Кратон
Appearance
Кратон (юн. кратос — куч, мустаҳкамлик) — Ер пўстининг алпинотип бурмаланиши ўзгаришларига лаёқациз консолидациялашган қисмлари. Немис геологи Х. Штилле К.ни кўтарилган К. — аксари сиал (Си, АИ) таркибли (кад. токембрий платформалари ёки пўсти континентал тузилишга эга ҳозирги геологик қалқонлар) массивлари ва чўккан К. — симатик (Си, Фе, Мг) заминли (кўпинча Ер пўстининг "гранитметаморфик" қатламига эга бўлмаган океан туби майдонлари) массивларига ажратган. "К" терминини фанга Штилле киритган (1940) ва хориж адабиётларида русча "платформа" терминининг синоними сифатида кенг қўлланилади.[1]
Манбалар
[edit | edit source]
Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |