[go: nahoru, domu]

Jump to content

Ҳайбатуллоҳ Охундзода

From Vikipediya

Мавлавий Ҳайбатуллоҳ Охундзода (пуштуча: هیبت الله آخندزاده) — афғон диний ва сиёсий арбоби, илоҳиётчи, 2016-йилдан „Толибон“ исломчилик ҳаракатининг етакчиси. 2021-йил 15-августдан де-факто Афғонистон давлат раҳбари.

Таржимаи ҳоли

[edit | edit source]

Ҳайбатуллоҳ Охундзода 1961-йил 7-июнда Афғонистон қироллиги Қандаҳор вилояти Панжвайи туманида туғилган. Пуштунларнинг Нурзай қабиласига мансуб. Камбағал диндор оила фарзанди. Отаси — мулла Муҳаммад Охунд ўз қишлоғида танилган илоҳиётчи ва маҳаллий масжидда имом бўлган. У фақатгина диний фаолият билан шуғулланган, ўз ерига эга бўлмаган ва оиласини закот ва садақага тушган пул ҳамда мевалар эвазига боққан. Ҳайбатуллоҳ Охундзода илк диний таълимни ўз отасидан олган. Афғонистондаги 1979-йилги уруш вақтида 18 ёшли Ҳайбатуллоҳ оиласи билан Покистоннинг Афғонистон билан чегарагаси яқин бўлган Кветта шаҳрига бориб яшайди. У ерда диний таълимни давом эттириб, натижада мадрасалардан бирига бошлиқ бўлади[1][2].

1980-йилларда Афғонистон демократик республикасига келиб, у ердаги мужоҳидлар сафида шўро ҳарбийларига қарши жанг қилади. 1994-йил эндигина тузилган „Толибон“ ҳаракатига қўшилади.

Манбалар

[edit | edit source]
  1. „Афгҳан Талибан анноунcе суccессор то Муллаҳ Мансоур“. ББC Неwс (25-май 2016-йил). 18-апрел 2018-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25-май 2016-йил.
  2. «Ҳибатуллаҳ’с Рооц Wере Нон-Политиcал Анд Реcлусиве» (Wайбаcк Мачине сайтида 12-апрел 2020-йил санасида архивланган) (29-май 2016-йил), Толо Неwс. Ретриэвед 12-апрел 2020-йил.