[go: nahoru, domu]

Миср (расмий номланиши: Миср Араб Республикаси (арабча: جمهورية مصر العربية‎‎)) Африканинг шимолий-шарқий қисмида жойлашган давлатдир. Майдони 1 миллион 14 минг км². Аҳолиси 102 миллион киши. Пойтахти — Қоҳира шаҳри. Маъмурий жиҳатдан 27 вилоятгага бўлинади. Исроил, Фаластин, Судан ва Ливия давлатлари билан чегарадош. Миср шимолда Ўрта ер денгизи, шарқида Қизил денгиз жойлашган.Миср давлати ҳам ислом давлатларидан бири ва аҳолисининг асосий қисми мусулмон. Миср давлати- пул бирлиги Миср фунти. Давлат тили- араб тили. Президенти- Абдулфаттоҳ ас-Сисий. Мисрда етти мўжизадан бири яъни Миср пирамидалари жойлашган.

Миср Араб Республикаси
جمهورية مصر العربية
Жумҳорийят Миср ал-Арабийя
ШиорЙўқ
Мадҳия: بلادي، لك حبي و فؤادي
Биладй, лаки ҳубби wа фу'ади
Лоcатион оф Миср
Пойтахт Қоҳира
Расмий тил(лар) Арабча
Ҳукумат Президентлик Республика
Абдулфаттоҳ ас-Сисий
Мостафа Камол Мадбули
Мустақиллик (Буюк Британиядан)
• Сана
28-феврал 1922
Майдон
• Бутун
1 001 450 км2 (29-ўрин)
• Сув (%)
0.632
Аҳоли
• 1-январ 2021-йил-йилги рўйхат
Неутрал инcреасе 101 478 581[1][2] (15-ўрин)
• Зичлик 100/км2
ЙИМ (ХҚТ) 2020-йил рўйхати
• Бутун
$362 миллиард[3] (34-ўрин)
• Жон бошига
$3 561[3]
Пул бирлиги Миср фунти (Жунайҳ) (ЭГП)
Вақт минтақаси УТC+2
• Ёз (ДСТ)
УТC+2
Қисқартма ЭГ
Телефон префикси 20
Интернет домени .эг

Давлат тузуми

edit

Миср — республика. Амалдаги конституцияси 1971-йил 11-сентабрдаги референдумда маъқулланган, кейинчалик унга ўзгартиришлар киритилган. Давлат бошлиғи — президент (2014-йилдан Абдулфаттоҳ ас-Сисий). Ваколат муддати — 6 йил. Чекланмаган марта қайта сайланиши мумкин. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни президент амалга оширади, у бош вазир ва ҳукумат аъзоларини тайинлайди ҳамда лавозимларидан озод қилади.

Табиати

edit

Миср ҳудудининг деярли хаммаси чўл зонасида жойлашган. Шундан фақат 3,5 % (35 минг км²) Нил дарёси делтаси ва водийсига тўғри келади. Релефи ва геологик тузилиши жиҳатидан Миср ҳудуди шартли равишда тўрт зонага бўлинади: 1) Ливия чўли; 2) Арабистон чўли; 3) Синай ярим орол; 4) Нил дарёси водийси ва делтаси. Релефи, асосан, текислик; Қизил денгизга яқин ерлар тоғликдир. Ливия чўли платосининг баландлиги шимолда 100 м, жанубда 600 м, жануби-ғарбда 1000 м гача бўлиб, ер юзаси қум ва тошлоқ. Арабистон чўли ясситоғлиги шарқда 700 м гача кўтарилган, бу ерда баландлиги 2000 м гача бўлган тизмалар бор. Нил водийсига яқин жойларнинг бал. эса 100- 200 м. Ясситоғлик кристалли жинслардан тузилган. Нил водийсининг кенглиги (Миср чегарасида) жанубда 1-3 км, делтага яқин жойда 20-25 км. Синай ярим оролнинг У, қисмини Ат-Тих қирлари эгаллаган. Ярим оролнинг жанубда баландлиги 2641 м гача бўлган тоғлар бор. Фойдали қазилмалардан: темир, марганец, мис, рух, қўрғошин, волфрам, молибден, уран ва олтин, шунингдек, нефт, табиий газ, фосфорит, ош тузи, оҳактош бор. Синай ярим оролда кумир конлари мавжуд.

Мамлакатнинг катта қисмида ҳаво қуруқ ва кам булутли, тропик континентал чўл иқлими, ёғин аҳён-аҳёндагина ёғади. Ҳароратнинг суткалик фарқи катта. Масалан, чўлда кундузи температура 50° бўлса, кечаси 0°. Ўрта денгиз бўйида субтропик, ёзи иссиқ ва қуруқ, қиши юмшоқ ва серёғин. Энг иссиқ ойлари (июл—август)нинг ўртача ҳарорати Искандарияда 25°, Қоҳирада 27°, Асвонда 33°. Энг салқин ойлари (январ— феврал)нинг температураси Искандарияда 14°, Қоҳирада 12°, Асвонда 16°. Апрел ва май ойларида 50 кунгача чўл шамоли (хасмин) эсиб туради. Ўртача йиллик ёғин Искандарияда 180 мм, Қоҳирада 34 мм, Асютда 7 мм, Асвонда 3 мм. Ёғин аксари қисқа муддатли жала бўлиб ёғади.

Мамлакатдан биргина Нил дарёси ўтади. Унинг суви тўғонлар билан тартибга солинган. Баланд Асвон тўғони қурилгач, мамлакат жанубда Носир номидаги катта сув омбори вужудга келди. Воҳаларда сизот сувлардан кенг фойдаланилади. Майда кўл кўп. Нил делтасида каналлардан суғоришда фойдаланилади. Айрим каналларда кема қатнайди.

Жанубдан шимолга томон дастлаб сариққўнғир чўл тупроғи, сўнгра бўз тупроқ (араблар бодия — „чўл“ тупроғи дейишади), тақир бўз тупроқ, шўрхоклар, Нилнинг делта қисми — ботқоқ тупроқ. Мамлакатнинг ғарбий қисмида кўчма қумлар бор. Нил водийси ва делтасининг тупроғи жуда унумдор.

Миср ҳудудининг катта қисми сувсиз ва ўсимликсиз чўллардир. Ксерофит ва лишайниклар, қисман дарахцимон усимликлар, Ливия чўлининг шимолда қишда эфемерлар ўсади. Кўпроқ бутасимон ва ўт ўсимликлар тарқалган. Нил водийсида, асосан, маданий ўсимликлар экилади. Ўрта денгиз соҳилларида чалов, чўл пиёзи, наъматак, янтоқ ва бошқа бор.

Ҳайвонлардан судралувчилар, жумладан, калтакесак кўп. Чўлларда чия-бўри, тулки, сиртлон ва бошқа ҳайвонлар учрайди. Нил бўйида ғоз, оққур, ўрдак, шунингдек, йиртқич қушлар бор.

Аҳолисининг 98 % мисрлик араблар. Нубийлар, барбарлар, копт (қибт)лар (маҳаллий христианлар) Мисрнинг туб аҳолиси бўлиб, мамлакатга келган араблар билан аралашиб кетган қадимги мисрликларнинг авлодларидир. Греклар, арманлар, италянлар, инглизлар, франсузлар ҳам яшайди. Расмий тил — араб тили, деярли бутун аҳоли шу тилда гаплашади. Аҳоли, асосан, ислом динининг суннийлик йўналишида; христианлар 10 % ни ташкил этади. Аҳолининг 43,9 % шаҳарларда истиқомат қилади. Энг йирик шаҳарлари: Қоҳира, Искандария, Порт-Саид, Исмоилия, Танта, Сувайш, Ал-Мансура, Даманхур, Ал-Маҳаллат-ул-Кубро.

Тарихи

edit

Миср — инсоният тамаддуни (сивилизацияси)нинг илк маконларидан бири (қаранг Миср, Қадимги Миср). 3—4-асрларда Миср Рим империяси таркибига кирган. Рим империяси емирилгач (395), Византиянинг бир вилояти бўлиб қолди. ВИИ-аср бошларида бутун Миср аҳолиси Византиянинг расмий православ черковига қарши бўлган христианларнинг монофисит мазҳабини қабул қилди. Аҳоли копт (қибт) тилида сўзлашар эди. Шу даврда Мисрни сосонийлар, 639—642 йилларда эса араблар босиб олди ва мамлакатда ислом дини тарқала бошлади. Кейинчалик тулунийлар (868—905), аббосийлар (905—935), ихшидийлар (935—969) сулолалари ҳукмронлик қилди. Фотимийлар даври (969—1171)да Фаластин, Шом (Сурия) ва Ғарбий Арабистон Мисрга қарам бўлган. 1113-йил салиб юриши қатнашчилари Мисрга бостириб кирди. Шимолий Сурия ва Ироқдаги салжуқийлар ноиби Нуриддин Маҳмуд ибн Занги (1146—74) салибчиларга қарши курашда Фотимий халифа Адид (1160—71) га катта ёрдам берди. Бунинг эвазига халифа уни вазир қилиб тайинлади (1169). 1171-йил айюбийлар сулоласи (1171—1250)нинг асосчиси Салоҳиддин тахтга чиқди. 1174-йил эса у султон номини олди. 1187-йилда Сурия ва Миср ҳарбий кучлари бирлашиб, салибчиларга қақшатқич зарба берди ва Фаластин билан Сурияни улардан озод қилди. Мисрда ХИИИ-аср ярмигача Айюбийлар, ХИВ—ХВ-асрларда мамлуклар ҳукмронлик қилди.

1517-йилда турк султони Салим И Мисрни эгаллаб, уни Усмонли турк давлати таркибига қўшиб олди. ХВИИИ-аср 2-ярмидан Усмонли турк салтанати таназзулга учрай бошлади. Бундан фойдаланган мамлук бекларидан Алибей мустақил давлат тузишга эришди (1769), Алибейнинг вафотидан сўнг тахт учун кураш кучайди. ХВИИИ-аср охири — ХИХ-аср бошларида Франсия ва Англия Мисрни босиб олишга ҳаракат қилдилар. 1798-йилда Мисрни Наполеон армияси эгаллади. 1801-йилда инглиз флоти франсуз флоти устидан ғалабага эришди. 1805-йилда ҳокимнят Муҳаммад Али пошо қўлига ўтди. Муҳаммад Али Мисрни кучли, мустақил давлатга айлантириш мақсадида мамлук бейларига қарши кураш олиб борди. Мамлакат иқтисодиётининг асоси бўлган қишлоқ хўжалигини ривожлантирди. Бу даврда биринчи мовут, тўқимачилик фабикалари, металлургия, қанд, ойна заводлари қурилди. Европа усулидаги мактаблар очилди, ёшлар ғарб давлатларига ўқишга юборилди. Франсуз ҳарбий маслаҳатчилари ёрдамида армия қайта тузилди. Маҳаллий аҳоли армияга олина бошлади (илгари фақат ёлланма аскарлар бўлар эди). Муҳаммад Али Сурия, Фаластин ва Арабистон ярим оролнинг бир кисмини босиб олди (1831—33). Туркияга қарамликдан қутулиш учун 1831-йилда унга қарши уруш очиб, турк армиясини мағлубиятга учратди. Лекин Англиянинг иккинчи Туркия-Миср уруши (1839—40)га аралашуви натижасида Миср армияси енгилди. Бундан ташқари, Англия 1838-йилги инглиз-турк савдо битимидаги шартларни Мисрга маж-буран қабул қилдирди. Бу эса мамлакатга инглиз моллари кўплаб кириб келишига йўл очиб берди. Сувайш канали ишга туширилиши (1869) билан Англия ва Франсия Мисрда зўр бериб ўз ҳукмронлигини ўрнатишга уринди. 1882-йил инглизлар армияси Мисрни эгаллаб олди ва халқ қўзғолонини ша-фқациз бостирди. Мамлакатда мустамлака тартиби ўрнатилди. Инглизлар банк ва молия ишларини, ирригация қурилишлари, алоқа йўлларини ўз қўлларига олди. Миср фақат пахта етиштирадиган давлатга айланиб қолди. 20-аср бошларида Мустафо Комил (1874— 1908) раҳбарлигида миллий озодлик ҳаракати авж олди. Аммо мустамлакачилар халқ ҳаракатини бостирдилар. 1914-йилда Мисрда Британия протекторати ўрнатилди.

1918-йилда Зағлул Саъд бошчилигида „Миср делегацияси“ (кейинчалик „Вафд“) партияси тузилди. Бу партия 1919—1924-йилларда инглизларга қарши кўтарилган қўзғолонга бошчилик қилди. Халқнинг кураши натижасида инглиз протекторати бекор қилиниб, Миср мустақил подшохлик деб эълон қилинди (1922). 1923-йил Миср конституцияси кабул этилди. Бу конституция парламент тузишни назарда тутди. У айрим эркинликлар — сиёсий ташкилотлар тузиш ва матбуот эркинлигини берди, шу билан бирга, подшоҳга депутатлар палатасини тарқатиш, парламент чақириклари муддатини суриш, вазирларни тайинлаш ва бўшатиш ҳуқуқини ҳам берди. Шундай бўлсада, Англия Мисрда ўз мавқеини, яъни давлат идоралари ҳамда ҳарбий кучлар устидан назоратини, мамлакатда инглиз армиясини сақлаб қолди. Парламент сайловида „Вафд“ партияси ғалабага эришди ва Зағлул Саъд бошчилигида янги хукумат тузилди. Бироқ мамлакатда миллий озодлик кураши тўхтамади.

1936-йил Англия билан Миср ўртасида шартнома тузилди. Шартномага мувофиқ, инглизлар Мисрни босиб олишни тўхтатдилар, лекин мамлакатда ҳарбий базалар ва армия сакдаш ҳуқуқини олдилар. Иккинчи жаҳон уруши даврида Миср Италия-Германия ва Англия армиялари ўртасидаги жанг майдонига айланди. Урушдан кейин Мисрда миллий озодлик ҳаракати янада кучайди. Араб-Исроил уруши даври (1948—49)да мамлакатда реаксия авж олди, сўл вафдчиларни, талабалар ҳаракати раҳбарларини қамаш бошланди. Бунга қарши халқ ҳаракати янада авж олди. Парламент 1936-йил ги Англия-Миср шартномасини бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилди. Шундан кейин Англия Мисрга қарши агрессия уюштирди. Миср халқи мустамлакачиларга қарши партизан урушини бошлади. 1952-йил 23-июлда Жамол Абдул Носир бошчилигидаги „Зуббот алаҳрор“ („Озод зобитлар“) уюшмаси армияга таяниб, давлат тўнтариши ўтказди. Давлат ҳокимияти Инқилобга раҳбарлик кенгаши ихтиёрига ўтди. Генерал Миср Нажиб кенгаш раиси ва ҳукумат раҳбари этиб тай-инланди; амалда кенгашга Носир раҳбарлик қилди. Янги ҳукумат аграр ислоҳот ўтказиб, фаллоҳларни ер билан таъминлади, мамлакатни индустрлаштириш, иқтисодий мустақилликка эришиш сиёсатини олиб борди. 1953-йил 23-июнда Миср республика деб эълон қилинди. 1953-йил ўрталарида янги тузум раҳбарлари орасида икки оқим — Нажиб бошчилигидаги эски демократия ва Ж. А. Носир раҳбарлигидаги инқилобий демократия тарафдорлари пайдо бўлди. Зидсият кескинлашиб, натижада Нажиб ҳукуматдан четлатилди, Жамол Абдул Носир бош вазир бўлиб қолди (1954). Англия — Миср шартномаси (1954)гамувофиқ, 1956-йил 18-июнда охирги инглиз аскари Мисрдан чиқиб кетди. Мисрнинг сиёсий суверенитети тикланди.

1956-йил 23-июнда Миср Республикасининг конституцияси қабул қилинди ва Жамол Абдул Носир президент этиб сайланди. Президент Сувайш канали компанияси давлат ихтиёрига олинганлигини эълон қилди. Шундай қилиб, иқтисодий тараққиёт дастурини маблағ билан таъминлашнинг мухим манбаи қўлга киритилди. Шундан кейин Мисрга қарши Англия—Франсия —Исроил тажовузи бошланди. Халқ босқинчиларга қарши қўзғалди. Тинчликсевар халқларнинг талаби билан инглиз, франсуз (1956-йил декабр) ҳамда Исроил (1957-йил март) армияси Мисрдан чиқиб кетишга мажбур бўлди.

1958-йил 1-февралда Миср ва Сурия ҳукуматларининг ўзаро келишуви натижасида янги унитар (бирлашган) давлат — Бирлашган Араб Республикаси (БАР) тузилди. Сурияда 1961-йил 28-сентабрда давлат тўнтариши ўтказилиб, Сурия БАР таркибидан чикди. Миср БАР номини сақлаб қолди. 1971-йил сентабрдан БАР Миср Араб Республикаси деб номланди.

1963-йилда Ж.А.Носир раҳбарлигида Араб Социалистик Иттифоқи (АСИ) тузилди. АСИ 1952-йил июл инқилобининг мақсад ва тамойилларини химоя қилиш, қолокдикни тугатишни ўзининг асосий бурчи деб билди. 1964-йил 23-мартда янги муваққат конституция қабул қилинди. Конституцияга мувофиқ, ҳамма корхоналар халқники деб ҳисобланди. Шу билан бирга, хусусий ва кооператив мулк хдм сақланиб қолди. Ж. А. Носир президентлиги даврида муҳим ижтимоийиқтисодий ислоҳотлар ўтказилди. Банклар, кўпгина йирик ва ўрта савдо ҳамда саноат компаниялари давлат ихтиёрига олиниши, кенг миқёсда янги корхоналар қурилиши туфайли иқтисодиётда қудратли давлат сектори барпо этилди.

1967-йил баҳоридаЯқин Шарқдаги можаро кескинлашди. 5—10-июн кунлари Исроил қўшинлари Синай ярим оролни босиб олиб, Сувайш каналининг шарқий соҳилига етиб келди. Халқаро жамоатчилик ва аввало БМТ Хавфсизлик Кенгашининг талаби билан уруш ҳаракатлари тўхтатилди. Аммо уруш натижасида Мисрнинг иқтисодиётига катта талафот етди. Уруш туфайли Сувайш канали зонасидаги иқтисодий ҳаёт издан чиқди. Каналдаги кема қатнови 1975-йилгача тўхтаб қолди.

1968-йил 30-мартда Ж.А.Носир Исроил тажовузи оқибатларини тугатиш учун барча куч ва воситаларни сафарбар этиш дастурини баён қилди. 2-май умумхалқ референдуми бу дастурни маъқуллади.

1970-йил 28-сентабрда Ж.А.Носир вафот этди. Ўша йил 15-октабрда А. Садат президент этиб сайланди. Унинг даврида бозор муносабатларини ривожлантириш, иқтисодиётнинг хусусий секторини кучайтириш ва фаоллаштириш, мамлакатда ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар ва аввало истеъмол моллари ҳамда хизматлар ҳажмини ошириш, хорижий инвестицияларни жалб этиш йўлини амалга оширишга киришилди. Бироқ 1967-йил „олти кунлик“ урушда Исроил томонидан босиб олинган Миср ерларини (Синай ярим оролни) қайтариб олиш муаммоси ҳал бўлмай қолаётган эди. 1973-йил октабрда Миср армияси Сувайш каналидан ўтиб, унинг шарқий соҳилига тушди. Уруш натижасида муаммони ҳал этишнинг иложи бўлмагач, ўт очиш тўхтатилди ва 1974-йилда қўшинларни бир-биридан йироклаштириш ҳақида битим имзоланди. 1979-йилда Кемп-Девид (АҚСҲ)да тузилган сулх. шартномаси асосида Исроил узи босиб олган ерларни Мисрга қайтариб берди. Бу сулҳга бошқа араб давлатлари қарши чикди ва Мисрни Араб давлатлари уюшмасидан чиқарди. 1981-йил 6-октабрда А. Садат диний ташкилот аъзолари томонидан ўлдирилди ва ўша йил 13-октабрда Ҳусний Муборак президент этиб сайланди. Янги раҳбарият ички сиёсий вазиятни, халқ норозилигини юмшатиш тадбирларини кўрди, ижтимоий турмушни бирмунча эркинлаштирди, иқтисодиётни соғломлаштириш йўлида катта қадамлар қўйди. Миср тармоқларини жадал ривожлантириш орқ-али иқтисодиётдаги номутаносибликни бартараф этиш йўли тутидди. Мамлакатни замонавий бозор муносабатларини шакллантириш йўлидан ривожлантиришни жадаллаштиришга қаратилган ислоҳотлар амалга оширилди. Халқаро майдонда оғир-вазмин ва эпчил сиёсат ўтказила бошлади. Жумладан, Қўшилмаслик ҳаракати, Араб давлатлари уюшмаси, Ислом конферен-сияси ташкилоти билан ҳамкорлик фаоллаштирилди. Яқин Шарқдаги тинчлик жараёнини давом эттириш, араб-исроил можаросини бартараф қилиш Миср ташқи сиёсатининг асосий масаласи қилиб қўйилди. 1989-йилда Мисрнинг Араб давлатлари уюшмасига аъзолиги тикланди. Миср — 1945-йилдан БМТаъзоси. ЎзРсуверенитетини 1991-йил 26-декабрда тан олган ва 1992-йил 23-январда дипломатия муносабатлари ўрнатган. Миллий байрами — 23-июл — Инқилоб куни (1952).

Сиёсий партиялари, касаба уюшмалари

edit

Миллий демократик партия, 1978-йилда ташкил этилган; Миллий тараққийпарвар (сўл) партия, 1976—77 йилларда тузилган; Меҳнат партияси, 1978-йилда асос солинган; Либераллар партияси, 1976—77 йилларда ташкил этилган, 1990-йил январгача Либералсо-сиалистик партия деб аталган; „Ал-Вафд“ партияси, 1978-йилда тузилган; „Ал-Умма“ („Миллат“) партияси, 1983-йилдан ошкора фаолият юрита бошлаган. Миср мехнат федерацияси касаба уюшмаси, 1957-йилда асос солинган, Африка касаба уюшмалари бирлиги ташкилотига киради.

Иқтисодиёти

edit

Миср — аграр-индустриал мамлакат. Жаҳон бозорига юқори сифатли узун толали пахта ва ундан тўқилган газламаларни кўп миқдорда етказиб беради. ХИХ аср 70-йиллар охири 80-йиллар бошларида нефт қазиб олиш ва экспорт қилиш купая бошлади. Иқтисодий тараққиётга, айниқса, саноат ва унга кўмаклашувчи тармоқларни ривожлантиришга эътибор кучайди. 90-йилларнинг ўрталарида ялпи ички маҳсулотда саноатнинг улуши 28,5 %, қишлоқ хўжалиги улуши 20 % га етди.

Саноати мустақилликка эришгунга қадар, асосан, майда ҳунармандчилик корхоналаридан иборат эди. Искандарияда нефтни қайта ишловчи, автомобил шиналари ишлаб чиқарувчи заводлар, Сувайш-Қоҳира нефт қувури мавжуд. 1952-йилдан бери 1000 дан ортиқ янги саноат объектлари ишга туширилди. Саноат корхоналари, асосан, Қоҳира, Искандария ва Нил делтасидаги бошқа йирик шаҳарларда жойлашган. 1958-йилда Қоҳира яқинида қурилган Ҳулвон металлургия заводи мамлакатнинг дастлабки йирик металлургия корхоналаридандир. Бу завод Асвон яқинидан қазиб олинган сифатли темир (40—60 %) рудаси асосида ишлайди. Асвон шаҳрида йилига 300 минг т пўлат ишлаб чиқарадиган металлургия маркази бор. Машинасозлик саноати ҳам қайта қурилган. Мостородда электр кабеллари заводи ва металл буюмлар ишлаб чиқариш фабикаси, Ҳулвонда ва-гонсозлик, автомобил, пўлат қувурлар заводлари, Искандарияда тўқимачилик саноати ускуналари заводи, Қоҳирада велосипед ва телевизор заводлари, Порт-Фуод, Искандарияда кемасозлик корхоналари, кейинги йилларда ишга туширилган автомобил, трактор, совиткич, металл қирқиш станоклари ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳам бор. Сувайш, Қоҳира, Искандария, Танта шаҳарлари нефтни қайта ишлаш марказларидир. Киме саноати фақат минерал ўғит ишлаб чиқаришдан иборат. Кафр-уззайят ва Абузаъбалдаги заводлар йилига 200 минг т суперфосфат ишлаб чиқариш қувватига эга. Асютда йилига 200 минг т суперфосфат чиқарадиган завод мавжуд. Абузаъбалда қурилган антибиотиклар заводи фармацевтика саноатига асос солди. Яна 5 фармацевтика корхонаси қурилди. Булардан ташқари, Асвонда калсий, Су-вайшда аммоний сулфат, Искандария ёнида сода заводлари, Хулвонда кокскимё заводи бор. Қурилиш ашёлари саноати корхоналари Ҳулвон, Ал-Маъсара, Ал-Тур ва Искандария атрофларида бўлиб, асосан, семент ишлаб чиқаради. Йирик тўқимачилик корхоналари АлМаҳаллат-ул-Кубро, Кафр-уд-Даввар ва Кафр-уззайят шаҳарларидадир. Озиқ-овқат саноати қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлайди. Армант, Кўм-Умбў, Адфу шаҳарларида йирик қанд заводлари бор. Асвон гидроэнергетика мажмуига кирувчи электр стялар ва ёқилғи билан ишлайдиган электр стялар йилига ўртача 525 млрд. кВцоатдан ортиқ электр энергия ишлаб чиқаради.

Қишлоқ хўжалигининг етакчи тармоғи — деҳқончилик. Қишлоқ хўжалиги, асосан, Нил делтаси ва водийсида ривожланган, бу ерда 3 млн. гектарга яқин (мамлакат ҳудудининг 3 %) майдонда йилига 2-марта, Асвон тўғони қурилгандан бери 3-марта (қишда ҳам) экин экиб, ҳосил олинади. Биринчи навбатда кўпроқ даромад келтирадиган шоликорлик ва пахтачилик (ингичка толали пахта тайёрлаш бўйича дунёда 1-ўрин) ривожланган. Бундан ташқари, буғдой, арпа, маккажўхори, дуккаклилар ва сабзавот, шакарқамиш, хашаки экинлар экилади. Ситрус мевалар (апелсин, мандарин, лимон), хурмо, банан, анжир, узум, асосан, мамлакат шимолда етиштирилади.

Табиий яйлов ва ем-хашак камлиги сабабли чорвачилик яхши ривожланмаган. Ўтроқ аҳоли (деҳқончилик воҳаларида) қорамол (сут учун), қўй, эчки ва хонаки парранда, кўчманчилар эса туя, қўй ва эчки боқади. Асал-аричилик ривожланган. Нил дарёси ва ички кўлларда, шунингдек, Ўрта денгизда балиқ овланади.

Транспорти

edit

Мамлакат ичида юклар, асосан, автомобил транспортида (85 %) ташилади. Юк ташишнинг салкам 10 % темир йўлларга, 5 % часи сув транспортига тўғри келади. Автомобил йўллари узунлиги 48,8 минг км. Энг муҳим автомагистраллари: Қоҳира — Искандария, Искандария — Марсо Матруҳ, Қоҳира — Сувайш, Сувайш — Порт-Саид, Қоқира — ал-Ғардақа, Қоҳира — Асют. Транспорт йўли узунлиги — 8,8 минг км. Асосий темир йўл магистраллари: Қоҳира — Асвон, Қоҳира — Искандария, Қоҳира — Сувайш, Порт-Саид — Исмоилия. Нил ва магистрал каналлардаги кема қатнови йўллари узунлиги — 3 минг км дан ортиқ. Денгиз савдо флотининг тоннажи — 1,68 млн. тонна дедвейт.

