[go: nahoru, domu]

Jump to content

Сан-Салвадор

From Vikipediya

Сан-СалвадорЭл Салвадор пойтахти. Мамлакатнинг иқтисодий ва маданий маркази. Амакас дарёси водийсида, СанСалвадор вулкани этагида, 700 м баландликда жойлашган. Иклими тропик иқлим, ўртача ойлик тралар 22—24,6°, йиллик ёғин 1700 мм. Аҳолиси 423 минг киши (шаҳар атрофи билан 1,5 млн. киши, 1990-йилларўрталари). Транспорт йўллари тугуни. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Озиқовқат, тўқимачилик, металлсозлик, кўнпоябзал, ёғочсозлик, керамика саноати корхоналари бор. Кимёвий ўғитлар ишлаб чиқарилади. Ҳунармандчилик ривожланган. С.да унтлар, Салвадор академияси, Салвадор Тарих академияси, техника институти, миллий кутубхона, музейлар, ботаника ва ҳайвонот боғлари бор. Шаҳар 1525-йилда испанлар томонидан индейсларнинг Кускатлан шаҳри ўрнида бунёд этилган. 16— 19-аср бошларида Гватемаланинг Салвадор генералкапитанлиги маъмурий маркази. 1834—39 йилларда Марказий Америка бирлашган провинсиялари федерацияси. 1841-йилдан Салвадор Республикаси пойтахти. Меъморий ёдгорликлардан черков (1783), собор, миллий театр биноси, сарой (1902—07) ва бошқа сақланган.[1]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил