[go: nahoru, domu]

Jump to content

Шаржа амирлиги

Координаталари: 25°26′0″Н 55°23′0″Э / 25.43333°Н 55.38333°Э / 25.43333; 55.38333
From Vikipediya
Код ИСО 3166-2 АЭ-СҲ
Харитада
25°26′0″Н 55°23′0″Э / 25.43333°Н 55.38333°Э / 25.43333; 55.38333
Уммон ва БАА эксклавлари



  Уммон
  Абу Даби (БАА)
  Дубай (БАА)
  Шаржа (БАА)
  Ажман (БАА)
  Фужайра (БАА)

Шаржа — Бирлашган Араб Амирликларида жойлашган амирлик бўлиб, пойтахти Шаржа шаҳри. Мамлакатни ташкил этувчи 7 амирлик орасида, у ҳудуди ва аҳолиси бўйича 3-ўринни эгаллайди.

Амирликнинг ёнида БААнинг иккинчи энг муҳим шаҳри Дубай жойлашган бўлиб, шаҳарлар орасидаги рамзий чегара — ярми Шаржада, ярми Дубай ҳудудида жойлашган йўл кесишмасидан иборат.

Бошқарув шакли конституциявий монархия. Амирлик ҳукмдори Шайх Султон ибн Муҳаммад ал-Қосимий.

Тарихи

[edit | edit source]

Тарихан Шаржа минтақадаги энг бой шаҳарлардан бири бўлган. Биринчи аҳоли пунктлари 5000 йил аввал ташкил этилган. ХВИИИ-аср бошларида Шаржада Ал-Қосимий уруғи (Хувала қабиласи) мустаҳкамланиб, 1727-йилда ўз мустақиллигини эълон қилган.

1820-йил 8-январда Шайх Султон И бин Сақр ал-Қосими Англия билан асосий денгиз шартномасини имзолайди ва Британия протекторатини қабул қилади. Шундан сўнг, ҳудуд Уммон шартномаси бўйича Британия протекторати таркибига киради.

1971-йил 2-декабрда Шаржа амири Шайх Холид ИИИ бин Муҳаммад ал-Қосими Шаржанинг Бирлашган Араб Амирликлари таркибига кириши тўғрисидаги битимни имзолайди. БАА таркибига кирган бошқа амирликлар сингари, Шаржа амирлиги ҳам марка коллекторлари орасида кенг маълум бўлган, чунки БАА ташкил этилишидан аввалроқ, Шаржа почта вазирлиги томонидан жуда кўп миқдордаги маркалар ишлаб чиқарилган. Кўпгина маркалар улар номи билан аталган мамлакатларда ҳеч қачон муомалада бўлмагани учун, аксарияти машҳур почта маркалари каталогларига киритилмаган.

Шаржа ҳукмдорлари

[edit | edit source]
  • 1727-1777-йиллар Шайх Рашид бин Матар ал-Қосими.
  • 1777-1803-йиллар Шайх Сақр И бин Рошид ал-Қосими.
  • 1803-1840-йиллар Шайх Султон И бин Сақр ал-Қосими (биринчи ҳукмронлик).
  • 1840-йил Шайх Сақр бин Султон ал-Қосими.
  • 1840-1866-йиллар Шайх Султон И бин Сақр ал-Қосими (иккинчи ҳукмронлик) (1866-йилда вафот этган).
  • 1866-1868-йиллар Шайх Холид И бин Султон ал-Қосими (1868 йилда вафот этган).
  • 1868-1883-йиллар Шайх Салим бин Султон (1919 йилда вафот этган).
  • 1869-1871-йиллар Шайх Иброҳим бин Султон ал-Қосими.
  • 1883-1914-йиллар Шайх Сақр ИИ бин Холид (1914 йилда вафот этган).
  • 1914-1924-йиллар Шайх Холид ИИ бин Аҳмад ал-Қосими.
  • 1924-1951-йиллар Шайх Султон ИИ бин Сақр ал-Қосими (1951 йилда вафот этган).
  • 1951-йил Шайх Муҳаммад бин Сақр ал-Қосими.
  • 1951-1965-йиллар Шайх Сақр ИИИ бин Султон ал-Қосими.
  • 1965-1972-йиллар Шайх Холид ИИИ бин Муҳаммад ал-Қосими.
  • 1972-йил Шайх Сақр бин Муҳаммад ал-Қосими.
  • 1972-1987-йиллар Шайх Султон ИИИ бин Муҳаммад ал-Қосими (биринчи ҳукмронлик).
  • 1987-йил Шайх Абд ал-Азиз бин Муҳаммад ал-Қосими.
  • 1987-йил Шайх Султон ИИИ бин Муҳаммад ал-Қосими (иккинчи ҳукмронлик).

Археология

[edit | edit source]

Шаржадан бир соатлик йўлда Жебел Фая жойлашган жойда Тüбинген университети олимлари ёши 125-100 минг йиллик ибтидоий тош асбобларни термолюминесанс усули орқали топганлар. Археологлар неолит, темир ва бронза даврларига оид артефактларни ҳам топдилар. Жебел Фая[1][2]да инсон скелети қолдиқлари топилмаган.

Иқтисодиёт

[edit | edit source]

Шаржанинг 2022-2024-йилларга мўлжалланган корпоратив ривожланиш стратегиясига кўра, асосий эътибор амирлик учун рақобатбардош, диверсификацияланган ва барқарор иқтисодиётни шакллантиришга қаратилган. Ушбу стратегия 4 та стратегик мақсад устига қурилган. Биринчи мақсад: барқарор иқтисодий ўсишга қаратилган бўлиб, улар орқали стратегик ташаббус ва лойиҳаларни ишга туширишни амалга ошириш; Иккинчи мақсад: бизнес муҳитининг рақобатбардошлигини ошириш; Учинчи стратегик мақсад: алоқаларни яхшилаш ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун стратегик шериклик муносабатларини яратиш; Тўртинчиси мақсад эса, барча маъмурий хизматларнинг сифат ва самарадорлик стандартларига мувофиқ кўрсатилишини таъминлаш учун аниқ институционал имкониятларни яратишга қаратилган[3].

Манбалар

[edit | edit source]