Ташқи савдо юклари, асосан, хорижий денгиз кемалари ва самолётларда ташилади. Асосий денгиз порти — Искандария (Ўрта денгизда), бошқа йирик портлари — Порт-Саид ва Сувайш (Сувайш каналида), Рас-Шукейр ва Сафага (Қизил денгизда), Қоҳирада йирик халқаро аэропорт бор.

Миср четга нефт ва нефт маҳсулотлари, пахта, ип газлама ва калава ип, алюминий ва бошқа чиқаради. Четдан машина ва асбоб-ускуна, дон ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари, семент, металл, ёғоч ва бошқа олади. Ташқи савдодаги асосий мижозлари: Италия, Франсия, Германия, Япония, АҚСҲ. Чет эл сай-ёҳлиги анчагина даромад келтиради. Пул бирлиги — Миср фунти.

Тиббий хизмат аралаш тарзда ташкил этилган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги, муҳофазаларда соғлиқни сақлаш департаментлари бор. Мамлакатда бепул тиббий хизмат йўлга қўйилган. Хусусий шифохоналар ҳам бор. Врачлар университетларнинг 9 та тиббиёт, 4 та стоматология, 6 та фармацевтика факултетида, шунингдек, чет элларда тайёрланади. Ўрта малакали тиббий ходимлар тайёрлайдиган 276 та мактаб бор. Университетларнинг тиббиёт факултетларида илмий тадқиқотлар ўтказилади.

Маорифи, илмий ва маданий-маърифий муассасалари

edit

Мисрни 7-асрда араблар истило қилганидан кейин ислом диний мактаблари кўплаб очила бошлади. 10-асрда ал-Азҳар мусулмон университетга асос солинди. Дастлабки дунёвий ўқув юртлари 19-аср 2-ярмида пайдо бўлди. Хорижий ва маҳаллий хусусий мактаблар барпо этилди. 4 йиллик бошланғич мактаб энг кўп тарқалган ўқув юрти эди.

1952-йилдан кейин бошланғич ва ўрта мактаб ислоҳ қилинди. 1956-йилда барча болаларга 6 ёшдан мажбурий бепул бошланғич таълим бериш ҳақида қонун қабул қилинди. 1962-йилги декрет мактабгача тарбиядан то олий ўқув юртигача бўлган барча давлат ўқув юртларида бепул таълимни жорий этди. Эндиликда болалар учун 6 ёшдан бошлаб 6 йиллик бошланғич таълим, сўнгра 3 йиллик тўлиқсиз тайёрлов мактаби, 3 йиллик тўлиқ ўрта мактаб мавжуд. Барча босқичларга эга бўлган хусусий мактаблар бор. Ҳунартехника тайёргарлиги ҳунар билим юртлари, ҳунар марказлари, ўрта махсус ўқув юртлари, шунингдек, 5 йиллик техника мактабларида олиб борилади.

Олий таълим тизимига университет, институт ва 4 йиллик коллежлар киради. Тўлиқсиз олий маълумот берадиган 2 йиллик техника институтлари ҳам бор. Мамлакатдаги 14 та унтнинг энг йириклари: К,оҳира, Айн ушШамс, Искандария университетлари, Қоҳирадаги Америка университет, Ал-Азҳар университет. Энг йирик институтлари: Ал-Мансура ва Қоҳирадаги политехника институтлари, Асвондаги индустриал институт ва бошқа

Йирик кутубхоналари: Қоҳирадаги Миллий кутубхона (1870), Миср институтининг кутубхонаси (1859), Қоқирадаги Миллий мажлис кутубхонаси (1924), Қоҳира университет кутубхонаси (1908), Искандария университет кутубхонаси (1942), Қоҳирадаги Ҳулвон университет кутубхонаси, Искандариядаги Муниципал кутубхона (1892).

Йирик музейлари: Ислом санъати музейи (1882), Геол. музейи (1899), Миср музейи, Замонавий санъат музейи (1920), Пахта музейи (1923), Транспорт йўли музейи (1933), Ҳарбий музей — ҳаммаси Қохирада, Искандариядаги Юнонрим осори атиқалари музейи (1892).

Илмий муассасалари: Қоҳирадаги Миср институти (1798), Миср ва технология академияси (1971, таркибида илмий тадқиқот маркази, Атом энергияси маркази, металлургия марказий тадқиқот институти, Океанография ва балиқ илмий тадқиқот институти, Астрономия институти, Нефт тадқиқот институти, Ахборот ва ҳужжатлаштириш миллий маркази мавжуд). Қоҳирада Пед. тадқиқотлари миллий маркази, ал-Жизада Араб тили академияси, қишлоқ хўжалиги тадқиқот маркази ва бошқа бор.

Матбуоти, телекўрсатуви ва радиоэшиттириши

edit

Мисрда вақтли нашрлар сони 300 дан ошади. Энг йириклари: „Алақром“ („Эҳром“, кундалик газета, 1875-йилдан), „Ал-ахбор“ („Хабарлар“, кундалик газета, 1944-йилдан), „Ал-жумҳурия“ („Республика“, кундалик газета, 1953-йилдан), „Ал-аҳоли“ (кундалик газета, 1978-йилдан), „Ахбор ал-Яум“ („Кун янгиликлари“, кундалик газета, 1944-йилдан). „Алаҳрор“ („Либераллар“, ҳафталик газета, 1977-йилдан), „Ал-Вафд“ („Делегация“, ҳафталик газета, 1984-йилдан), „Ахер саа“ („Сўнгги соатда“, ҳафталик журнал, 1934-йилдан), „Алка-вакиб“ („Юлдузлар“, ҳафталик журнал, 1952-йилдан), „Октобр“ („Октабр“, ойлик журнал, 1976-йилдан) — ҳаммаси араб тилида; „Журнал д’Эжипт“ („Миср газетаси“, франсуз тилида чикадиган кундалик хусусий газета, 1936-йилдан), „Ижипшн газетт“ („Миср газетаси“, инглиз тилида чиқадиган кундалик газета, 1880-йилдан), „Ижипшн мейл“ („Миср почтаси“, инглиз тилида чикадиган газета, 1910-йилдан) ва бошқа Яқин Шарқ ахборот агентлиги (МЕНА), Мисрнинг расмий ахборот агентлиги, 1955-йилдатузилган. Миср радиоэшиттириш ва телекўрсатув уюшмаси 1928-йилда ташкил этилган.

Адабиёти энг қадимги адабиётлардан бўлиб, милоддан аввалги 3минг йилликда пайдо бўлган. Қадимги Миср ва қибт адабиёти ривожланган. Расмий ва тарихий воқеалар баёни, меҳнат жараёнини куйловчи қўшиклар каби адабий ёдгорликларнинг кўпгина намунаси шохлар сағаналари деворларига ёзиб қолдирилган. Ўрта ва Янги шохлик (милоддан аввалги 16—11-асрлар) папирусларида ёзилган кўпгина ривоятлар сақланган. Уларнинг му-аллифлари маълум эмас. Асосий жанрлари: эртак, ривоят, мадҳия, марсия, дуо, насиҳат, масал, эпос, ишқий лирика кабилар. Милодий 7—15-асрларда араб адабиёти шаклланиб, равнақ топди. Адабий жанр ва мавзулар кенгайди. Янги Миср адабиёти турклар ҳукмронлиги (16—18-асрлар) туфайли ривожланмай қолган эди. 19-аср бошларидан Миср адабиёти Европа мустамлакачиларига қарши кураш таъсирида араб тилида ривожланди. 19-асрнинг 1-ярмида Муҳаммад Алининг ислоҳоти муносабати билан Мисрда дунёвий мактаблар очилди, китоблар нашр этила бошлади, биринчи араб газ. чоп этилди. Ана шу даврда Муқаммад Абдо, Абдуллоҳ Нодим, Адиб Ишоқ каби маърифатпарвар адиблар хорижий келгиндилар зулмига қарши чиқиб, ижтимоий ислоҳотларнинг зарурлиги ҳақида ёздилар, Маҳмуд Сами ал-Барудий (1837—1904) ўз шеърларида инглиз мустабидларига қарши курашишга чақирди. Ҳофиз Иброҳим (1871 — 1932) ва „шоирлар амири“ Аҳмад Шавқий (1869—1932) ҳам ўз асарларида инглизлар ҳукмронлигига қарши курашни тасвирлади. Янги Миср адабиёти ва публицистикасининг асосчиси Мустафо Комил (1874— 1908) ҳам ўша даврнинг йирик маърифатпарваридир. 1919—24 йилларда Миср халқининг инглизларга қарши қўзғолонларидан кейин Тоҳо Ҳусайн, Тавфиқ алҳаким каби адиблар самарали ижод қилдилар. 20-йиллар Миср адабиётида маиший мавзудаги новеллалар асосий ўринни эгаллади. Унинг асосчиси „Шайх Жума ва бошқа ҳикоялар“ номли илк новеллалар тўплами муаллифи Маҳмуд Таймурдир. Салом Мусо ва Иброҳим Амин каби кекса тараққийпар-вар адиблар ҳам меҳнаткашларнинг инглизлар ҳукмронлигига қарши курашини акс эттирувчи асарлар яратиб, миллий озодлик ғояларига содиқ қолдилар. 20-йилларда Миср адабиётида маиший мавзудаги драмалар ҳам пайдо бўдди. Миср Тай-мурнинг „Ҳалокат“, Фарах Антуаннинг „Янги ва кўҳна Миср“, Антуан Язбекнинг „Уйда бўрон“ ва „Қурбон“ песаларида замонавий мавзулар ўз ифодасини топган. 20—30-йилларда атоқли драматург Аҳмад Шавқий қадимги Миср адабиёти тарихига оид „Клеопатранинг ўлими“, „Антара“ каби шеърий температурагедиялар яратди. 30-йилларда шеърият тараққиётида „Аполо“ („Аполлон“) тўгараги муҳим ролўйнади. Миср адабиёти Иккинчи жаҳон урушидан кейинги йилларда, айниқса, гуркираб ривожланди. Бу давр адабиётида демократик ғояларни куйлаган бир қанча истеъдодли ёшлар пайдо бўлди. Тинчлик ва келажак учун кураш адибларнинг асосий мавзуи бўлди. 40— 50-йиллар ҳикоянавислигида Абдураҳмон алҳамисий ва Абдураҳмон ашШаркавий ижоди асосий ўринни эгаллайди. Ҳамисийнинг „Қонли кўйлак“, „Қотмаган қон“, „Биз ўлмаймиз“ ва Шаркавийнинг „Байроқ“, „Марказий кўча ортидан“ каби тўпламларида миллий мустақиллик учун кураш акс этган. Худди шу мавзу романтик рухда Юсуф асСибойининг „Юрагимни қайтариб бер“ ва Ишоқ Абдул Қуддуснинг „Ўйимизда эркак бор“ асарларида ўз ифодасини топган. Бу даврдаги ижтимоиймаиший мавзуни акс эттирган романлар диққатга сазовор. Нагиб Маҳфуз инқилобгача ва ундан сўнгги давр ҳақида йирик асарлар яратди. „Овлоқкўчалар“, „Ибтидо ва институтиҳо“ номли романлари ва „Байн ал-Қасрайн“, „Ас-Суккария“ трилогияси адибга шуҳрат келтирди. У 50-йилларда танқидий реализм анъаналарини давом эттириб, замонавий мавзудаги „Кузги беданалар“, „Йўл“, „Гадо“ каби романлар ёзди. Миср жамияти ҳаётида юз бераётган ижтимоий ҳодисаларни акс эттиришга уриниш адабиётдаги асосий йўналишдир. 60—90-йиллар адабиётнинг долзарб мавзудаги асарлари орасида ал-Ҳитанийнинг „Заъфарон“ кўчасидаги ҳангомалар", ал-Куайиднинг „Миср диёридаги жанг“, „Қишки туш“, С Иброҳимнинг „Август юлдузи“ романлари бор.

Меъморлиги

edit

Миср қадимги меъморий ёдгорликларга бой мамлакат. 4 минг йиллик ривожланиш даврини ўз ичига олувчи Қадимги Миср меъморлигида эҳром, мақбараларнинг нодир шакл ва турлари яратилди. Булар жаҳон санъатининг ноёб намуналаридир. Юнон- Рим даври (милодий 300 йил)да қадимги меъморий анъаналар билан ёнма-ён янги меъморий обидалар юзага келди. Христианлик эса Бавит, Водий На-трун, Сўҳож саҳроларидаги монастирларда акс эттирилди. Мисрга араблар келиши натижасида мусулмон меъморлигининг ривожланишига асос солинди. Масжид, шоҳ саройи, ҳаммомлар ва ҳарбий қалъалар шаҳар меъморлигининг асосий унсурлари бўлиб қолди. Нилнинг шарқий қирғоғида қурилган Фустат қалъаси (640—41) арабларнинг Мисрда қурган дастлабки меъморий иншоотидир. 8—9-йиллардаёқ тўғри бурчакли, ҳовлили, атрофи устунли айвонлар билан ўралган ўзига хос масжид бинолари пайдо бўлди (Амир масжиди, 641 — 827; Ибн Тулун масжиди, 876—79 ва бошқалар). Фотимийлар Фустатни босиб олиб, унинг шимолда Мисрнинг ҳозирги пойтахти — Ал Қоҳира (ғолиб)ни қурдилар (969). Фотимийлар (10—12-асрлар) ва айюбийлар (12—13-асрлар) давридан Қоҳирада кўп масжидлар, иншоотлар, шу жумладан, Қоҳиранинг уч шаҳар дарвозаси, Қоҳира қалъаси қолган. Мамлуклар даври (13—16-аср бошлари)да катта масжидлар, мадрасалар қурилиши му-ҳим ўрин эгаллади. Бу бинолар безагида кошинкорлик, тош ва ойна катта ўрин олди. 16-асрдан иморатлар, асосан, турк анъаналари асосида қурилди. Масалан, Муҳаммад Али масжиди (қалъада, 1630—48). 19-аср охири — 20-аср бошларида Миср меъморлигида қадимги миллий анъаналарни тиклашга интилиш кучайди. Бироқ, айни вақтда Европа классицизмининг ҳам таъсири зўрайди. Сувайш каналининг қазилиши (1835—69) билан янги шаҳарлар: Порт-Саид, Сувайш, Исмоилия қурилди. Мисрнинг ўзига хос шароитида Европа меъморлигини татбиқ этиш тажрибаси фақат ташқи сифатларни юзаки равишда қабул қилиш йўли билангина борди. 20-аср бошларида Қоҳира Гезир ва Род о.ларида қурилган янги бинолар ҳисобига анча кенгайди. 20-асрнинг 30—50-йилларида Мисрнинг ижтимоий ва маданий ҳаётида олдинга силжиш юз бериши натижасида Миср меъморлигида замонавийлик асосий ўрин эгаллади. Искандария қайта қурилиб, шарқда ал-Мунтаз, ғарбда Рас ат-Дин қалъалари билан туташди. Ораликда истироҳат боғлари, спорт клублари қурилди. Миср халқининг мустақиллик учун кураши утмишдаги миллий меросни ижодий тиклаш байроғи остида ўтди. Ан-Нахда „Уйғониш“ номини олган бу ҳаракат, айниқса, адабиёт ва санъатга кучли таъсир этди, меъморлик ҳам бундан четда қолмади. Шу даврдаги Миср меъморлари ўзининг янги йўналишида жаҳрн замонавий меъморлигининг назария ва амалиётини инобатга олиб борди. Крхира (1955) ва Искандария (1958) шаҳарларини қайта қуриш режаси тузилди. 60-йилларда янги меъморлик учун олиб борилган кураш, асосан, ғалаба қозонди. Замонавий услубда кўпгина жамоат бинолари (Қо-ҳира аэропорти, Искандарияда „Фаластин“ меҳмонхонаси, Қоҳиранинг янги Мадинат-ан-Носир тумани, 1959—62, бош меъмор Сайд Карим), Ҳукумат уйи, университет шаҳарчаси, касалхоналар, 100 минг ўринли стадион, сайёҳлар маркази қурилди. Уларда ўрта аср араб меъморлиги анъаналаридан ҳам фойдаланилган.

Тасвирий санъати

edit

Мисрда қадимги санъат обидалари кўп сақланган (қаранг Миср, Қадимги Миср). Мусулмон тасвирий санъ-атининг бизгача етиб келган илк на-муналари фотимийлар даврига мансубдир. Фустатдаги ҳаммом деворига чизилган расмлар, тош, ёғоч, фил су-ягига ўймакорлик усулида ишланган созандалар, раққосалар, чавандозлар қиёфалари, ов ва зиёфат манзаралари, миниатюралар, „Мақомот“ китобига ишланган суратлар шу жумлага киради. Уларнинг тасвирий услубида юнон ва қибт санъати анъаналари таъсири сезилади. Ўрта аср манзарали-амалий санъатида кашта, тўқима ёки босма гулли матолар, рангбаранг гулли со-пол буюмлар, тоғ биллуридан тарашлаб ва ўйиб нақшланган идишлар, сиркорлик билан ишланган шиша буюмлар, нафис ўйма ва қадама анжомлар, жимжимадор ёғоч меҳроблар, минбарлар ясаш кенг урф бўлди. Мисрдаги араб санъатининг барча турларида нақш ва ҳуснихат алоҳида ўрин олади. 10— 12-асрлар санъат асарларининг безакларида одам ва жониворлар тасвири кўп учрайди, кейинги даврларда эса табиат ва ўсимликлар тасвири, турли чизиқдар устунлик қилди.

19-аср охири — 20-аср бошларида Мисрда янги тасвирий санъат вужудга келди. Бу воқеа, бир томондан, янги даврдаги европалик усталар тажрибаси ва санъатини ўзлаштириш, иккинчи томондан, миллий озодлик ҳаракати таъсирида қадимги ва ўрта аср миллий бадиий анъаналарини қайта тиклаш муддаоси билан изохланади. Замонавий Миср санъати нисбатан ёш. Илк даврда у ғарб модерн оқимлари таъсирида бўлсада, тезликда миллий анъаналар ва қадимги меросни ўрганишга киришди. Янги санъ-атнинг асосчилари Маҳмуд Мухтор ва Маҳмуд Саиднинг ижоди 20-асрнинг 20—30-йилларида гуллаш даврини бошдан кечирди. Буларга 40-йилларда янги давр санъатининг йирик вакили Муҳаммад Нағи қўшилди. Уларнинг ижоди ўз халқининг қадимги бадиий маданиятига интилиши, инсонпарварлиги ва халқпарварлиги билан ажралиб туради. Мухторнинг йирик асарларидан „Уйғонаётган Миср“ монументи кенг шуҳрат қозонган. Нағининг „Эфиопия ҳаётидан парча“, „Пардоз“, „Қоҳирадаги кўприк“ ва бошқа асарлари машҳур. 1952-йилги инқилоб ёш реалист рассомлар: манзарачи Георг Сабах, Лабиб Тадрос, Саид ас-Садр, портретчи Ҳусан Бакар, Латиф Насим, Муҳаммад Увайс ва бошқаларнинг ижодига кенг йўл очди. 50-асрлар рассомлигида безак картиналар ҳам кенг тарқалди. Машҳур Жамол ас-Сағиннинг „Озодлик“, „Тинчлик ғалабаси“, „Африканинг уйғониши“ каби рамзий ҳайкаллари муаллифнинг инсонпарварлик, халқ ғалабасига ишончидан далолат беради. Ҳайкалтарошлардан Миср Мусо, А. Усмоний, ҳайкалтарош ва рассом Диа Саккофлар миллий мавзуни ифодалашнинг реалистик усулларига мурожаат этадилар. Баъзи ёш рассомлар Ғарбдаги энг янги модернистик оқимлар йўлидан боришга интилади. Анъанавий манзарали-амалий санъат турлари, суяк, ёғоч, металл ўймакорлиги, заргарлик, тўқувчилик, кулоллик тараққий этган. Сураткашлик ҳам ривожланди: Абдул Вофий, Фуод, Иззат, ал-Бухгўри, Зухдий Роҳа ва бошқа халқ амалий санъатида чинни, ойна, тош ва замонавий синтетик материаллардан фойдаланила бошлади. Қоҳирадаги нафис санъат мактаби бадиий институтга айлантирилди.

Мусиқа — Миср маданий қаётининг ажралмас қисми. Қадимги драматик диний жанрлардан тортиб мақамларгача машхур. Араб мақамлари Шаркдаги бошқа халқлар орасига ҳам ёйилган. Чолғу ас-боблари бениҳря хилма-хил. Мустамлакачилик асорати Миср маданияти тараққиётига ғов бўлди. Саид Дарвиш (1892—1923) янги Миср мусиқасининг қалдирғочидир. Унинг ёрқин ватанпарварлик руҳидаги қўшиқлари кўпгина араб мамлакатларига ёйилган. „Ал-Барух“, „Шаҳризода“, „Ўнлик ғиштин“ каби мусиқали саҳна асарлари Миср замонавий мусиқасига асос бўлди. 19-аср охири — 20-аср бошларида Миср мусиқасида консертлар катта ўрин олди. Янги консерт жанрлари вужудга келди. 1910—20 йилларда араб опереттаси деган жанр юзага келди. Композитор С. Дарвиш бу жанрнинг энг атоқли ар-боби эди. 1914-йилда Кохирада асос солинган мусиқа клуби кейинчалик Шарқ мусиқаси мактабига (1929-йилдан Араб мусиқаси институтига) айлантирилди. 1927-йилда Миср мусиқа жамияти ташки л этилди.

