмир, Хуросон ва Мовароуннаҳрнинг ко`п шаҳарлари, Бухорода ҳам бо`либ, у ердаги мадрасаларда ма’визалар (ма’руза) қилган. Аммо уни саноқли шайхлардан ташқари ҳеч ким тушунмайди.

Тахминан о`н икки ёшда экан, Мансур Байзодаги машҳур бир дарвеш билан учрашади. Қисқа фурсатли суҳбатда дарвеш унинг ко`нглида унутилмас таассурот пайдо этади. Ундан эшитгани ривоят эса Мансурнинг хотирасига муҳрланиб қолган эди.

Ёш бир йигит Қур’он қироатида зо`р маҳорат касб этибди. Буни эшитган бир шайх о`ша йигитни ахтариб топибди.

  • Менга хабар етдиким, сен тунларингни ҳам Қур’они Карим оятларини тиловат қилиш билан о`тказар эмишсан. Шундайми?
  • Ҳа, худди шундай,- дебди о`спирин.

Шайх айтибди:

  • О`г`лим, бугун тунда мени тасаввурингда ҳозир тут ва намозда Қур’онни менга о`қиётгандай о`қигил!

Албатта, йигит розилик билдирибди. Эртаси куни Шайх яна йигитнинг ҳузурига келибди.

  • Хо`ш , менинг айтганимни қилдингми?- деб со`рабди у.
  • Ҳа , қилдим. Бироқ Қур’оннинг ярмини қироат айлашга ҳам кучим етмади. Негадир мени бошқача ҳолат та’қиб эта бошлади,- дебди қори йигит.
  • О`г`лим, ундай бо`лса, Қур’онни шахсан ҳазрати Пайг`амбаримиздан тинглаган ас’ҳобдан қайси бирларинидир ко`з о`нгингга келтириб, унга о`қигил. Аммо эҳтиёт бо`л, улар Қур’он о`қишингни эшитурлар. Тиловатда оёг`инг куймасин.
  • Иншооллоҳ, худди шундай қилурмен, устоз.

Шайх эртасига йигитни яна со`роқлаб келганда, савол- со`роқни кутмасдан у дебди:

  • Устоз, бутун тун мобайнида Қур’оннинг то`ртдан бирини қироат қилишга ҳам куч-мадорим етмади.
  • Унда, -дебди Шайх,- бу кеча Қур’онни хаёлан ҳазрати Пайг`амбарнинг о`зларига о`қигил.

Боз оқшом кечиб, субҳ келибди. Улар учрашишибди. Йигит Шайхга энди Қур’оннинг бир жуз’идан ортиг`ига куч топмаганини айтибди. Шайх ундан бунинг сабабини со`раганида аниқ жавоб бера олмабди. Шайх яна топшириқ берибди:

  • Бу кеча яхшилаб тайёргарлик ко`ргил. Қур’онни худди Жаброил қошида о`қиётгандай о`қигил!

Йигит обдон ҳозирлик ко`рибди. Бироқ қанча уринмасин, бор-ё`г`и бир неча оятни о`қишдан нарига о`та олмабди. Буни эшитган Шайх навбатдаги ко`рсатмани берибди:

  • Болам, тун кириши билан Оллоҳга тавба-тазарру этгил. Ва билки, Унинг ҳузурида бо`лурсен. Унинг каломини О`зига о`қурсен. Баг`оят тадбирли бо`л. Зеро, Қур’он о`қишдан мақсад ма’но ва моҳиятга шо`нг`имоқдир…

Яна бир тун о`тибди. Эртаси куни йигитнинг ҳолини билиш учун Шайх бошқа бировни жо`натибди. У келиб ко`рсаки, йигит хасталанганмиш. Орадан бир кун о`тказиб Шайх уни ко`ргани келганида ко`зларидан ёшлар оқизиб йигит шундай со`зларни айтган экан:

  • Устоз, Оллоҳ сизга ко`пдан-ко`п хайр-у эҳсон ато қилсин. О`тган кеча мен о`зимнинг бир ёлг`ончи эканлигимни билдим. Шу вақтга қадар янглиш ва ёлг`ондан Қур’он тиловат қилиб юрганимни англадим. Ҳақ ҳузурида Қур’он тиловат қилаётганимни тасаввур этарканман, беҳад г`ариб бир ҳолга тушдим… Ҳатто “Ийяка на’буду” дейишдан уялдим. Чунки У менинг со`зимда ёлг`он борлигини биларди… [44,9].

