[go: nahoru, domu]

Jump to content

Европа Иттифоқи

From Vikipediya
Европа Иттифоқи
Европа байроғи
ЙИ байроғи
Шиор: „In varietate Concordia“ (Келишув — ҳар хилликда)
Мадҳия: „An die Freude“ (Қувонч қасидаси)
Сиёсий марказлари  Белгиум Бруссел
 Люксембург Люксембург (шаҳар)
 Франcе Страсбург
Аъзо давлатлар ЙИ аъзолари рўйхати
Расмий тил ЙИ расмий тиллари рўйхати
Ҳукумат
 — Европа кенгаши президенти
 — Европа комиссияси президенти

Доналд Туск
Jean-Claude Juncker
Асоси (Битимлар)
 — Париж
 — Рим
 — Маастрихт
 — Лиссабон

23-июл 1952
1-январ 1958
1-ноябр 1993
1-декабр 2009
Майдони
 — умумий
7-ўринда
4 324 782 км²
Аҳолиси (2010)
 — Зичлик
3-ўринда
501 064 211
115,9 киши/км²
ЙИМ (ХҚТ)
 — жами
 — ЙИМ/киши
1-ўринда (2009)
14,793 трлн $
29 729 $
ЙИМ (номинал)
 — жами
 — ЙИМ/киши
1-ўринда (2009)
16,447 трлн $
33 052 $
Пул бирлиги ЙИ пул бирлиглари рўйхати
Вақт минтақаси
 — ёзги вақт
UTC 0 дан +2 гача
UTC +1 дан +3 гача
Домени .eu
Телефон кодлари ЙИ телефон кодлари рўйхати
Расмий сайт https://europa.eu/

Европа иттифоқи (ЙИ) — ўзида халқаро ташкилот ва федератив давлат хусусиятларини мужассамлаштирган давлатлараро уюшма. Дастлаб Европа ҳамжамияти („Умумий бозор“) номи билан аталган. Европа Иттифоқи тўғрисидаги шартнома 1992 йил Маастрихт ш.да (Нидерландия) Европа ҳамжамиятига аъзо бўлган 12 давлат ва ҳукумат бошликлари имзо чеккан Европа мамлакатларининг сиёсий ва валюта-иқтисодий иттифоқини вужудга келтириш тўғрисидаги бу шартнома 1993 йил 1 ноябрдан кучга кирган. ЙИнинг мақсадлари: Европа халқларининг мустаҳкам иттифоқини вужудга келтириш, ички чегаралари бўлмаган макон яратиш, иқтисодий ва ижтимоий ўзаро таъсирни кучайтириш йўли билан мувофиқлаштирилган узоқ муддатли иқтисодий тараққиётга ёрдам бериш; иқтисодий ва валюта иттифоқини ташкил қилиш ва ягона валюта яратиш (бу мақсадга 2002 йил январда асосан эришилди); биргаликда ташқи сиёсат олиб бориш ва хавфсизлик борасида сиёсат юритиш, келгусида эса биргаликда мудофаа сиёсатини ҳам олиб бориш йўли билан халқаро соҳада ўзига хос бир хилликни қарор топтириш; адлия ва ички ишлар соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш; умумий бойликни сақлаб қолиш ва кўпайтириш. ЙИ органлари: Европа машварати, Европа парламенти, Европа Иттифоқи Кенгаши, Европа комиссияси, Европа суди. Ташкилотга 15 мамлакат (Австрия, Белгия, Буюк Британия, Олмония, Юнонистон, Дания, Ирландия, Испания, Италия, Люксембург, Нидерландия, Португалия, Финландия, Франсия, Швеция) аъзо (2002 йил январ). Қароргоҳи Страсбур ш.да (Франсия). Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятига интеграциялашувида ЕИ билан ҳамкорлик алоҳида ўрин тутади. Ташкилот ТАСИС дастури доирасида Ўзбекистонга техникавий ёрдам кўрсатади. 1999 йил 1 июлда Ўзбекистон билан ЕИ ўртасида Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим ратификация қилинди. Бу битим сиёсий, иқтисодий, илмий-техникавий, ижтимоий, маданий-маърифий алоқалар ривожи учун имконият туғдирди. Жумладан, томонлар ўзаро савдода бир-бирларига энг қулай шароит яратадилар, бир-бирларига тегишли товарларни ўз ҳудудлари орқали эркин транзит қилишни таъминлайдилар.[1]

Европа Иттифоқи — Европанинг 27 давлатидан иборат сиёсий ва иқтисодий бирлашмадир. Унинг тарихи 1957 йилга, 6 Европа давлатлари орасида имзоланган Рим битими ва ундан сўнг пайдо бўлган Европа Иқтисодий Ҳамкорлигига бориб тақалади. Европа Иттифоқи 1992 йилда имзоланган Маастрихт шартномасига биноан тузилган ва 15 давлатни ўз ичига олган. 2005 йилда Иттифоқнинг биринчи йирик кенгайиши юз берди. Унда Иттифоқга 10 та янги давлатлар қўшилди. Икки йилдан сўнг улар сонига Булғористон ҳамда Руминия давлатлари қўшилиб, ҳозирги даврга қадар Европа Иттифоқи 27 давлатлардан иборат.