1952-йил инқилобидан сўнг Миср мусиқий ҳаёти жонланди. Бир қатор ўрта ва олий ўқув юртларида мусиқачилар тайёрлана бошлади. 60—80-йилларда, айниқса, шаҳарларда оммавий мусиқа кенг ёйилди. Қоҳира консерваторияси пойтахт опера театрининг миллий кад-рлар ўчоғидир. 1962-йилда Коҳирада Оперетта театри очилган. Миср мусиқасида янги ғоявийбадиий замин кучайди, маҳаллий мавзуларга эътибор кўпайди. Миср санъаткорлари орасида Ум Кулсум, Шамс, Сағира, Шодия, Файз, Аҳдам, Сабоҳ сингари яккахонлар машҳур.

Театри

edit

Мисрда театр санъати унсурлари энг қадимги диний маросим ва байрам томошаларига бориб тақалади. Ўрта асрларда соя театри бўлган. Мамлуклар ҳукмронлиги урф-одатларини мазаҳ қилувчи комедиялар муаллифи Ибн Даниала бу театрнинг таниқли арбоби эди. Бу даврда қўғирчоқ театрлари ҳам кенг ёйилди. „Арагуз“ қўғирчоқ театри, айниқса, машҳур бўлди. 1869-йилда Сувайш канали тантанали очилиши муносабати билан Опера театри қурилди ва Ж. Вердининг „Риголетто“, 1871-йилда „Аида“ опералари кўрсатилди. 1869-йилда Ё. Саннуа раҳбарлигида биринчи миллий профессионал театр труппаси ташкил этилди ва ўзининг араб тилидаги опереттасини кўрсатди. Кейинчалик Қоҳира ва Искандарияда ҳам профессионал драма театрлари очилди. Булар орасида И. Фарраҳ томонидан тузилган (1891) театр труппаси ижоди миллий мусиқали драмага асос бўлди. Кўпгина ҳаваскорлик жамоалари ҳам ишлади. Миср театри тараққиётининг кейинги даври Ж. Абёд, Миср Таймур, Ю. Ваҳбий, Т. Алхаким каби истеъдодли театр арбоблари номи билан боғлиқ. 1920-йилда „Ал-Эзбакия“ театри, 1923-йилда Й. Ваҳбий бошчилигида „Рамзес“ театри, 1933-йилда „Миллий труппа“, 1935-йилда Алхаким бошчилигида „Миллий театр“ ташкил этилди. Миср секин-аста араб театр маданиятининг марказига айланди. 1952-йилги инқилобдан кейин араб халқлари ҳаётидаги сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ўзгариш миллий санъат, жумладан, театр санъати тараққиётида муҳим рол ўйнади. Қоҳирадаги Миллий театр, Халқ театри, „Араб театри“ каби давлат театрларининг фаолияти янги босқичга кўтарилди. Театр санъати институти (1952), „26-июл театри“ (1959), „Ал-Жумҳурия“ (1961) театри очилди. Қоҳирада хусусий театрлар ҳам бор. Искандариядаги Муҳаммад Али театр труппаси, „Клеопатра“ театри, Миллий театр, шунингдек, Қоҳира, Порт-Саид, Даманҳур, Танта каби шаҳарлардаги ҳаваскорлик труппалари ҳам машҳур. Театрлар репертуарларидан Ё. Саннуа, Ю. Ваҳбий, А. Эзбак, Т. Алхаким, Миср Таймур, А. Фарраҳ, Ю. Идрис каби миллий ҳамда жаҳон классикларининг асарлари ўрин олган. Уларда Миср кўча халқ театри усулларидан ҳам фойдаланилади. Саҳна санъатининг бошқа турлари каби халқ рақс санъати ҳам қадимийдир. Ҳар бир театр труппаси рақсга катта ўрин беради. Мумтоз балетга қизиқиш Миср саҳнасига Ғарб мумтоз балетининг кириб келиши билан бошланди. Мамлакатда хусусий балет мактаблари ташкил этилди, қобилиятли ёшлар балет санъатини ўрганиш учун Европа шаҳарларига юборилди. 1959-йилда миллий хореография мактаби очилди.

Киноси

edit

1896-йилда Искандарияда биринчи кинотеатр очилган, унда хорижий филмлар кўрсатилган. 1912-йилда ҳужжатли ленталар ишлаб чиқарила бошлаган. Дастлабки араб бадиий филмлари — „Жар ёқасида“ ва „Узилган гул“ 1917 ва 1918-йилларда экранга чиқарилган бўлсада, уларни муттасил ишлаб чиқариш 1927-йилдан бошланган. Илк араб овозли филмлари („Лайло“, режиссор А. Жалол; „Қалб қўшиғи“, режиссор Ж. Абёд ва Надра; „Бойларнинг болалари“, режиссор Миср Карим) 1931-йилда Парижда суратга олинган. 30-йиллар охири — 40-йиллар бошида миллий кинони ривожлантириш ҳаракати бошланди. 1935-йилда Қоҳирада „Миср“ миллий киностудиясининг очилиши билан араб кинематографияси тез ривожлана бошлади. 1927—38 йиллар мобайнида 70 та кинофилм, 1952-йилдан эса ҳар йили 60—70 тадан кинофилм ишлаб чиқарилди ва Миср кинематографияси халқаро миқёсда танила бошлади. „Юракдаги ўқ“, „Оқ гул“ (режиссор Миср Карим), „Дўзах осмони“, „Жамила“ (режиссор Ю. Шахин), „Ирода“ (режиссор К. Салим), „Севги ва кўз ёшлари“ (режиссор К. аш-Шайх), „Қора кўзойнак“ (режиссор Х. Мустафо) каби араб филмлари мамлакат ва чет эл киноэкранларида шуҳрат қозонган. 1963-йилда Кино, радио ва телекўрсатув бош бошқармаси тузилди. 60-йилларда Г. Баракатнинг „Гуноҳ“, Т. Салоҳнинг „Қаҳрамонлар кураши“, С. Сайфининг „Севиш мавриди эмас“ филмларида хотин-қизлар озодлиги масаласи, Ю. Шахин, К. аш-Шайхнинг филмларида деҳқонлар ва зиёлиларнинг онги уйгониши муаммолари кўтарилди. 70—80-йилларда экранга чиқарилган бадиий тасмалар халқ ҳаёти, турмуш жумбоқлари, маориф ислоҳоти ва бошқа мавзуларга бағишланган. 1975-йилдан миллий кино фестиваллари, 1976-йилдан Қоҳира халқаро кинофестиваллари мунтазам ўтказила бошлади. Мисрнинг кўплаб филмлари Женева, Байрут, Тошкент кинофестивалларида олтин соврин ва фахрий ёрлиқдар билан тақдирланган. Мамлакатда 8 та киностудия, 350 та кинотеатр бор.


Манбалар

edit