Мансур Ҳаллож муридларига ушбу ҳикоятни нақл қилиб, улар танлаган ё`л, я’ни Қур’он моҳиятига етиш, униг сир-асрорини о`злаштириш нақадар машаққатли эканлигини та’кидларди. У барча саволларига жавобни, дунёдаги боқий го`заллик ва латофатнинг тамалини Қур’ондан топган ва о`рганган эди.

Ривоятларга қараганда, Ҳаллож Жунайддан қаттиқ имтиҳон тарзида масала со`райди. Жунайд ог`риниб:

-Яқин орада сени дорга осгайлар ва го`штингни парча-парча қилиб, о`тда ёққайлар, -дейди. Ҳаллож жавобан:

-Мени дорга осишадиган куни сен суратингни о`згартириб, бошқа кийимлар кийгайсан ва менинг қатлимга фатво бергайсан,-дейди.

Жунайд ҳайратланиб қолади. Ҳақиқатан, тақдир шундоқ бо`лади. Қазо-қадар вақти келиб Баг`дод шаҳрининг уламолари унинг қатлига фатво ёзадилар ва Жунайдга ҳам ёзиб имзо чек,-дейдилар. Жунайд со`фийлар либосини ечиб, уламолар кийимини кийиб, фатвога имзо чекиб айтадики: “Биз унинг зоҳирини ҳукм қилурмизким, қатл қилингувчидир, ботинини эса Аллоҳ билур”. Мансур Ҳаллож Жунайддан саволига жавоб ололмай ( ундан ижозат со`рамай) Тустарга, у ердан чиқиб , Аҳвоз, со`нг Маккага келиб икки йил мужовирлик ( ҳожиларга сув берадиган, уларни етаклайдиган) қилади. [4,3]

Яна бир манба, я’ни Абдураҳмон Жомийнинг “Нафоҳат ул-унс” асаридаги бир ҳикоятда нақл қилинишича, Мансур Ҳаллож етмиш муриди билан бир тунда Байти Макдисга етиб боради. Қарашса, ҳаммаёқ зим-зиё, қандиллар о`чган. “Бу қандиллар қачон ёнади?”- деб со`рашганда, “саҳарга яқин”, дейишибди. Шунда Ҳаллож “Саҳаргача ҳали анча вақт бор-ку”, дея шаҳодат бармог` билан ишорат қилиб “Оллоҳ” деганида то`рт юз қандил бирданига чарог`он бо`либ кетган экан. О`ша ердаги роҳиблар ундан “ Сен қайси диндансан?” деб со`раганларида , “Ҳанафий мазҳабиданман. Муҳаммад алайҳиссалом умматиман. Ҳанафийларнинг ҳам энг кичигиман…” дея жавоб берган экан. [44,5]

Мансурнинг бу со`зларидан ко`ринадики, у о`з динига , я’ни исломиятга ниҳоятда садоқатли, қалбида бу динга бо`лган буюк эҳтиром, муҳаббат жо`ш уради. Бу унинг роҳибларга берган жавобида яққол ко`ринади.

У “Анал-Ҳақ” (Ҳақман, я’ни Худоман ) дейди. Аммо бу иборани у қачон ва қаерда тилга олган? Бу саволга ҳозиргача аниқ жавоб топилган эмас. Айрим тадқиқотчилар Ҳаллож “Анал-Ҳақ” демаган , унинг о`лимига “Тавосин”даги ба’зи со`злари сабаб бо`лганини айтишган [44,16].

Бундан ко`ринадики, душманлари унинг фикрларини, г`ояларини бузиб, асл моҳиятини ното`г`ри талқин қилишган.

Фаридиддин Аттор “Тазкират ул-авлиё” да: “…Энди мен ажабланурман ул кишигаким, бир дарахтдан “Анал-Ҳақ” чиқса, раво тутар (мумкин дер), ҳолбуки, у ерда дарахт ё`қ, со`злаган Ҳақдир! Ҳусайн Мансур Ҳалложнинг вужуд дарахтидан “Анал-Ҳақ” чиқса, раво тутмаслар, ҳолбуки , Ҳусайн у ерда ё`қ, со`злаган Ҳақдир. Нечукким, ҳазрати Пайг`амбар (с.а.в.) марҳамат этарки: Ҳақ таоло Умар тили билан со`з со`злар. У ерда (Мансур вужудида ) на мулҳиднинг (Худога мункир бо`лган даҳрийнинг), на бошқанинг со`зи бордир.”

Фаридуддин Аттор та’кидлаганидек, бир дарахт тилга кириб, ундан “Анал-Ҳақ” деган овоз келса, барча ҳайратланади, аммо бу Ҳақнинг иши, унинг со`злари дейдилар.Дарахт бир восита. Шу со`зларни Ҳусайн Мансур Ҳаллож айтган эди, барча ҳайратланди. Бу сафар уни дарахт сингари ко`рмадилар.Унинг бу со`зларидан дарг`азаб бо`лдилар.Айрим со`фийларни ҳисобга олинмаганда, шариатчилар, тариқат аҳли, аҳли давлат ҳам уни хуш ко`рмасди.Пайг`амбар ҳазратлари айтадилар: “Ҳақ таоло Умар тили билан со`злайди. У ерда (Мансур вужудида ҳам, дарахт танасида ҳам) на мулҳиднинг , я’ни Худога мункир келган даҳрийнинг , на бошқанинг со`зи бор”. Оддий ҳақиқатни тушуниб етмаган аҳли дониш , халқ, Маккий, Наҳржурий, Жунайд Баг`додий каби бир вақтлар унга яқин бо`лган инсонлар ҳам ундан юз о`гирганлар. Ҳаллож тамоман яккаланган. Турли томонлардан унинг г`ариб бошига та`на, маломат тошлари ёг`илади.

Ко`плаб шайхлар Мансур Ҳалложни э’тироф этиб , до`ст бо`либ, уни о`зларига яқин тутган бо`лсалар, кейинчалик ундан о`зларини четга олганлар, меҳр-оқибат, до`стлик, ҳамфикр, ҳамдардлик эшикларини ёпганлар.

Масалан, Усмон Маккий Мансурни ёзув устида ко`риб: “Нима ёзурсан?” - деганида, Ҳаллож: “Қур’онга муораза ( э`тирознома) ёзурман”- дейди. Бу со`з шайхга ог`ир ботиб: “Бадхудор бо`лмагин!” –деб ёнидан ҳайдайди [44,6].

Султон Баҳоваддин Валад “Маориф” асарида шундай ёзади: “Мансур Ҳалложни унинг замондош уламо ва авлиёлари, ҳатто Жунайд Баг`додий , Абубакр Шиблий каби муршидлар ҳам зоҳирда инкор этдилар ва жонига қасд қилдилар, барчаси келишиб, уни дорга осишга фатво бердилар. Натижада , о`шандек жаҳоннинг ягона азизини дорга осиб, қатл этдилар. Дордан тушириб оловга солдилар, куйиб кул бо`лгандан кейин оламда асари қолмасин деб кулини ко`кка совурдилар. Дейдиларки, (қотиллар) нима иш қилмасинлар, ерда, осмонда , олов ва сув устида “Анал-Ҳақ” деган ёзув – со`з пайдо бо`ларди. Бу кароматни ко`ргандан кейин барчаси пушаймон бо`лдилар, бу пушаймонлик бизнинг замонгача давом этиб келмоқда. О`шандан буён Мансур номи тилга олинмагунча , уни хотирламасдан мажлислар қизимайди, суҳбатларга файз кирмайди! Раҳматуллоҳи алайҳа ( унга Аллоҳнинг раҳматлари ёг`илсин).”

