[go: nahoru, domu]

Боцвана, (Боцwана), Боцвана Республикаси (инглизча: Републиc оф Боцwана) — Жанубий Африкадаги давлат. Майдони 600,4 минг км2. Аҳолиси 2 098 018 киши (2012). Пойтахти – Габороне шаҳри Маъмурий жиҳатдан 10 вилоятга бўлинади. Мамлакат ҳудудининг 17 % қўриқхона ва миллий боғлардан иборат. Ҳар йили 300 мингга яқин турист келиб кетади. Пул бирлиги – пула.

Боцвана Республикаси
Републиc оф Боцwана
Шиор"Пула"
"Раин"
(Ёмғир)
Мадҳия: Фацҳе лено ла рона
Лоcатион оф Боцвана
Пойтахт Габороне
Расмий тил(лар) Инглизча
Ҳукумат Президентлик Республика
Як Кхаме
Мустақиллик (Бирлашган Қироллигидан)
• Сана
30-сентабр 1966
Майдон
• Бутун
581 730 км2 (47-ўрин)
• Сув (%)
2.6
Аҳоли
• 2012-йилги рўйхат
2 098 018 (144-ўрин)
• Зичлик 3,4/км2
ЙИМ (ХҚТ) 2010-йил рўйхати
• Бутун
АҚШ$26,563 мил. (107-ўрин)
• Жон бошига
АҚШ$14,906
Пул бирлиги Пула (БWП)
Вақт минтақаси УТC+2
• Ёз (ДСТ)
УТC+2
Қисқартма БC
Телефон префикси 267
Интернет домени .бw

Давлат тузуми

edit

Боцвана – республика. Буюк Британия бошчилигидаги Ҳамдўстлик аъзоси. 1966-йил 30-сентябрда қабул қилинган ва кейинчалик ўзгаришлар киритилган конституцияга амал қилинади. Давлат ва ҳукумат бошлиғи – президент. Қонун чиқарувчи олий ҳокимият органи – Миллий ассамблея (парламент). Миллий ассамблея спикер ва 45 депутатдан иборат. 40 депутатни аҳоли умумий сайлов йўли билан сайлайди, 4 депутатни республика президента тайинлайди, бош прокурор лавозимига кўра парламент аъзоси ҳисобланади. Ижрочи ҳокимият президент, вицепрезидент ва ҳукумат томонидан амалга оширилади. 15 аъзодан иборат маслаҳат органи – қабила бошлиқлари палатаси ҳам бор.

Табиати

edit
 
Чобе номли Миллий парки.
 
Боцвана харитаси.
 
спутникдан олинган тасвири.

Боцвана Калаҳари берк ботиғи ва унинг атрофидаги платоларни эгаллаган[1]. Ер юзи текислик, шарқи бир оз пастибаланд. Ўртача баланд жойи – 800–1000 м, ғарбда 1200 м гача боради. Кембрийгача пайдо бўлган жинслардан таркиб топган замин устида юқори бўр ва кайнозой ётқизиқлари ётади. Кумир, асбест, марганес, мисникел рудалари, олмос, туз каби қазилма бойликлари бор. Иқлими қуруқ субтропик, шимолда тропик иқлим[2]. Ўртача температура январда 21–27 C°, июлда 16 C°. Йилига 250–600 мм ёғин ёғади. Лимпопо дарёси ирмоқлари ўтадиган қизилқўнғир тупроқли ерларда саванна ўсимликлари ўсади. Арслон, қоплон, чиябўри, сиртлон, зебра, жайран, калтакесак, илон каби хилма-хил жониворлар бор. Миллий боғлари: Имсбок, Чобе, Нскай-Пан[3] .

Аҳолиси

edit

Аҳолиси, асосан, банту тиллари гуруҳига кирувчи таваналардир (жами аҳолининг 75%). Шимоли-шарқ ва чўл ҳудудларда бушменлар яшайди. Бир неча минг европаликлар бор. Аҳолининг 62% христианлар; 32% анъанавий динларга эътиқод қилади. Аҳолининг 24,1% шаҳарларда истиқомат қилади. Расмий тили – инглиз ва сецвана ёки цвана тиллари. Йирик шаҳарлари – Габороне, Френсистаун, Лобаци.

Тарихи

edit
 
Фил

Боцвананинг 19-асргача бўлган тарихи кам ўрганилган. Қояларда сақланиб қолган расмлардан маълум бўлишича, Б.нинг туб аҳолиси бушменлар (санлар) кўчманчи бўлиб яшаганлар, овчилик ва ёввойи дарахт меваларини йиғиш билан шуғулланганлар. Тахминан милодий 8-асрда ривожланишнинг юқорироқ поғонасидаги бантулар бушменларни Калаҳари чўли ичкарисига суриб ташлаганлар. Боцвананинг ҳозир асосий аҳолиси цваналар аввал ҳозорги Трансваалда яшаган. Шимолдан бостириб келган халқлар қисувида улар 17-аср охири – 18-аср бошларида Боцванага келиб қолганлар. 19-аср бошларида улар бир неча мустақил қабила иттифоқдарига бирлашдилар. Жанубий зулулар билан бўлган урушлар Боцванани ғорат қилди. 1820-йил Боцванада европаликларнинг биринчи христиан миссияси очилди. Кейинчалик инглиз мустамлакачилари Жанубий Африкани қўлга киритишда Боцванадан ҳарбийстратегик база сифатида фойдаландилар. Англия 1885-йил ҳозорги Боцванани Бечуаналенд номи билан ўз протектората деб эълон қилди. Аслида у мустамлакага айлантирилган эди. Боцвана аҳолиси мустамлака зулмига қарши узлуксиз курашиб келди. Бу кураш 20-асрнинг 1930-йилларида авж олиб кетди. Иккинч жаҳон урушида инглизларнинг Яқин Шарқ ва Европадаги ҳарбий операцияларида 10 минг цвана иштирок этди. Урушдан кейин Африкада бошланган миллий озодлик ҳаракати протекторатдаги озодлик ҳаракатига катта таъсир қилди. Англия Боцванага ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқини беришга мажбур бўлди. 1966-йил 30-сентябрда Бечуаналенд Боцвана номи билан мустақил давлат деб эълон қилинди. Боцвана Африка қитасининг жанубий қисмида мустақиллик байроғини кўтарган биринчи давлат бўлди[4]. 1966-йил октябрдан БМТ аъзоси. Миллий байрами: 30-сентябр – Мустақиллик эълон қилинган кун (1966)[5].

Сиёсий партиялари ва касаба уюшмалари

edit

Боцвана демократик партияси, ҳукмрон партия, 1962-йилда асос солинган; Либерал партия, 1983-йил ташкил этилган; Боцвана халқ партияси, 1960-йилда асос солинган; Боцвана миллий фронти, 1965-йилда тузилган; Боцвана мустақиллиги партияси, 1962-йилда асос солинган; Боцвана конгресси партияси, 1998-йилда тузилган. Боцвана касаба уюшмалари федерацияси, 1976-йилда ташкил этилган.

Хўжалиги

edit

Боцвана – кон саноати ривожланаётган аграр мамлакат. Қишлоқ хўжалиги иқтисодиётнинг негизини ташкил этади. Унда аҳолининг 75 % банд. Чорвачилик – хўжаликнинг энг муҳим тармоғи. Қорамол, эчки, қўй, от, эшак ва хачир боқилади. Жўхори, тариқ, маккажўхори, буғдой, дуккаклилар ва бошқалар экилади. Мамлакатдаги европалик фермер хўжаликларида ер ёнғоқ, тамаки, картошка, кунгабоқар, ситрус мевалар, пахта ҳам етиштирилади.

Саноати

edit

Саноати мамлакат мустақилликка эришгандан кейин ривожлана бошлади. Мис, никел, марганес, асбест, олмос (1995-йил 18,5 млн. қирот), кўмир қазиб олиш йўлга қўйилди. Лобацида мол сўйиш ва консерва тайёрлаш фабрикаси бор. Суяк уни, ёғ, совун ва пиво ишлаб чиқарадиган кичик корхоналар мавжуд. Бир йилда 929 млн. Киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилади.

Транспорт

edit
 
Габоронедаги аэропорт.

Боцванада темир йўл узунлиги 900 км, автомобил йўллари узунлиги 15 минг км га яқин (унинг 4,5 минг км қаттиқ қопламали). Асосий аэропорти – Габороне шаҳрида[6]. Боцвана четга марганес рудаси, олмос, мис, никел, чорвачилик маҳсулотлари чиқаради. Четдан механизмлар ва асбобускуналар, дон, ун, тўқимачилик маҳсулотлари, тайёр кийимлар, кенг истеъмол моллари, қишлоқ хўжалиги асбоблари, нефт маҳсулотлари ва бошқалар келтиради[7].

Матбуоти

edit

Радиоэшиттириши ва телекўрсатуви. Боцванада чиқадиган асосий газета ва журналлар: „Боцвана гардиан“ („Боцвана посбони“, инглиз тилидаги ҳафталик хусусий газета, 1982-йилдан), „Боцвана дейли нюс“ („Шу куннинг янгиликлари“, сецвана ва инглиз тилларидаги кундалик ҳукумат газ., 1964-йилдан), „Рипортер“ („Мухбир“, инглиз тилидаги ҳафталик газета, 1984-йилдан), „Терисано“ („Маслаҳат“, инглиз ва сецвана тилида чиқадиган ойлик газета), „Кутлвано“ („Ҳамжиҳатлик“, сецвана ва инглиз тилида чиқадиган ойлик журнал). Боцвана матбуот агентлиги (БОПА), ҳукумат ахборот агентлиги ҳисобланади; 1981-йилда асос солинган. Боцвана радиоси 1965-йилда ташкил этилган. Боцвана телекўрсатуви уюшмаси мавжуд.

Халқ маорифи ва илмий муассасалари

edit
 
Боцвана Университетининг корпуси

1970-йилларнинг бошларида бошлангич мактабда ўқиш ҳақи 2 баравар қисқартирилди; 1976-йил сецвана ёки цвана тилини ўрганиш, 1980-йилдан болалар учун 6 ёшдан бепул мажбурий бошланғич таълим жорий этилди. Бошланғич мактаблар – 7 йиллик; ўрта мактаблар – 5 йиллик, пулли[8]. Давлат мактаблари билан бир қаторда хусусий мактаблар ҳам бор. Бошланғич ва тўлиқ ўрта мактаблар негизида ҳунартехника таълими амалга оширилади. Бошланғич мактаб ўқитувчилари пед. билим юртларида тайёрланади. 1982-йил Габоронеда Боцвана давлат унта ташкил этилган (3 мингга яқин талаба таълим олади). Бундан ташқари Боцвана қишлоқ хўжалик коллежи (1967), университет ҳузуридаги Тараққиёт ва маданий тадқиқотлар миллий институти ҳам бор. Габоронеда Боцвана кутубхонаси (1968) ва Миллий архив (1967), миллий музей ва бадиий галерея (1968), Мочудида этнография музейи (1976) ишлайди[9].

Меъморлиги ва тасвирий санъати

edit

Мамлакат шимоли-шарқидаги Рамокгвебан ҳаробаларининг қолдиқлари асосида қилинган тахминларга кўра, Боцвана аҳолиси қадимда баландлиги 4,5 м га яқин деворли чўзиқ доирасимон тош уйлар қурган, томини „балиқ суяги“ тоифасидаги ғиштин ҳошия билан безаган, ёнига кесик конус шаклида 9 м гача баландликдаги минора тиклаган. Маҳаллий аҳоли сув манбалари атрофидаги манзилгохларда яшайди. Қозиқ девор билан ўралган қўрғонда 5–6 кулба муайян тартибқоидасиз эркин жойлаштирилади. Аксарияти сиртидан тиргаклар билан мустаҳкамланган конус шаклидаги кулбалардан иборат. Тўқима деворлар лой билан сувалиб, оқлаб қўйилади. Одатда кулбанинг деразаси бўлмайди, поли ер. Аҳёнаҳёнда тош ёки ғиштдан қурилган, деразали ва гувала печли тўртбурчак уйлар учрайди. Габоронеда темирбетон конструксиялардан жамоат ва савдо-саноат бинолари қурилмоқда. Ёғоч ўймакорлиги ривожланган. Мунчоқ, мис сим ва темирдан аёллар зебзийнат буюмлари ясалади. Қуш ва ҳайвонлар тасвирланган сопол идишлар учрайди. Похолдан тўқилган халтачаларга рангдор нақшлар солинади, ҳайвон терисидан гиламчалар ясалади.

Мусиқаси

edit

Боцвана мусиқий маданията мамлакатда яшовчи халқларнинг хилма хил мусиқий анъаналарини ўз ичига олади. Чолғу асбоблари ҳам хилма хил. Боцванада квади ёки лосиб деб аталадиган тор, секокване деб аталадиган сурнайсимон асбоб, сеганкуру деб аталадиган най, дитлак деб аталадиган флейта кенг тарқалган. Жониворларнинг шохларидан ҳам мусиқа асбоби сифатида фойдаланилади. Боцванада қўшиқ билан рақсни бир-биридан ажратиб бўлмайди. Турлитуман маросим ва расмрусум қўшиқлари албатта рақс билан бирга ижро этилади. Кейинги вақтда замонавий мусиқий шакллар ҳам ривожлана бошлади. Мусиқа кадрларини Габоронедаги университет коллежи тайёрлайди. Боцвана миллий музейида мусиқа асбобларининг бой мажмуаси тўпланган.[10]

Манбалар

edit
  1. „Cентрал Калаҳари Гаме Ресерве“ (эн). Департмент оф Wилдлифе анд Натионал Паркс. 2012-йил 19-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 22-март. (WебCите сайтида 2012-05-19 санасида архивланган)
  2. УНЕСCО. „Гcwиҳаба Cавес“ (эн). 2013-йил 10-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 10 февраля 2013.
  3. Энcйcлопедиа оф Натионс. „Боцwана — Лоcатион, сизе, анд эхтент“ (эн). Қаралди: 1 октября 2009.
  4. Взгляд.ру. „Президент Ботсваны досрочно ушёл в отставку“. 2011-йил 21-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 6 октября 2009.
  5. ГНФ. „Окаванго Делта - Боцwана“ (ру). 2011-йил 21-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 13 января 2010.
  6. Энcйcлопедиа оф Натионс. „Боцwана — Транспортатион“ (эн). Қаралди: 4 октября 2009.
  7. Боцwана Тоурисм Боард. „Транспорт ин Боцwана“ (эн) (деадлинк). 2007-йил 10-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 4 октября 2009.
  8. Энcйcлопедиа оф натионс. „Боцwана — Эдуcатион“ (эн). Қаралди: 5 октября 2009.
  9. Мапс оф Wорлд. „Боцwана Эдуcатион“ (эн). 2011-йил 21-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 5 октября 2009.
  10. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил