[go: nahoru, domu]

Jump to content

Кўк гумбаз масжиди (Қарши)

From Vikipediya
Кўк гумбаз масжиди

Кўк гумбаз масжиди (2023-йил)
Умумий маълумот
Тури Масжид
Шаҳар Қарши
Мамлакат Ўзбекистон
Қурилиши тугаган 999-йил (1590—1591)
Кўк гумбаз масжиди (Қарши)

Кўк гумбаз масжиди — Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги меъморий ёдгорлик (ХВИ аср)[1]. Масжид Ўзбекистон Республикаси Президентининг „Моддий маданий мерос обектларини муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида“ 2018-йил 19-декабрдаги ПҚ-4068-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон моддий ва маданий меросининг кўчмас мулк обектлари миллий рўйхатига киритилган — давлат муҳофазасига олинган[2].

Тарихи

[edit | edit source]

ХВИ аср охирларида Абдуллахон ИИ (1557—1598) ҳукмдорлиги даврида қурилган. Масжид пештоқида Абдуллахон ИИ номи ва ҳижрий 999-йил (1590—1591) деб ёзилган. 1953-йилдан бошлаб „Кўк гумбаз“ жума намозларини ўқиш учун жоме масжид сифатида яна фаолият кўрсата бошлади. Кўк гумбаз масжидининг гумбази мовий кошинлар билан қоплангани учун халқ орасида „Кўк гумбаз“ номини олди. Масжиднинг кўк қопламали ташқи гумбази 1898-йилдаги зилзиладан қаттиқ шикастланган ва қулаб тушган. Масжид турли йилларда бир неча марта таъмирланган, жумладан, 1957-йил, 1971-йил, 1975-йилларда қисман ва 1982-йилда тўлиқ таъмирдан чиқарилди. 1967-йилда масжид гумбази шаҳрисабзлик уста Ҳамдам томонидан тикланди. 1982-йилда самарқандлик уста — наққош Нусратилло Асадов томонидан гумбаз тепасига кўк сирли кошин билан Қур’оннинг „Мулк“ сурасидан оятлар нозик дид билан ёзилди ва олтин рангли қубба ўрнатилди[3]. 1996-йилда Амир Темурпинг 660 йиллиги нишонланиши муносабати билап Қарши шаҳридаги бошқа тарихий обидалар қаторида Кўк гумбаз масжидида ҳам қурилиш ва таъмирлаш ишлари ўтказилди. 2005—2006-йилларда Кўк гумбаз меъморий мажмуаси Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони ва ҳукумат қарорига мувофиқ қайта таъмирланди ва ҳозирги кўринишга эга бўлди. ХХ асрнинг 20-йилларида Эшон Порсохон, Эшон Аҳмадхон, 1930—1940-йилларда самарқандлик Ну’монхон қори, 1956—1968-йилларда қўқонлик Неъматхон Турдиматов, 1968—1974-йилларда наманганлик хожи Акмалхон Отахонов фаолият олиб борган бўлса, 1975-йилдан нома‘лум муддатгача хожи Исмоил Райҳонов ва ҳозирги кунда Раҳматулло Усмонов имом-хатиблик қилиб келмоқда.

Архитектураси

[edit | edit source]

Кўк Гумбаз масжиди жомеъси ўртада мураббаъ шаклида қурилган баланд гумбазли зал ва икки ёнидаги қатор тушган бинолардан иборат. Биноларнинг умумий узунлиги 25-38 метрни ташкил этган. Қанотлардаги иморатларнинг эни икки хил эди. Шимоли ғарбий тарафдаги 14 метр, жануби шарқий томондаги эса 14,6 метр бўлган. Бино асосан, 26х26х5 ва 28х28х6 сантиметрли чор ғиштлар билан қурилган.

Масжид марказида режага мувофиқ асосий хонақоҳ тарҳи бўлиб у 8 метр квадрат шаклда бўлган, баландлиги 14 метрни ташкил этган. Қанот қисмларининг ҳар бири икки қатор бўлиб тушган тўрт хонадан ташкил топган. Хоналар тепаси гумбазлар билан ёпилган. Бинонинг юза ва ён томонларидаги хоналарнинг олди уз вақтида айвон сингари очиқ бўлган. Хоналар ўз навбатида, бир-бирига равоқли бўшлиқлар орқали очиладиган қилиб қурилган. Асосий хонанинг қибла томонидаги деворида меҳроб, ёнида эса погонали минбар мавжуд бўлган. Меҳроб энига анча чуқур ишлангани учун бино орқасидаги девор бир оз кенгайган.

Галерея

[edit | edit source]

Адабиётлар

[edit | edit source]

Поён Равшанов. Қарши тарихи, Янги аср авлоди нашриёти, Тошкент, 2006 — 647 бет. ИСБН 5-633-01899-0. 

Манбалар

[edit | edit source]