Аъзо мамлакатлар

[edit | edit source]
1957-2020: Аъзо мамлакатлар

Изоҳ: Европа минтақасида жойлашмаган қуйидаги ҳудудлар ҳам Европа Ҳамжамияти ҳудуди ҳисобланади: Азор ороллари, Гваделупа (Авлиё Мартин ва Сен-Бертелми оролларининг шимолий қисми), Канар ороллари, Мадейра, Мартиника, Мелиля, Реюнён, Сеута, Франсуз Гвианаси.

Европа тинчлик жамғармаси

[edit | edit source]

Европа Иттифоқи қиймати 5 миллиард еврони ташкил қилувчи Европа тинчлик жамғармасини (ЭПФ) тасдиқлади. Жамғарма маблағлари Европа Иттифоқининг шерик-давлатларига хавфсизлик билан боғлиқ вазиятни мустаҳкамлашда ёрдам бериш учун мўлжалланган. Пул маблағлари фонднинг 2021–2027-йиллардаги фаолияти учун ҳисоблаб чиқилади.

Асосий мақсад Европа Иттифоқининг низоларнинг олдини олиш, тинчликни сақлаш, халқаро барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга қаратилган имкониятларини оширишдан иборат. Ушбу маблағ шерик мамлакатларга тинчликни сақлаш ҳаракатлари учун, шунингдек уларнинг қуролли кучлар жанговар қобилиятини оширишга ҳам йўналтирилади.

„Узлуксиз тинчликни фақат халқаро барқарорлик ва хавфсизликка сармоя киритиш йўли билан қуриш мумкин. Европа Иттифоқининг истаги бор ва бугун зарур молиявий воситалар яратилди. Европа тинчлик жамғармаси шерик давлатларимизга умумий хавфсизликни ҳал қилишда моддий ёрдам беришга имкон беради“, — дейди Португалия ташқи ишлар вазири Аугусто Сантос Силва.

Бундан олдин эса Европа Иттифоқининг кўмаги фақат Африка мамлакатларидаги тинчликпарварлик операсияларига тақдим этиларди[2].

Солнома

[edit | edit source]

1946-йил 19-сентябр куни Буюк Британиянинг собиқ ташқи ишлар вазири Wинстон Чурчилл Сюрих университетида сўзлаган нутқида АҚШга ўхшаган „Европа Қўшма Штатлари“ тузишни таклиф этади.

1949-йилда Европа Кенгаши ташкил этилади. Ҳозирга келиб, бу ташкилотнинг 46 та аъзоси бор.

1957-йил: Европа кўмир ва пўлат бирлашмаси (ЙКПБ) га аъзо мамлакатлар Европа иқтисодий ҳамжанияти ёки „Умумий бозор“га асос солувчи Рим протоколлари деб аталувчи ҳужжатларни имзоладилар. Бу ҳужжатлар 12 йил мобайнида божхона тўсиқларини тугатиш, умумий солиқларни ўрнатиш ва кейинчалик умуман йўқ қилиш, ишчи кучининг эркин ҳаракат қилишини таъминлаш, бир хил ижтимоий кафолатлар ўрнатиш ва ягона иш ҳақи тўғрисида эди.

1959-йилда Европа Иқтисодий Ҳамжамияти аъзолари томонидан Европа парламенти ташкил этилди.

1967-йилда учта Европа ҳамжамияти — Европа кўмир ва пўлат бирлашмаси, Европа иқтисодий ҳамжамияти ва атом энергияси бўйича Европа ҳамжамияти Европа Ҳамжамияти бўлиб бирлашади.

1968-йил: Европа Ҳамжамияти мамлакатлари ўртасида барча божхона солиқлари бартараф этилди.

1979-йилда Европа парламентига илк бора тўғридан-тўғри сайловлар бўлиб ўтди.

1985-йили Гренландия ўз-ўзини мустақил бошқариш ҳуқуқини қўлга киритди ва референдум натижасида Европа Иттифоқидан ажралиб чиқди.

1986-йилнинг февралида Люксембургда ягона Европа тўғрисидаги қонун (Сингле Эуропеан Аcт) имзоланди. 1990-йил: Олмония Демократик Республикаси ГФР билан бирлашганлиги боис унинг ҳудуди ҳам Иттифоқ ҳудудига кирди.

1991-йил: Европа Ҳамжамиятининг Маастрихт шаҳрида (Нидерландия) ягона Европани яратишни кўзда тутувчи Маастрихт битимларини имзоладилар. Бу битимларда уч гуруҳ шартномалар — ягона Европа валютасини жорий этиш, Европа сиёсий Иттифоқини шакллантириш ва Европа комиссиясини тасдиқлаш кўзда тутилди.

1999-йил декабр: Ҳелсинкида (Финландия) 15 та аъзо мамлакатлар раҳбарлари инқирозли ва таҳликали жойларда тинчлик ва хавфсизликни сақлаш учун ўз Европа қуролли кучларини яратиш ҳақида қарор қабул қилди.

2002-йил 1-январ: Ягона Европа пул бирлиги — евро муомалага киритилди. Буюк Британия ва Даниядан ташқари қолган барча аъзолар ўзларининг миллий валюталаридан воз кечдилар.

Қизиқарли маълумотлар

[edit | edit source]
Европа Иттифоқи

Бу мақола
Европа Иттифоқи тарихи сериясининг давомидир
Европа Иттифоқи тарихи солномаси:

Яна қаранг:
Европа тарихи
КенгайишКелишувлар
СолномаРаёсат
Эуропеан Cоммиссион (Брусселс)
  • Евроиттифоқ ҳеч қандай халқаро ташкилот эмас, у халқаро оммавий ҳуқуқнинг субекти ҳисобланмайди, лекин халқаро учрашувларда иштирок этиш ваколатига эга.
  • Европа Иттифоқи ҳудудини Ғарбий Рим империяси, Франклар давлати, Муқаддас Рим Империяси каби қадимги мамлакатлар ҳудуди билан солиштириш мумкин.
  • Норвегия аҳолиси Евроиттифоққа қўшилиш бўйича икки марта ўтказилгам реферундумда (1972 ва 1994-йиллар) ҳам қарши бўлиб овоз берганлар.
  • Дания мамлакати ўзининг миллий валютасини ҳамон ишлатади. Маастрихт битимини имзолаш чоғида Дания ҳукумати бу борада Иттифоқни огоҳлантириб қўйган эди.
  • 265 саҳифага жо бўлган 450 моддали ва 60000 та сўзли Европа Конституцияси Калифорния Республикаси Конституциясидан сўнг кўп сўзлилик бўйича иккинчи ўринда туради.
  • Мамлакат Конституциясига мувофиқ Швейсария нейтрал мамлакат ҳисобланади ва ҳеч қандай блокларга қўшилмайди. Шу боис у Европа Ҳамжамиятига аъзо эмас.
  • Европа минтақасига кирмайдиган Марокаш ва Тунис мамлакатлари бир неча карра Евроиттифоққа киришга ҳаракат қилганлар. Ҳатто 2005-йилда Португалия томонининг кўмаги билан Кабо-Верде ўз аризасини қабул қилинишига эришган.
  • Аъзолик масаласи ҳануз ҳал қилинмаган мамлакатлар: Туркия, Украина, Гуржистон, Молдова.
  • Европа Иттуифоқи аъзоси эмас: Исландия, Швейсария, Андорра, Ватикан, Лихтенштейн, Монако, Сан Марино.
  • Дания суверенитети остига кирувчи Гренландия ва Фарер ороллари, Финландиянинг Аланд ороллари мухторияти, Буюк Британиянинг Гибралтар, Мен, Гернси ва Жерси ҳудудлари ҳам Европа Иттифоқи ҳудудига кирмайди.
  • Берлемон — Европа ҳамжамияти тимсоли.
  • 1960-йилда Брюсселнинг марказида Берлемон аёллар монастирига тегишли ер сотиб олинади ва бу ерда етти йил давомида Европа ҳамжамиятининг янги тимсоли қурилади. Лойиҳа муаллифи меъмор Де Весте эди. Бу лойиҳа ўз даврининг оригинал ва такрорланмас лойиҳаларидан бири эди. Уни қуришда асбест моддаси мавжуд қурилиш материаллари ишлатилади[3][4][5]. 1991-йили Еврокомиссия бу бинони тарк этгач, у 14 йил давомида асбестдан тозаланади ва реконструксия қилинадиАндоза:-1. Еврокомиссия бу ерга 2004-йилнинг октябрида қайтади. Бу иншоотнинг умумий майдони 240 минг км.кв.дан ортиқ бўлиб, 14 та қаватдан иборат. У 3 га ҳудудни эгаллайди. Бу ерда офислардан ташқари мажлислар зали, конференс-залларАндоза:-1, 760 кишига мўлжалланган ресторан, 418 ўринли кафе, телестудия, кинозал, 1223 автомобил учун мўлжалланган ерости гаражлари борреф>„Cонсилиум: Агриcултуре анд Фишериэс“ (эн). Cонсилиум. Эуропа портал. 2011-йил 22-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 8-сентябр.

Яна қаранг

[edit | edit source]
(WebCite saytida 2011-08-22 sanasida arxivlangan)</ref>.

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  2. „Европа Иттифоқи 5 млрд евролик тинчлик жамғармасини тузади“. Бугун.уз. 2021-йил 9-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 23-март. (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-08-09 санасида архивланган)
  3. „Чина ноw ЭУъс биггест импорт маркет“ (эн). Пеоплеъс Даилй Онлине (2007-йил 31-январ). 2011-йил 22-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 10-ноябр.
  4. „ЭУ ноw биггест традинг партнер оф Чина“ (эн). Чинесе Эмбассй (2006-йил 15-сентябр). 2011-йил 22-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 10-ноябр.
  5. „Индиа анд тҳе ЭУ: стратегиc партнерс?“ (эн). Cентре фор Эуропеан Реформ (фебруарй/марч 2006). 2011-йил 22-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 10-ноябр. (WебCите сайтида 2011-08-22 санасида архивланган)