Гавайи
Гавайи – Америка Қўшма Штатларидан бири. Пойтахти – Ҳонолулу шаҳри. АҚШ иттифоғига 21-август 1959–йилда кирган, ундан олдин – Кингдом оф Ҳаwаии, Ҳаwаии Территорй.
| |||||
---|---|---|---|---|---|
Штат | |||||
| |||||
Штат лақаби: | |||||
Мамлакат | АҚШ | ||||
Пойтахт | Ҳонолулу | ||||
Энг йирик шаҳарлар | Ҳонолулу Ҳило Каилуа | ||||
Майдон • Бутун |
АҚШ: 43-ўринда 28,311 км² | ||||
Аҳоли • Бутун (2021) |
АҚШ: 42-ўринда 1,275,194 | ||||
ЙИМ |
АҚШ: 40-ўринда $50,322 миллион | ||||
Иттифоққа кириш • Сана |
50-бўлиб 21 август 1959 | ||||
Вақт | УТC-10 (ҲСТ) (ДСЦиз) | ||||
Қисқартма | ҲИ [15] | ||||
Штат гули | Ҳаwаииан ҳибисcус | ||||
Штат дарахти | Кукуи ор cандленут |
Тинч океандаги Гавайи оролларида Майд. 16,7 минг км2. Аҳолиси 1172 мингдан зиёд киши (1990–йиллар ўрталари), америкаликлар, европаликлар, японлар, филиппинликлар, хитойлар ва б. Маҳаллий халқ – гавайиликлар (170 минг киши, 1992). Шаҳар аҳолиси 70%. Расмий тил – инглиз тили. Маъмурий маркази – Гонолулу ш.
Табиати ҳақида Гавайи ороларига қаранг.
Қишлоқ хўжалиги— иқгисодиётининг асосини ташкил этади. 1 млн. га ерга экин экилади. Энг яхши ерлар экспорт экинлари – ананас, шакарқамиш, кофе, сизал, банан билан банд. Истеъмол учун асосан шоли экилади. Гулчилик ривожланган. Чорвачилик иккинчи даражали аҳамиятга эга. Қанд-шакар ва мева-консерва саноати корхоналари бор.
Тинч океандан ўттан ҳаво ва денгиз йўлларининг муҳим тугуни. АҚСҲ ва Канадани Шарқий Осиё мамлакатлари, Филиппин, Австралия ва Янги Зеландия билан боғлайди. Ички юк ташишда денгиз ва автомобил транспорта аҳамияти катта. Йирик денгиз порти – Гонолулу. Туризм ривожланган. Гавайини 1778–йилда Ж. Кук кашф қилган. Испания-Америка уруши даври (1898)да АҚСҲ тасарруфига ўтган. 1908–йилдан АҚШнинг Тинч океандаги ҳарбий денгиз базаси, 1959–йилдан АҚШнинг 50-штати.
Бу мақола викилаштирилиши керак. |