Траектория
Траектория (лотинча: траэcториус — ҳаракатга оид) — фазода ҳаракатланаётган моддий нуқта ҳосил қилувчи чизиқ. Моддий нуқталардан иборат тизим ҳаракатланганда унинг ҳар бир нуқтаси ўзининг Т.си бўйлаб ҳаракат қилади. Моддий нуқталар тизимининг ҳолати ҳолатлар фазосида нуқта хисобланади ва унинг Т.си ҳолат Т.си деб аталади. Мат.нинг дифференсиал тенгламалар ва динамик тизимлар каби соҳаларида Т. тушунчаси асосий тушунчалардан бири ҳисобланади. Дифференсиал тенгламалар ва динамик тизимлар назарияларида баъзан Т. чизиқ бўлмаслиги хам мумкин. Чунки ҳаракатланаётган нуқтанинг координаталари бир ўзгарувчили функсиялар бўлиб, улар дифференсиал тенгламалар тизимининг махсус нуқтаси (мувозанат ғолат) бўлса, бу нуқтадан ўтувчи траектория шу нуқтанинг ўзидан иборат бўлади.
Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |