Севилла
Севилла | |
---|---|
Шаҳар | |
| |
37°23′0″Н 5°59′0″W / 37.38333°Н 5.98333°W | |
Мамлакат | Испания |
Автоном жамоат | Андалусия |
Провинсия | Севилла |
комарка | Метрополитана де Севилла |
Ҳукумат | |
Майдон | 14,131 км2 (5,456 кв ми) |
Маркази баландлиги | 12 м |
Аҳолиси (2009) |
▲ 703 206 |
Зичлиги | 4984,88 киши/км2 |
Вақт минтақаси | УТC+1, ёзда УТC+2 |
Телефон коди | (+34) 95* |
Почта индекс(лар)и | 410** |
|
Севиля — Испаниянинг жан. қисмидаги шаҳар. Андалусия мухтор вилояти ва Севиля провинсиясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 702 минг киши (1998). Гвадалквивир дарёси бўйидаги порт, денгиз кемалари ҳам кира олади. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Мамлакатнинг муҳим савдо, саноат ва маданий маркази. Машинасозлик (жумладан, электротехника, кемасозлик ва авиасозлик, қишлоқ хўжалиги машиналари ишлаб чиқариш), озиқ-овқат, тўқимачилик, кимё ва нефт кимёси саноатлари корхоналари мавжуд. Археология, нафис санъат музейлари, университет (1502) бор.
Севилла қадимда Гиспалис деб аталган. 3-асрда римликлар, 712 йилда араблар босиб олган. 1248-йилда Кастилия ва Леон қироллигига қўшилган. 15-асрда Сдан Колумбнинг 1экспедицияси йўлга чиққан. 15—17-асрларда С. Европада энг йирик савдо шаҳарларидан эди. Меъморий ёдгорликларидан АлҚаср саройи (12-аср охири), готика черкови (13—14-асрлар), кафедрали собор (собиқ Жоме масжиди), "Ла Хиралда" қўнғироқхонаси (12, 16-асрлар) ва бошқа сақланган.[1]
Севилла Испаниянинг Андалусия минтақасида жойлашган шаҳардир. Севилла провинсияси таркибига киради. Майдони — 141,31 км2. Аҳолиси — ▲ 703 206 киши (2009).
Манбалар[edit | edit source]
Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |