[go: nahoru, domu]

Jump to content

Қарши халқаро аэропорти

From Vikipediya
Қарши халқаро аэропорти
Қарши халқаро аэропорти
ИАТА коди: КСҚИCАО коди: УТСК
Қисқача баён
Аэропорт тури фуқаролик
Эгаси Ўзбекистон байроғи Ўзбекистон ҳукумати
Оператор Узбекистан Аирпорц
Қарши халқаро аэропорти МЧЖ
Хизмат доираси Қарши
Жойлашуви Қарши, Ўзбекистон байроғи Ўзбекистон
Денгиз сатҳидан баландлиги 1 230 фт / 375 м
Координаталари 38°48′12″Н 65°46′24″Э / 38.80333°Н 65.77333°Э / 38.80333; 65.77333
Харита
КСҚ (Ўзбекистон)
КСҚ
жойлашуви
Учиш/қўниш йўлаклари
Узунлиги Юзаси
м фт
16/34 2,700 8,860 Бетон
СкйВеcтор[1]

Қарши халқаро аэропорти (ИАТА: КСҚИCАО: УТСК) – Қарши шаҳри яқинидаги халқаро аэропорт. 2020-йил 1-августдан бошлаб „бешинчи ҳаво эркинлиги“ ҳуқуқини қўллаган ҳолда „Очиқ осмон“ режими жорий этилган[2].

Тарихи

[edit | edit source]

Қарши халқаро аэропорти „Ўзбекистон ҳаво йўллари“ Миллий авиакомпанияси негизида „Ўзбекистон аэропортлари“ аксиядорлик жамияти тегишли эди. 2018-йил Ўзбекистон Республикаси Президентининг 6-феврал куни имзолаган „Кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари“ тўғрисидаги қарорга мувофиқ Қарши аэропорти Ўзбекистон миллий авиакомпанияси таркибидан чиқарилиб халқаро компания бошқарувига берилади[3].

2022-йил Қарши халқаро аэропорти қувватини икки баробар ошириш ва йўловчиларга қулайликлар яратиш учун янги қурилмалар ўрнатиш мақсадида аэропортда реконструксия ишлари бошланди[4][5].

Бунда йўловчилар ўтказувчанлик қобилиятини соатига 200 дан 400 йўловчигача ва рўйхатга олиш столлари сони 3 тадан 10 тагача оширилади.

Тавсиф

[edit | edit source]

Қарши аэропорти Ўзбекистон Республикасидаги йирик авиаташкилотлардан бири ҳисобланиб унинг асосий фаолияти қуйидагилардан иборатдир:

  • Ҳаво кемаларига ерда хизмат кўрсатиш;
  • Йўловчиларга хизмат кўрсатиш;
  • Юк хизмат кўрсатиш;
  • Почта хизмат кўрсатиш.

Қарши аэропорти „Ўзбекистон ҳаво йўллари“ Миллий авиакомпанияси таркибига кирган. „Қарши“ аэропорти 1 соатда 100 та авиайўловчиларга хизмат кўрсатиш имкониятига эга. Ёнғин хавфсизлиги бўйича УТПЗ (Ёнғиндан ҳимоялаш талаблари даражаси) нинг 8- даражасига тенг.

Аэропортдан Тошкент, Москва шаҳрига мунтазам қатновлар амалга оширилади ҳамда Европа ва Осиё мамлакатларига чартер қатновлари амалга оширилади. Йўловчи ва юк ташувлари йилдан йилга ўсиб бормоқда. Ахборотлар технологиясини ривожланиши муносабати билан аэропорт ташувларни ташкил қилиш хизматида йўловчиларга сифатли хизмат кўрсатиш учун электрон кўринишдаги авиачипталарни сотиш ҳамда СДCС глобал тизимида йўловчиларни қайд қилиш жорий этилди.

2020-йилда Россия Федерацияси Санкт-Петербург шаҳрининг Пулково аэропортидан „Урал Аирлинес“ авиакомпаниясининг Аирбус 320 русумли ҳаво кемасида чартер авиақатнови амалга оширилди[6].

Шу йилда Қарши халқаро аэропорти Боэинг 787 орзу (Дреамлинер) ҳаво кемасини кутиб олди. Боэинг 787 ҳаво кемаси Қаршидан соат 13:00 да 232 йўловчи билан Ветнам пойтахти Ханой шаҳрига учиб кетди[7].

2022-йил 1-ноябрдан 25-декабрга қадар Ўзбекистон ҳаво йўлларининг ҲЙ-065/066 ва ҲЙ-069/070 Тошкент—Термиз—Тошкент, ҲЙ-609/610 Термиз—Москва—Термиз, ҲЙ-711/712 Термиз—Санкт-Петербург—Термиз авиақатновларининг етиб келиши ва жўнаб кетиши Қарши халқаро аэропортидан ва янги жадвалга асосан амалга оширилди[8].

Алоқалари

[edit | edit source]

Авиакомпаниялар ва йўналишлар

[edit | edit source]
Авиакомпания Манзиллар
Азимут Москва—Внуково
Ҳумо Аир Тошкент[9]
ИрАэро Иркуцк[10], Санкт-Петербург[11][12]
Нордwинд Аирлинес Москва–Шереметево
Силк Авиа Тошкент
Урал Аирлинес Москва–Домодедово
Мавсумий: Москва–Жуковский[13]
Узбекистан Аирwайс Москва–Внуково[14], Санкт-Петербург, Тошкент

Манбалар

[edit | edit source]
  1. „УТСК - Карши Аирпорт“. Скйвеcтор.cом. Қаралди: 29-ноябр 2015-йил.
  2. „1 августдан Ўзбекистоннинг барча ҳудудий аэропортларида “Очиқ осмон” режими жорий этилади“. Газета.уз. Газета.уз (2020-йил 17-). Қаралди: 18-декабр 2023-йил.
  3. „Қарши халқаро аэропорти “Ўзбекистон ҳаво йўллари” таркибидан чиқарилиб ихтисослашган халқаро компания бошқарувига берилади.“.
  4. „Қарши аэропорти реконструксия қилинади“.
  5. „Қарши аэропортини реконструксия қилиш ишлари бошланди“.
  6. „Қарши халқаро аэропорти чартер рейсни қабул қилди“.
  7. „Қарши халқаро аэропорти орзу лайнерини кутиб олди“.
  8. „Термиздаги аэропорт орқали амалга ошириладиган парвозлар Қаршидаги аэропортга кўчирилади“.
  9. „Ҳумо Аир лоукостери Тошкентдан вилоятларга парвозларни бошлади“. Газета.уз. Газета.уз (2023-йил 17-декабр). Қаралди: 18-декабр 2023-йил.
  10. Вакилов, Факҳри. „Руссиан аирлине ИрАэро лаунчес диреcт флигҳц то Узбекистан’с cитй оф Карши“ (эн). Тренд.Аз (2019-йил 5-декабр). Қаралди: 2019-йил 6-декабр.
  11. Вакилов, Факҳри. „Руссиан аирлине то опен диреcт флигҳт фром Ст. Петерсбург то Узбек cитй оф Карши“ (эн). Тренд.Аз (2019-йил 4-сентябр). Қаралди: 2019-йил 4-сентябр.
  12. Лиу, Жим. „ИрАэро аддс Ст. Петерсбург – Карши сервиcе фром Нов 2019“. Роутесонлине (2019-йил 5-ноябр). Қаралди: 2019-йил 5-ноябр.
  13. „Урал Аирлинес счедулес неw роутес ин W18“. роутесонлине.cом. Қаралди: 2018-йил 6-сентябр.
  14. „Узбекистан Аирwайс Мосcоw Сервиcе Чангес Фром Оcт 2023“. Аэророутес. Қаралди: 2023-йил 22-сентябр.