Ҳаллож ҳамиша риёзат ва ибодатда бо`либ, тилидан ма’рифат ва тавҳид нури сочиларди. Бу хислат унинг зиндонбандлиги ёки дорга элтиш жараёнлари баёнида ҳам яққол ко`зга ташланади. Нақл қилишларича, зиндонда яна 300 та маҳбус мавжуд эди. Кеч кириши билан Мансур уларга қараб деди:

  • Эй бандилар, сизларни халос этаман.

Улар дедилар:

  • Нега о`зингни қутқармайсан?

Мансур деди:

  • Биз Худонинг бандидамиз, уни ҳурмат қиламиз. Агар истасак бир ишорат билан барча бандиларни бо`шатгумиз.

Шундан со`нг ко`рсаткич бармог`и билан бир ишора қилувди, ҳамманинг қо`лидаги бог`ичлар очилди-кетди.

Улар яна дейишди:

  • Эшиклар қулфланган-ку?! Бу ердан қандай чиқамиз?

Бир ишорат қилувди, зиндондан ташқарига туйнуклар пайдо бо`лди.

  • Ана энди ҳар бирингиз о`з бошингизни қутқаринг,- деди Мансур.
  • Сиз биз билан кетмайсизми?- со`рашди улар.
  • Ҳақдан қо`рққаним учун чиқиб кетолмадим,- жавоб берди Мансур.

Нақл қилишларича, Мансурнинг яқин кишиларидан бири дор остига етиб келиб ундан васият қилишни со`рабди. У шундай васият қилибди:

-Нафсни бажарилиши шарт бо`лган нарса билан машг`ул эт, токим у сени бирон иш билан банд этмасин. Бу ҳол авлиёларнинг ишидир.

Аҳли подшоҳлик ҳам Мансур Ҳаллож ҳаракатларини, у ҳақда тарқалган миш-мишларни, шайхлар, ба’зи риёкор сарой а’ёнлари то`қиб чиқарган ёлг`онларни бир-бирига солиштириб, Ҳалложнинг ҳар бир со`зини , до`ст ва шогирдларига ёзган мактубларини тафтишдан о`тказар эди.

Тарихий ма’лумотларга ко`ра, Ҳалложнинг бир мактуби давлат ма’мурларининг қо`лига тушади. Хатнинг бошланишиёқ о`қиганларни дарг`азаб этади. Мактуб Ҳалложга ко`рсатилганда: “Ҳа, бу менинг хатим”,- дейди. “Сен билан фикрдош бошқа кишилар ҳам борми?” - деб со`рашганда, у: “ албатта бор, Ибн Ато, Абу Муҳаммад ал- Журайрий, Абубакр Шиблий”, - дея бир неча кишининг номини айтади. Ма’мурлар шу зотлар билан ҳам бориб учрашади. Журайрий мактубдаги со`зларни о`қиркан, “Бу-қатлни вожиб айлайдиган куфр эрур”, дейди. Шиблий эса: “Буни айтганга қарши турмоқ зарур”, -деб о`зини четга тортади. Ибн Ато Мансурга маслакдошлигини яширмагани боис вазир Ҳамид ибн ал-Аббоснинг қаҳрига учраб, қатл этилади. Аммо орадан ҳеч қанча фурсат о`тмай вазир ҳам фожиали ҳалок бо`лади. [44,6]

Мансур Ҳаллож билан яқин муносабатда бо`лиш, унинг фикр, г`ояларига ҳамда тасаввуфий тушунчаларига ё`лдош, маслакдош, хайрихоҳ эканлигини билдирар эди. Шу сабабли, Абу Муҳаммад ал-Журайрий, Абубакр Шиблийлар Ҳаллож билан фикрдош эканликларини тан олмаслик ё`ли билан жонларини сақлаб қоладилар. Ибн Ато эса о`з до`стидан, о`з маслагидан воз кечмаган ҳолда барчасини тан олади, гарчи бунинг оқибати яхшилик билан тугамаслигини билса ҳам. Мансур Ҳалложга турли бо`ҳтон ва туҳматлар ёг`дирилаётган бир дамда, унга о`з ҳурмат ва эҳтиромини ко`рсатган, Ҳалложни о`зига куёв қилган Абу Ёқуб Наҳржурий Ҳаллождан қизини ажратиб олади. Куёвидан юз о`гиради.

Уни ушлаб Халифа Муқтадир ҳузурига олиб келадилар. Халифа унга: “Анал-Ҳақ дема, Ҳувал-Ҳақ дегил ” - дейди. Мансур: “биз учун шундай демоқ керак” -дейди. Халифа Исо уни зиндонга солади. У ерда бир йил ётади. Одамлар келиб ундан масалалар со`раб туради, кейинчалик бу ҳам тақиқланади. Со`нгги беш ой олдига одам қо`йилмайди. Машҳур шайхлар Ибн Ато билан Абу Абдуллоҳ Хафиф бир марта бориб ко`радилар. Яна бир марта Ибн Ато бир кишини жо`натиб айттириб юборадики: “Эй Мансур, бу со`зни айтдинг, узр со`ра, зиндондан қутуласан”, Мансур жавобан: “Мен не дедимки, узр со`райман? Холиқни қо`йиб, халққа ёлвормайман”, -дейди. Ибн Ато эшитиб: “Биз Ҳусайннинг о`ндан бирича ҳам эмасмиз”, -деб йиг`лайди. Шиблий эса: “Мен билан Ҳаллож бир хилмиз, фарқимиз шундаки, мени жинни деб э’лон қилишди, қутулиб қолдим, уни эса ақли ҳалок этди ”- дейди. Яна бир манбада эса:

Майхона жам'ики эрур бодапараст,

Зоҳир май ичгандин о'лурлар бадмаст.

Мингдин бир эмас бу ҳақиқат майидин,

Ичган ани охсум о'лса тонг ё'қ пайваст

мисралари келтирилади.

Ҳикоят: Муқарраби Ҳазрати борий Хожа Абдуллоҳ Ансорий дедиким, ул такаллумг'аким Мансур дам урди, мен ҳам урдум. Ул ошкор этти ва мен ёшурдум. Менким ёшурдум, тождорлиг' манқариб бо'лди. Ул ошкор этти, дорг'а ток бо'лмоқлик насиб бо'лди. Ул ҳануз хом эрди ва бу ма'нидин хуруш қилури беҳангом эрди. Эшитгувчи ибо этти ва анга етти ва улча етти. Мен ул со'зни анжуманда гуҳор этармен ва изҳорида исрор ва такрор этармен ҳеч кас манга нима дей олмас ва демаским, со'зумнинг агарчи ма'ниси улдур, аммо суврати ул эмаским, суврат аҳли сувратга назар солурлар ва ма'ни аҳли ма'нидин баҳра олурлар. [11,60]

Алишер Навоийнинг “Насойим ул-муҳаббат” асарида шундай дейилади: “… Машойих онинг ишида мухталифдурлар. Ко`праги они рад қилибдурлар, неча тандин бошқа Шайх Абулаббос Ато ва Шайх Шиблий ва Шайх Абу Абдуллоҳ Хафиф ва Шайх Абулқосим Насрободий била Шайх Абулаббос Сурайжким, анинг қатлиг`а ризо бермадилар ва фатво битмадиларким ва дедиларким, биз билнасмизким, ул не дейдурур ва “Кашф ул-маҳжуб” китобида барча мутааххир машойих они қабул қилибдурлар ва ба’зи мутақаддим машойихнинг ҳажри дог`и динида та’н учун эмаским, муомалот маҳжури асл маҳжури эмас. Мутааххирлардин Султони тариқат Шайх Абусайид Абулхайр дебдурки, ул улуг` ҳолдадур ва онинг замонида машриқадин маг`рибг`ача онингдек ё`қ эрди… ” [12,105]

Бу мисралардан аён бо`лишича, шайхлар униг ишларига қаршидирлар, ко`пчилиги уни рад қиладилар. Шайз Абулаббос Ато, Шайх Шиблий , Шайх Абу Абдуллоҳ Хафиф, Шайх Абулқосим Насрбодий, Шайх Абулаббос Сурайжлар Мансур Ҳалложни қатл қилишга розилик бермайдилар ва улар Ҳаллож танлаган ё`л қандай эканлигини, нима эканлигини биз тушунмаймиз дея айбларни о`зларидан соқит қиладилар , до`стларидан о`зларини узоқ тутадилар. Мансур Ҳаллож ёлг`изланиб қолади.

Дунёдаги барча буюк ОДАМларнинг бошига тушган кулфат, қисматини қуршаган мусибатлар- о`ша улуг` зотларнинг маслак ва ҳақиқатларини халқ-у халойиқ тушуна олмаганлиги ёки англашга қодир эмаслигидан юзага келган. Шунинг учун Исо алайҳис-салом чормихга тортилган. Будда тошбо`рон қилинган. Суқроти ҳакимга заҳар ичирилган. Қанчадан-қанча комил инсонларнинг умрлари ҳибсхоналарда чиритилган. Жамиятга сиг`маган ва жамият уларни фақат о`лимидан со`нг қабул қилган бундай улуг` кишиларнинг қалбида о`лимдан устун ва г`олиб сирли бир қудрат –илоҳий ишонч инсониятни ҳамиша ҳайратлантириб келган. Юнус Эмро бир ше’рида:

Ошиқ о`лди дея салоҳ этарлар,

О`лган ҳайвон эрур, ошиқлар о`лмас,-

дейди. Бу гап Ҳалложга о`хшаш Ҳақ ошиқлари то`г`рисида айтилган.

Бир ҳикоятда айтилишича, Мансурни о`н икки жойидан банд этиб, дорга олиб бораётганларида кулиб, рақс тушиб бораётган экан, ундан со`рабдилар:

- Бундай хиром этиб боришнинг сабаби нима?

- Наҳоргоҳ –қатлгоҳга бормоқдаман, -жавоб берибди Мансур.

Дор остига етгач, қиблага қараб та’зим қилгач, нарвонга оёқ қо`яётганида ундан со`радилар:

  • Ҳол надур?

Мансур жавоб берди:

  • У билганни ҳеч ким билмайди.

Шундан со`нг қо`лларини банддан тортиб, қиблага қараб муножот этгач, бошини дорга тутди.

Барча унга қараб тош отарди. Бир пайт Шиблий лой отди. Мансур чуқур хо`рсиниб, “оҳ” тортди. “Нега шунча одам тош бо`рон қилса, миқ этмадинг-у Шиблий лой оца “оҳ” тортдинг,”- со`ради ёнидагилардан бири.

-Улар нима қилишаётганини билишмайди, шунинг учун кечириш мумкин. Шиблий эса ко`ра била туриб , тушунган ҳолда лой отганидан хафаман.

Шундан со`нг қо`лини кесдилар, қаҳ-қаҳа уриб кулди.

-Нега кулмоқдасан,- со`райди.

Мансур деди:

-Занжирбанд одамнинг қо`лини кесмоқ осондир.

Шундан кейин оёқларини кесдилар. Бир табассум қилди-да деди:

-Бу оёқларим билан замин узра сафар қилардим. Энди бошқа қадамларим билан ҳар икки оламга сафар қиламан. Қо`лингиздан келса бу оёқларимни кесинг,- деди-да кесилган икки қо`лини юзларига суртиб, афтини лола ранг этди.

-Нега бундай қилдинг,- со`рашди.

-Мендан қон ко`п кетиб, рангим сарг`айди, деб о`йламанглар учун юзимни қизартирдим.

-Юзингни қизартирган бо`лсанг, нега билакларингни ҳам қонга бо`ядинг,- яна со`рашди.

-Таҳорат олдим.

-Нега таҳорат оласан?

-Ишқ учун икки ракат намоз лозим, унга қон билан вузу’ қилса ҳам бо`лади, -жавоб берди.

Шундан кейин ко`зларини о`йиб олдилар. Халқ орасида қиёмат қо`пди. Айримлар нола чекишар, ба’зилар ҳамон тош отишарди. Кейин эса тилларини кесмоқчи бо`лишди. Шунда у деди:

-Бироз сабр қилинг , менинг айтар со`зим бор,- деди-да осмонга қараб хитоб қилди:

-Эй худо, сени деб менга қилаётган жабрларни асло кам қилмагил. Уларни бу имкониятдан бенасиб этма. Алҳамдулилло сенинг ё`лингда қо`л-оёқларимни кесдилар, энди эса сенинг дийдоринг учун бошимни дорга тортадилар. Қулоқ – бурунларини кесиб, яна тош-бо`рон қила бошладилар. Шу ердан ко`за ко`тариб о`тиб бораётган бир заифанинг ко`зи Ҳусайнга тушиб деди:

-Уринг бу ла’натини, унга Худони тилга олишни ким қо`йибди.

Со`нг тилларни кесиб, шомга яқин бошини танидан жудо қилдилар. Бир табассум билан жон таслим қилди. [45, 66]

Шарқда бу даҳшатли фожиа билан бог`лиқ ко`п афсоналар мавжуд. Уларнинг бир қисми Фаридиддин Атторнинг “Тазкират ул-авлиё”, Абдураҳмон Жомийнинг “Нафоҳат ул-унс”, Муҳаммад Сиддиқ Рушдийнинг “Тазкират ул-авлиёйи туркий” сингари китобларида, Са’дий, Навоий, Муҳаммад Иқбол, Роқимий, Машраб сингари мутафаккирларнинг асарларида зикр этилган, турли муносабатлар билан эслатиб о`тилган.

Мансур Ҳалложнинг ҳаёт ё`ли г`оятда мураккаб ,қайг`улидир . У, албатта, ишқ учун , ма’рифат ва маслак учун инсоннинг қатл этилишига инонмаган. Орифни ма’рифатдан бошқа яна нима муҳофаза этмог`и мумкин, деб о`йлаган. Жаҳолат ва ёвузлик ҳақиқат қаршисида кучсиз бо`либ ко`ринган унга. У “Анал-Ҳақ ” деганида, “Мен доимо мавжудман, Ҳаққа фоний бо`лган ошиқнинг умри ҳам боқийдир”, демоқчи бо`лган. Бу ҳақда Жалолиддин Румий : “Анал-Ҳақ дейиш улуг` бир камтаринликдир. Бунинг о`рнига “Мен Ҳақнинг қулиман” , деган киши икки борлиқни- о`зи ва Тангрининг мавжудлигини тасдиқлаган бо`лади. Ҳолбуки, “Мен Ҳақман”, деган о`з борлиг`ини ё`қ қилгани учун “Анал-Ҳақ ” демоқда..Я’ни мен ё`қман, барчаси Удир. Оллоҳдан бошқа борлиқ ё`қдир. Бу со`зда камтаринлик ко`проқ эмасми?”

Бир вақтлар муридларидан бири Ҳаллождан “Ориф кимдур?” деб со`раганида у бундай жавоб берган экан: “Ориф улдирки, уч юз то`ққизда зулқа’да ойининг йигирма то`ртида сешанба куни они Баг`доддаги Бобу тог`ига элтгайлар ва аёқ -илкин кесгайлар , ко`зин о`йгайлар, дорга осгайлар, танин куйдириб , кулин ко`кка совургайлар. ” [44, 17]

Демак, унинг қалби шундай мудҳиш воқеа содир бо`лишини олдиндан ко`ра билган. Мансур Ҳаллож о`з э’тиқоди, маслаги ё`лида собитқадамлик, жонфидоликнинг олий намунаси, рамзига айланиб қолган. Мансур Ҳалложнинг ше’рлар девони 2001-йили Теҳронда ко`п нусхада чоп этилган.

Дебдур: тилнинг го`ё бо`лг`они ко`нгулнинг хомушлиг`ининг нишонасидур, я’ни тилнинг го`ёлиг`и ко`нгулни ҳалок қилур.

[http://hozir.org/boborahim-mashrab-ijodida-hallojiylik-goyalari-reja-i-kirish-i.html?page=7]